Соғлом одам табиатнинг энг бебаҳо асаридир.
Т. КАРЛЕЙЛ
Инсон — табиатнинг ер юзидаги олий маҳсулидир. Бироқ табиат яратган мўъжизалардан баҳра олмоқ учун инсон соғлом, бақувват ҳамда зукко бўлмоғи зарур.
И. И. ПАВЛОВ
Биз инсоннинг ҳар томонлама камол топтирмоқни истаймиз, токи у бемалол югурадиган, сузадиган, тез ва чиройли одимлай оладиган бўлсин,унинг тўрт мучаси соғ бўлсин, қисқаси, у меҳнат ва мудофаага ҳамиша ҳозир туриши учун жисмонан ҳамда ақлий қобилияти баб-баравар ривож топган росмана, соғлом одам бўлсин.
М. И. КАЛИНИН
Соғлик — бойликдан аъло.
Ж. РЕЙ
Соғлик — олтиндан қиммат.
В. ШЕКСПИР
Вшликда у қадар қадрига етилмаган соғлик балоғат йилларида чинакам бахтга айланади; умрнинг кўпи кетиб, ози қолган пайтда эса одам яшашнинг мазасини тушуна бошлайди.
И. М. КАРАМЗИН
Инсоннинг наздида саломатликнинг баҳоси йўқ, чунки саломатлик бўлмаса, на фароғат ва на хашамат татийди.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Жисман бақувват одам иссиқ,а ҳам, совуққа ҳам бардош беради. Худди шунингдек, руҳан тетик одам газабга ҳам, қайгуга ҳам, шодликка ҳам, бошқа кечинмаларга ҳам чидайди.
ЭПИКТЕТ
Соглик ундан баҳраманд кишига ҳам бошқалар учун ҳам буюк неъматдир.
Т. КАРЛЕЙЛ
Сиз ўз соғлигингизни тонг ва баҳордан оладиган ҳузур-ҳаловатингизга қараб баҳоланг.
Г. ТОРО
Соғликнинг ўзи ҳузур ёки у ёқимли олов тафти каби сўзсиз ҳузур бахш этади.
Т. МОР
Соглик ҳаётнинг шундай неъматидирки, чиндан ҳам бетоб подшодан соғлом гадо минг карра бахтиёрдир.
А. ШОПЕНГАУЭР
Бахтимизнинг ўндан тўққиз улуши соғлигимизга боғлиқ.
А. ШОПЕНГАУЭР
Бахт, энг аввало соглик демакдир.
Г. КУРТИС
Вахт саломатлик самарасидир, бинобарин, ҳар бир одам ўз аъзоларини асраб-авайламоғи лозим.
С. СМАЙЛС
Ҳаётнинг қадрига етмаган одам ундан баҳраманд бўлишга ҳам лойиқ эмас.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ
Соғлик — донолар учун давлат.
П. БЕРАНЖЕ
Умримиз жаҳблатимиз туфайли қисқаради.
Г. СПЕНСЕР
Инсон 1ОО йил яшаши мумкин. Лекин биз ўзимизнинг тийиқсизлигимиз, палапартишлигимиз, ўз организмимизга нисбатан шафқатсизлигимиз туфайли бу муддатни кўп йилларга қисқартириб юборамиз.
И. П. ПАВЛОВ
Кишининг кучдан қолишп емирувчи йиллар касри эмас,кўпинча бебош ёшликнинг асов ғалаёнлари оқибатидир. Ёшликдаги маиший тийиқсиз нафс кексалйкка шалвираган танани ҳадя этади.
ЦИЦЕРОН
Ҳеч ким умри қисқа бўлиб тугилмайди, уни ўзимиз қисқартирамиз; умримиз тугал, аммо уни биз елга совурамиз. Агар оқилона фойдаланилса, умр жуда узоқ давом этади.
СЕНЕКА
Одамлар узоқ умр хоҳлашади-ю, аммо уни эҳтиёт қилишмайди.
Ж. ЛАБРУЕР
Шундай пайтлар келадики, одам юз йил яшамасдан олдин ўлишга уяладиган бўлади, бунга имонимиз комил.
И. М. ТАРХАНОН
Умр бизга уни сўнгги дақиқаларга қадар мардона ҳимоя қилиш шарти билан берилган.
Ч. ДИККЕНС
Бошқалар учун яшамоқчи бўлган одам ўз ҳаётига ҳам бефарқ бўлмаслиги лозим.
Ж. ГЮЙО
Яхши одам ўзини авайлаши керак.
М. ГОРКИЙ