Ирвин Шоу. Тунги дарбон (роман)
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.
Ирвин Шоу (ингл. Irwin Shaw; ҳақиқий исми — Ирвин Гилберт Шамфорофф; 27 февраль 1913, Нью-Йорк — 16 май 1984, Давос) — америкалик ёзувчи ва киносценарист. «Ёш шерлар» романи уни машҳур қилган.Шоу Нью-Йоркда Россиядан келган яҳудий эмигрантлар оиласида туғилган. 1934 йили Бруклин коллежини битирган. Шоу 1935 йилдан ёзишни бошлаган. Дастлаб радио ва кино учун сценарийлар ёзган.Унинг биринчи романи «Ёш шерлар» 1949 йили нашр этилган. Роман 1958 йили экранлаштирилган.1951 йили Шоу Европага кетади ва сўнгги 25 йилни Париж ва Швейцарияда ўтказади. Ирвин Шоунинг «Қамал» (пьеса, 1937), «Бременлик денгизчи» (ҳикоялар тўплами, 1939), «Шаҳримизга хуш келибсиз» (ҳикоялар тўплами, 1941), «Қотиллар» (пьеса, 1944), «Ишон, лекин текшир» (ҳикоялар тўплами, 1950), «Люси Краун» (роман, 1956), «Бошқа шаҳарда икки ҳафта» (роман, 1960), «Византия оқшоми» (роман, 1973), «Тунги дарбон» (роман,1975), «Тепалик чўққиси» (роман, 1979) асарлари машҳур.
Асарнинг тўлиқ вариантини сақлаб олинг.