Жан Кокто. Инсон овози (пьеса-монолог)
* * * – Алло, алло, алло… Йўқ, сиз бошқа жойга қўнғироқ қилаяпсиз, ундан кўра, гўшакни қўйиб қўйинг… Йўқ, бу хонадон… Алло… хоним, аксинча гўшакни сиз қўйиб қўйишингиз керак. Алло, хоним, алло… Алоҳида-алоҳида уланг… йўғе мен доктор Шмидт эмасман… бу давоми…


Франциялик серқирра ижодкор, драматург, сценарийнавис, мусаввир ва кинорежиссёр Жан Кокто (Jean Maurice Eugène Clément Cocteau) 1889 йилда Франциянинг Мэзон-Лаффит шаҳрида дунёга келган. У ўзининг 74 йиллик умри давомида санъатнинг кўпгина турларида ғоят баракали ижод килган. “Орфей”, “Шоҳ Эдип”, каби драматик асарлар, “Шоир қони”, “Икки бошли бургут”, “Қабиҳ ота-оналар” , “Соҳибжамол ва махлуқ”, “Орфей васияти” сингари кўплаб фильмлар муаллифи.