Галина Долгая. Ёрқўрғон осмонидаги лочин (ҳикоя)
1370 йил …Лочин қадим шаҳар вайроналари узра безовта айланади. Қуёш чексиз саҳрога қонли шафақ тасмаси билан ҳошия тортганча уфқ ортига аста йиқила бошлайди. Яна бир лаҳза ўтса бас, ҳақиқат ўз тасдиғини топадиган, кун ва тун, нур ва зулмат ўртасидаги зиддият давоми…


Галина Долгая 1959 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган. Унинг “Кузнинг хаёлий жозибаси”, “Қора қумлар шивири”, “Югураётган сувлар қўшиғи”. “Мени кашф эт!” каби насрий китоблари чоп этилган.