Абдуллахон I

Абдуллахон I ибн Кўчкунчихон

(XV  аср охири – 1540 йил 14 сентябр, Самарқанд)

(1540 йил март-сентябр)

Шайбонийлардан бўлган Мовароуннаҳр хони. Абулхайрхоннинг невараси, Кўчкунчихоннинг ўғли.

1514-1540 йилларда Абдуллахон I Ясси (Туркистон)да ҳокимлик қилган. 1540 йил мартда шайбоний Убайдуллахон вафот этгач, Бухоро хонлиги 3 қисмга бўлинган даврда Самарқандда ҳукмронлик қилган. Унинг қисқа ҳукмдорлигидан сўнг мамлакатда қўш ҳокимиятчилик вужудга келган, яъни бир давлатда икки ҳукмдор пайдо бўлди.

Абдуллахон I Самарқандда Регистон яқинидаги Чиҳил (Чил) Духтарон қабристонида дафн этилган. Унинг вафотидан сўнг Самарқанддаги шайбонийлар тахтига укаси Абдулатифхон ўтирган.