Мушфиқ Козимий. Қўрқинчли Теҳрон (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Муртазо Мушфиқ Козимий (1887 — ?) — Эрон ёзувчиси. Замонавий форс насрининг асосчиларидан бири. «Эране жаван» («Ёш Эрон») журналида бош муҳаррир бўлиб ишлаган (1926). Ижодий фаолияти 20-асрнинг 20-йилларидан бошланган. Козимийнинг биринчи йирик асари «Қўрқинчли Теҳрон» (1922) романи ҳисобланади. Романда Эрондаги ижтимоий ҳаёт, халқ бошига тушган қийинчиликлар, адолатсизликлар, аёлларнинг оғир қисмати акс эттирилган. Романнинг 1-қисми «Маҳуф» (1921) Теҳронда, 2-қисми «Бир кеча хотираси» (1924) Берлинда нашр этилган. Козимий «Сўлиган гул», «Қимматга тушган рашк» ва бошқа романлар муаллифи. Публицистик асарлари, таржималари Эрон адабиётида ўзига хос ўрин тутади. «Кўрқинчли Теҳрон»нинг 1-қисми Faфур Ғулом, 2-қисми Сотиболди Йўлдошев томонидан ўзбек тилига таржима қилинган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.