Григорий Квитка-Основьяненко. “Бало” қиз (қисса)
Яқин кишингни ёмонлашдан оғир гуноҳ йўқ. Биз, масалан, кўчада кетаётган бирон кишини кўрамиз-у, дарров унинг қаёққа ва нима мақсадда кетаётганини фаҳмлагандай бўламиз; агар у ўй сурса, нияти нима эканлигини сезгандай бўламиз ва нима қиларкан-а, ишга тумшуқ тиқиб, деб ўша заҳоти давоми…


Украина мумтоз адабиётининг таниқли вакили Григорий Фёдорович Квитка-Основьяненко (Григо́рій Фе́дорович Кві́тка-Основ’я́ненко) XIX асрнинг биринчи ярмида ижод қилган адибдир. У Харьков шаҳри яқиндаги Основа қишлоғида таваллуд топди. Адабий тахаллуси Гриенко Основьяненкодир. 1827 йилда Квитка “Пойтахтдан келган жаноб ёки уезд шаҳрида юз берган машмаша” комедиясини ёзади. Бу комедияда жамоатчилик ишларида бўлиб турадиган жиноятлар, шунингдек, мансабдор маъмурлар ҳамда заминдорларнинг қиёфалари ҳажвий мисраларда тасвирланган эди.