Жорж Сименон. Мегре ва дайди (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Жорж Сименон (1903.13.2, Льеж — 1989) — француз ёзувчиси. Бельгия қироллик академияси аъзоси (1952 йилдан). 1921 йилда Жорж Сим тахаллуси билан «Аркали кўприк» дастлабки романини эълон қилган. 1931 йилда «Питерлатиш» романи босилган. Полиция комиссари Мегрэнинг саргузаштлари ҳақидаги «Мегрэнинг ёзишмалари» (1950), «Мегрэ саёҳат қилади» (1958), «Мегрэ ва дайди» (1963), «Мегрэ иккиланмоқда» (1968), «Мегрэ ва Шарль» (1972) туркум романлари чоп этила бошлаган. Мазкур романлар детектив сюжети билангина эмас, балки, биринчи навбатда, инсон характерининг бадиий тадқиқи, жиноятни келтириб чиқарувчи сабабларни очиши билан аҳамиятлидир. Сименон бу романлари билан жаҳон детектив-саргузашт адабиётининг машҳур вакиллари қаторидан ўрин олган. Сименон комиссар Мэгрэ ҳақидаги романларидан ташқари, «Бир қашшоқ ҳаётининг тўрт куни» (1949), «Президент» (1958), «Қамоқхона» (1968) сингари ижтимоий-психологик, мустамлакачилик сиёсати ва фашизм мафкурасини қораловчи «Ой зарбаси» (1933), «Ҳабашлар маҳалласи» (1935), «Қор устида ғубор» (1948), «Акаука Риколар» (1952) романларини ёзган. Сименон шунингдек, автобиографик «Хотирлайман» (1945), «Ибтидо» (1948), «Онамга хат» (1974) ва бошқа китоблар муаллифи. Сименон асарлари жаҳондаги кўплаб тилларга таржима қилинган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.