Богомил Райнов. Менинг номаълум соҳибжамолим (қисса)
Кимсасиз бу курортга асар ёзиш ниятида келгандим. Аммо биринчи куниёқ қалбимни оғир бир ёлғизлик ҳисси қамраб, ишга ҳавасимни сўндирди. Меҳмонхонада у ёқдан-бу ёққа юриш ёки деворга ёпиштирилган йўл-йўл яшил қоғозга маънисиз тикилганча чалқанча ётишдан бошқасига ярамай қолдим. Яшил йўл-йўл қоғоз давоми…


Болгар ёзувчиси Богомил Райнов 1919 йилда туғилган. Таниқли адиб «Шеърлар» (1962) тўплами, «Шаҳар шамоллари» (1969); «Инспектор тунда ёлғиз қолади» (1964), «Жаноб ҳечким» (1967) — детектив-саргузашт қиссалари; «Фақат эркаклар учун» (1979), «Кулгимни қистатма» (1983) романлари муаллифидир.