(1453 – Самарқанд – 1495 йил)
(1494-1498)
Самарқанд ҳокими (1494-1498). Темурийлардан. Абу Саид мирзонинг 3-ўғли. Отаси даврида Астробод вилояти ҳокими. Абу Саид Мирзо вафоти (1469)дан сўнг Термиз, Чағониён, Ҳисор, Хатлон, Қудуз, Бадахшон ва Ҳиндикуш тоғларигача бўлган ерлар унинг тасарруфига ўтган. Акаси Султон Аҳмад Мирзонинг вафоти (1494)дан сўнг эса, Самарқанд тахтига ўтирган. У зулмни ҳаддан оширгани учун мамлакатнинг катта кичик аслзодалари, сипоҳийлар ва оддий халқ ҳар тарафга тарқалиб қоча бошлаган. Султон Маҳмуд Мирзо тахтга даъвогар бўлиб келган амакиваччаси Малик Муҳаммад Мирзо ва у билан бирга келган мирзоларни қатл эттирган. Султон Маҳмуд Мирзо ўз ҳукмронлиги даврида 2 марта Ҳусайн Бойқаро билан жанг қилиб, иккаласида ҳам мағлуб бўлган. Бобурнинг Султон Нигор хоним исмли холаси унинг 4-хотини.