Офриғ
(IV аср)
Милодий IV аср бошида Хоразмда ҳукмронлик қилган хоразмшоҳ, африғийлар сулоласи асосчиси. Қадимги Хоразмдаги кўплаб қалъаларнинг бунёд этилиши Африғ номи билан боғлиқ. 305 йилда хоразмшоҳ Африғ ўз қароргоҳини Кат шаҳрига кўчиради. Кат қайта тикланиб, Ал-Фир қалъаси ичида шоҳ ўзига янги сарой қурдиради. Худди шу вақтдан бошлаб Хоразмнинг Африғий шоҳлари бетига шоҳ ва орқасига суворий тасвирлари туширилган кумуш тангалар зарб этиб, мамлакатнинг ички ва ташқи савдо муносабатларида мустақил бўлиб оладилар.