Жеймс Олдриж. Денгиз шунқори (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Жеймс Олдриж (1918.10.7, Уайт-Хилс, Виктория штати, Австралия) — инглиз ёзувчиси ва жамоат арбоби. Лондон университетида ўқиган. 2-жаҳон уруши даврида жанговар репортаж ва очерклар яратган. «Денгиз бургути» (1944), «Дипломат» (1949) каби романлари ва «Ўзга ватан ўғлони» (1962), «Хавфли ўйин» (1966) романларидан иборат дилогия муаллифи. «Чўл уфқи қаҳрамонлари» (1954), «Унинг ўлимини истамайман» (1957), «Сўнгги қувғин» (1961) романларини Шарқ мавзуига бағишлаган. «Янги Миср» (1967) очеркида уйғонаётган мамлакат ҳаётини реалистик манзараларда ифодалаган. Олдрижнинг сиёсий руҳдаги публицистик мақолалари ҳам бор. Бир қанча асарлари ўзбек тилига таржима қилинган: «Алвидо, Антиамерика» (1973), «Фарзандларга сабоқ» (1966) ва б. У 1979 йилда Ўзбекистонда бўлган.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.