Ғассон Канафаний. Абу Усмон амаки (ҳикоя)
Исроил солдатлари бизни Рамле-Қундуз йўлининг икки тарафи бўйлаб сафга тизиб, «Қўллар кўтарилсин!» дея буюрдилар. Кун ниҳоятда иссиқ, гўё қуёш осмондан кўзга кўринмас олов сели ёғдириб, бутун ер юзидаги мавжудотнинг кулини кўкка совуришга чоғлангандек эди. Онам гавдаси билан мени офтобнинг жазирама давоми…


Таниқли фаластин ёзувчиси, драматурги, адабий танқидчи ҳамда жамоат арбоби Ғассон Канафаний (غسان كنفاني) 1936 йили Акка шаҳрида туғилиб, 1972 йили, 36 ёшида Байрутда террорчилар томонидан ўлдирилган. Араб танқидчилари Ғ. Канафанийни ҳозирги замон адабиётининг классикларидан бири деб ҳисоблайди. У Фаластин Озодлик ҳаракатига муносиб ҳисса қўшган, газеталар билан ҳамкорлик қилган, «Ал-Хадаф» журналида бош муҳаррир бўлиб ишлаган.