Ёвузлик, золимлик

Ҳар хил кишилар ва ҳар хил мижозлар бўлади. Айримларнинг масалан, барча эҳтиросу кўтаринки қиёфаси совуқ ёвузликдан иборатдир ва ундайлар фақат ёвузлик қилаётган пайтларидагина уддабурон, иқтидорли ва ҳатто соглом бўлиб кетадилар.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Пасткаш кимсалар учун муқаддас ва буюкликка ўзларининг ифлос қарашлари ва фикрларини чаплаб, ўз ночорликларининг аламини олишдан ҳам кўра ёқимлироқ нарса йўқ.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Қабиҳ одамга саховат ҳам, донишлик ҳам қабиҳлик бўлиб кўринади: ифлосга — ифлослик ёқади.
В. ШЕКСПИР

Кечки одам кекнинг ўзи сингари доимо бемулоҳаза иш қилади. Бу эгизак хусусиятдир, уларттинг бирини ажратсанг, иккинчиси шол бўлади.
Н. В. ШЕЛГУНОВ

Ёмон одам мисоли кўмир: мабодо куйдирмаса ҳам сени қора қилади.
АНАХАРСИС

Ёвуз одамлар киши танасида юриб, фақат яра бор жойда тўхтайдиган нашшага ўхшайдилар.
Ж. ЛАБРУЕР

Ёвуз учун ёвуз хабарни эшитишдек ёқимли таскин йўқ.
Ш. РУСТАВЕЛИ

Раҳмсиз кишилар бировнинг кулфатидан шодланади.
ВАЖА ПСҲАВЕЛА

Тажрибадан бизга маълумки, ўзимизни қанча аяб, суясакда, ўзгаларга нисбатан шафқатсиз бўлсак, бу бир гуноҳнинг икки томонидир.
Ж. ЛАБРУЕР

Муттаҳам доимо ёвуз; жасур эса мурувватлидир.
И. И. ДМИТРИЕВ

Бераҳмлик ва қўрқув яккаш, бир-бирини қўллайди.
О. БАЛЗАК

Ёвузлик ҳамиша шафқатсизлик ва заифликдан келиб чиқади.
СЕНЕКА

Шафқатсизлик жасоратга ҳамроҳ бўлолмайди.
М. СЕРВАНТЕС

Қаҳр-ғазаб ўз йўлида иродасизликдир.
Л. П. ЧЕХОВ

Қасд олишдан майда ва пасткаш қалбгина роҳатланади.
ЮВЕНАЛ

Фосиқдин ҳаё тилама,
Золимдан вафо тилама.
А. НАВОИЙ

Итдин кийикка ва мушукдан кабутарга шафқат маҳолдир.
А. НАВОИЙ

Қасос — ожиз қалбнинг ёвуз мероси,
Мағрурлар қалбидан ҳайдалган бир ҳис.
К. КОРНЕР

Йиқилганни депсишни муттаҳам қўрқоқ бошлайди.
ОВИДИЙ

Саховат ииқоби остида ёвузлик қилинмаганда эди, дунёда бу қадар ёвузлик бўлмасди.
М. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ

Ёвузлик ҳамиша ҳиммат қўлтиқтаёғида юради.
М. М. ПРИШВИН

Ўтакетган жиноятчи ҳам ўзини хаспўшлашга ва ўзи қилган жиноят аҳамиятсиз ва зарурат юзасидан юз берганлигига шпонтирмоқчи бўлади.
Г. ЛЕССИНГ

Афсус — фош этилишидан саросимага тушган қаҳр-ғазаб, ўз ожизлигини сезган ожиз қутуришдир.
А. АМИЭЛ

Адоватчиликка қарши адоват уйготинг.
А. ФРАНС

Ўзгалар кулфатини масхаралаш асло кечирилмаслиги керак.
А. П. ЧЕХОВ

Ўтакетган нафрат бизни ўша нафратлаган одамимиздан ҳам тубанлаштириб юборади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Каттами, кичикми, сира ёвузлик қилмаслик керак.
ЭЗОП

Биронта ҳам ёвуз одам бахтли бўлолмаган.
ЮВЕНАЛ

Ёвуз одамларнинг ҳаёти доимо нотинч.
Д, ДИДРО

Кимданки кўпчилик қўрқса, у ҳам кўпчиликдан қўрқиши керак.
СОЛОН

Кимки ёвузлик устига ёвузликни қалаштираверса, қўрқуви ҳам шу қадар ошаверади.
СЕНЕКА

Қўрқув билмайин десанг, ёвузлик қилма.
ҚОВУС

Ким ёвузлик уруғини сетсса — пушаймон йиғар.
САЪДИЙ

Тавба қилмоқ керак одатда бир бор,
Заҳар ютиб бўлмас икки қур зинҳор.
А. ШУКУР