Марица Бодрожич. Юлдузларга жило бериб
Менинг олмон тилидаги ҳаётим Инсон қалби тарихидан ҳикоя қилиш таржимаи ҳолни ўраб-чирмашдан халос бўлишдир. Менинг олмон тилим моҳиятан мадҳия бўлиб янграйди. Қалб хотирасида. Ботинимдаги гобелен вужудимнинг бирдан-бир, ягона жон қулоғига айланган. Бунда Европани бош деб олсак, ундаги хотира инсон янглиғ давоми…


Марица Бодрожич (Marica Bodrožić) 1973 йилнинг 3 августида Хорватияда таваллуд топган. 1983 йили Германияга кўчиб келган. Ўн ёшидан эътиборан Берлин шаҳрида истиқомат қилмоқда. “Тито ўлди” номли ҳикоялар тўплами (2000) орқали адабий жамоатчиликка танилди. “Ботиний лаҳзалар ўйинчиси” (2005) романи, “Битта патида ўзгармабди колибрининг” (2007) шеърий китоби нашр этилган. “Хотиранинг қалб сурати” бадиий фильми томошабинлар олқишига сазовор бўлган. Ўнга яқин мукофотлар совриндори.