Жан Жак Руссо. Фан ва санъат тараққиёти инсониятга нима берди?
Мен бу ерда мусофирман, зотан, ҳеч ким мени англамайди. Овидий, “Тристий Элегияси”, 37-қўшиқ. Фан ва санъатнинг қарор топиши нималарга олиб келди, ахлоқнинг юксалишигами ёхуд унинг бузилишига? Мана, биз биринчи галда нималар ҳақида бош қотиришимиз керак. Хўш, бу масалада кимнинг тарафида давоми…


Жан Жак Руссо (Jean-Jacques Rousseau, 1712.28.6, Женева — 1778.2.7, Эрменонвиль, Париж яқинида) — француз файласуф-маърифатпарвари, ёзувчиси, композитори. Француз сентиментализмининг йирик вакили. Малай, хаттот, мураббий, мусиқа ўқитувчиси ва бошқа ишларда ишлаган. Парижда Д. Дидро раҳбарлигида тайёрланган энциклопедияга мусиқага оид мақолалар ёзган. 1741 йилгача Швейцарияда яшаган, кейин Парижга кетган 1762 йили «Эмиль, яъни Тарбия тўғрисида» номли педагогик романи ва «Ижтимоий шартнома тўғрисида» сиёсий рисоласи чоп этилгач, диндорлар томонидан тақибга олинган Руссо Францияни тарк этган. 1770 йили у яна Парижга қайтиб келиб ноталарни кўчириш билан шуғулланган. «Фанлар ва санъатлар ҳақида мулоҳазалар» (1750) асарида тенгсизлик ва зулмга асосланган ўз давридаги тамаддунни танқид қилиб, унинг ўрнига «табиий ҳолат»ни қўйган. Унинг ғоялари кейинчалик «Одамлар орасида тенгсизликнинг келиб чиқиши ва асослари ҳақида мулоҳаза» (1755) асарида ўз ифодасини топган. «Ижтимоий шартнома тўғрисида» рисоласида (1762) идеал жамият манзарасини тасвирлаган. Руссо инглиз парламентаризмини қоралаб, халқ суверенитетини, халқ ҳокимиятини ҳимоя қилган. Педагогика масалаларига бағишланган «Эмиль, яъни Тарбия ҳақида» (1762) асарида схоластик таълим ва тарбия усулларини танқид қилган, мактабнинг энг биринчи вазифаси ҳақиқий инсон ва фуқарони тарбиялашдир деб уқтирган. Болаларда мустақил фикрлаш тарафдори бўлган. Руссонинг асарлари («Ҳарбий асирлар», 1743; «Юлия, яъни Янги Элоиза», 1761; «Иқрор», 1766—69; «Ёлғиз хаёлпарастнинг сайри», 1777—78 ва б.) Европа адабиётида психологизмнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Шеърлар, достонлар, опералар («Қишлоқлик жодугар», 1752—53) ёзган, бир пардали лирик саҳна асари «Пигмалион» — мелодраманинг илк намунаси ҳисобланади. Руссо ғоялари кўпгина мамлакатлар ижтимоий тафаккурига ва адабиётига таъсир кўрсатган.