Ниёзов Амин Эрматович

(1903 йил 1 ноябр, Фарғона вилояти, Марғилон тумани – 1973 йил 26 декабр, Тошкент)

(1950-1955)

Давлат ва сиёсат арбоби. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бинокор (1973). 1920-30 йилларда совет органларида ишлади. Москвадаги Саноат академиясида ўқиди (1930-34). 1940 йил Ўзбекистон Коммунистлар партияси Марказий Кенгашининг қурилиш бўлими мудири. 1940-46 йилларда республика Молия халқ комиссари, 1946-47 йилларда Ўзбекистон Министрлар Совети раиси ўринбосари. 1947-50 йилларда Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси, 1950-55 йилларда Ўзбекистон Коммунистлар партияси Марказий кенгашининг I котиби. Ўзбекистон Коммунал хўжалик министри, Министрлар Совети Газ ва коммунал хўжалик Бош бошқармасининг бошлиғи (1956-60).