Ўгит ва насиҳатлар ҳақида

Биз ҳеч нарсани насиҳатчалик сахийлик билан айтиб ташлайвермаймиз.
Ф. ЛАРОШФУКО

Чавандозликдан хабари йўқ одам отни қандай миниш ҳақида маслаҳат бермайди. Аммо ахлоқ масаласида биз бошқачароқ иш тутамиз. Бу ерда биз ўзимизни ҳамма нарсани биладиган ва истаган одамга насиҳат қилишга қодирмиз, деб ҳисоблаймиз.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Ўзгаларнинг иши хусусида донолик қилиш ўз шахсий иши-ии эплашга қараганда анча осондир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ақл ўргатиш ва ақлли бўлиш мутлақо бошқа-бошқа нарсалардир.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Энг қийини — ўз ишини англаб етиш, энг осони — ўзгаларга насиҳат айтиш.
ФАЛЕС

Биз челаклаб насиҳат айтамизу, аммо ўзимиз томчилаб қабул қиламиз.
У. ОЛЖЕР

Одамлар ҳеч нарсани насиҳатдек нафратланиб қабул қилмайдилар.
Ж. АДДИСОН

Насиҳат худди кунжут ёғидек ёқимсиз: уни бировга ичириш осону, аммо ўзимиз ичишимиз кони азоб.
В. ШОУ

Маслаҳат сўраш — бу бир киши иккинчисига кўрсатадиган энг юксак ишончдир.
Ф. БЕКОН

Бошга кулфат тушганда кимки нотўғри маслаҳат берса, маслаҳат беришни истамагани.
СЕНЕКА

Қуруқ жавоблар одилона саволларни маҳв этади ва ақлни ўтмаслайди.
А. И. ГЕРЦЕН

Сиздан нуқул пул сўраган одамга ҳеч қачон маслаҳат берманг.
П. КАЛДЕРОН

Бахтсизга насиҳат бериш бахтли одам учун осон.
ЭСХИЛ

Сиздан илтимос қилинмаган ишни ўзингиздан-ўзингиз бажарманг.
О. БАЛЗАК

Ўзинг истаган нарсани бировга тиркама; дид ҳар кимда ҳар хил.
Б. ШОУ

Барчани ўз гази билан ўлчаш тор ақл кўчасига киришдир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Ўзгалар олдида берилган насиҳат таънадек ботади.
ҚОБУС

Ёқимли маслаҳат берма, яхши маслаҳат бер.
СОЛОН

Осонлик билан фойдаланса бўладиган маслаҳатгина нафлидир.
Л. ВОВЕНАРГ

Яхши маслаҳат ҳеч қачон кечикиб айтилмайди.
Б. ЖОНСОН

Ўз устидан ғолиб чиқа оладиганлардангина маслаҳат сўра.
ЛЕОНАРДО да ВИНЧИ

Бирортаси билан ўз ишинг юзасидан маслаҳатлашмоқчи бўлсанг, энг аввало, ўз ишларини қандай йўлга қўйиб олганига эътибор қил.
ИСОКРАТ

Яхши маслаҳат кимдан чиққанининг аҳамияти йўқ.
Т. ФУЛЛЕР

Душмандан ҳам ўрганиш мумкин.
М. МОНТЕН

Доно одам душмандан ҳам кўп нарса ўрганади.
АРИСТОФАН

Ғаним сўзига кириш — хатолик, аммо унга тескари иш тутмоқ учун уни тингламоқ даркор. Бу чинакам ҳақ йўлдир.
САЪДИЙ

Яхши маслаҳатни қабул қилмоқ — шахсий имкониятларни янада оширмоқ, дегани.
И. ГЁТЕ

Ўзини доно ҳисоблаган одамга ақл ўргатмоқчи бўлган киши вақтини бекор кетказади.
ДЕМОКРИТ

Одамларнинг маслаҳатлашмоқчи бўлиш одатларида қанчалар риёкорлик бор! Маслаҳат сўраётган киши ўз дўстининг фикрларига ўзини ҳурмат билан қулоқ тутаётгандек кўрсатади, ваҳоланки, аслида унга кимнингдир эътибори керак, кимдир унинг ишини маъқуллаб,ўша иши учун жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олиши керак.
Ф. ЛАРОШФУКО

Одамнинг ўзи истамаса, ҳеч қандай ўгит-насиҳатлар унга тўғри йўл кўрсатолмайди.
Р. РОЛЛАН

Қайсарга насиҳат қилган кишининг ўзи насиҳатга муҳтождир.
САЪДИЙ

Аҳмоқ билан мунозара қиш — кўрга чироқ ёққан билан баробар.
П. БУАСТ

Сен айтган ўринли гапнинг аҳмоқ қулогига етмай қолиб кетиши ҳамма нарсадан ҳам ачинарли.
Ш. МОНТЕСКЬЕ

Маслаҳатга кирмайдиган одамга ёрдам бермаслик керак.
Б. ФРАНКЛИН

Тентакларнинг устози сўз эмас, бахтсизликдир.
ДЕМОКРИТ

Шундай одамлар борки, уларнинг қулоғини кесиб ташлама-гунингча эшитишни исташмайди.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Тентакка маслаҳат бериш — кўрга кўзгу тутиш билан баравар.
И. МЮЛЛЕР

Сўз таъсир қилмаган одамга калтак ҳам ўтмайди.
СУҚРОТ

Нодон қулоғига панд, худди қафасда шамол,
Оламнинг насиҳати ғалвирдаги сув мисол.
САЪДИЙ

Ҳар қандай киши ҳам ўзи тушунадиган нарсага қулоқ солди.
И. ГЁТЕ

Бировга маслаҳат бериш мумкин, аммо уни яхши хулққа ўргатиб бўлмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО

Маслаҳат берадилару, аммо уни ишлатиш учун ақл беролмайдилар.
Ф. ЛАРОШФУКО

Аҳмоқ беихтиёр яхши маслаҳат бериб қолса, ақлли одам уни бажариши керак.
Г. ЛЕССИНГ