Имре Кертес. Стокгольм маърузаси
Эҳтимол, бироз ғайритабиий, бироқ батамом самимий иқрордан бошлашим керак. Ушбу йилда адабиёт бўйича топшириладиган Нобель мукофотини олиш учун жўнаб кетаётиб, самолёт бортига кўтарилганим ҳамон ортимда совуққон кузатувчининг пинҳон нигоҳини сездим. Мана шу тантанали лаҳзаларда ўзимга ўзим кутилмаганда жамоатчилик эътиборига тушган, давоми…


Имре Кертес (Kertész Imre) 1929 йил 9 ноябрида Будапештда камбағал яҳудийлар оиласида дунёга келди. Отаси майда савдогар, онаси эса ишчи эди. 1944 йил кўпгина яҳудий болалари қатори 15 ёшли ўспирин Имрени қамоққа олишди ва Аушвицга жўнатишди. Сўнг у Освенцим ва Бухенвальддаги қамоқхоналарга кўчирилди. Контрацион қамоқхонадан озод қилинганидан кейин Имре Венгрияга қайтди ва мамлакатнинг машҳур газеталаридан бири “Вилагоссаг”да мухбир бўлиб ишлай бошлади. Бироқ мамлакат тепасига коммунистлар келганидан кейин уни ишдан бўшатишди ва Кертес заводга оддий ишчи бўлиб жойлашди. Ўшандан буён ёзувчи сиёсатдан узоқроқ юришни маъқул кўради ва асосан таржималари ҳисобига кун кўради. Таржимонлик фаолияти орқали у Альбер Камью асарлари билан танишди ва бу танишув унинг ижодига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмади. Фақат 1980 йилга келиб мамлакатда ёзувчи сифатида танилган ва тан олинган Кертесга шуҳрат 73 ёшида насиб этди ва 2003 йида у Берлиндаги Санъат академияси аъзосига айланди.