Эзоп. Масаллар
БУРГУТ БИЛАН ТУЛКИ Бургут билан Тулки дўст тутинишди ва қўшни бўлиб яшашга аҳд қилишди. Бургут бир азим дарахтнинг қир учига уя қурди, Тулки эса, шу дарахт тагида буталар орасида болалади. Орадан бир қанча вақт ўтиб, кунларнинг бирида Тулки овга чиқди. давоми…


Эзоп — юнон масалчиси. Ривоятларга қараганда, Эзоп фригиялик қул бўлиб, сўнг озод қилинган. Лидия шоҳи Крез саройида хизматда бўлган, Дельфада ўлдирилган. Антик даврда маълум бўлган деярли барча масалларнинг сюжети Эзопники деб ҳисобланган. Улар милоддан аввалги 4—3 асрлардан бошлаб тўпланган ва «Эзоп масаллари» китобига киритилган. Милодий 10—15-асрлардаги қўлёзмаларда 300 дан ортиқ шундай масал сақланиб қолган.