Жеймс Грэм Бaллaрд. Энг яхши истак барбоди (ҳикоя)
Доктор Жеймисон айни туш пайти Лондонга етиб келди. Шаҳарга элтувчи барча йўллар эса эрталабки соат 6 даёқ бекилган эди. Одатда бўлганидек, ёш қиролнинг тахтга ўтириш, яъни тож кийиш кунида одамлар маросим бошланишидан бир кун олдин қирол кортежи ўтадиган бутун йўл давоми…


Жеймс Грэм Бaллaрд (James Graham Ballard) – 1930 йилнинг 15 ноябрида Хитойнинг Шанхай шаҳрида инглиз дипломати оиласида дунёга келган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ота-онаси билан бирга Хитойга ҳужум қилган япон босқинчилари томонидан ташкил этилган концлагерга ташланган. Урушдан кейин ватанига қайтиб мактабни тамомлаган Жеймс Англия ҳарбий ҳаво кучларида хизмат қилади. 1957 йилда сюрреализм оқими таъсирида яратилган фантастик мавзудаги илк ҳикояларини ўқувчига тақдим этади.2009 йили вафот этган ва бутун ижоди давомида 11 роман ва 18 ҳикоялар тўпламини ўқувчиларга тақдим этган адибни кўпчилик адабиётшунослар Жозеф Конрад ва Курт Воннегутга ўхшатадилар. Унинг «Қуёш салтанати» ва «Автоҳалокат» романлари экранлаштирилган.