Оилада болалар тарбияси

Тартиб-интизомнинг энг зўр мактаби — оила.
С. СМАЙЛС

Янги оиланинг бош вазифаси — инсон ва гражданни тарбиялаш вазифаси бўлмоғи керак.
А. ГРАМШИ

Оила ҳаётининг бош муддао ва мақсади болалар тарбиясидир. Болалар тарбиясининг бош мактаби эса эру хотин, ота-онанинг ўзаро муносабатидир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Оилавий тартиботнинг ташқи кўриниши — ўзбошимчалик билан иш тутиш ҳам, ғазаб ҳам, бақириқ-чақириқ ҳам, илтижо ҳам ялиниб-ёлворишлар ҳам эмас, балки осойишталик, жиддийлик ва ишбилармонлик билан қилинган фармойишдан иборат бўлмоғи керак. Бундай фармойиш бериш ҳуқуқи оила аъзоларининг ёши улуғ вакили сифатида айни сизга берилганлиги хусусида ўзингизда ва на болаларингизда ҳеч бир шубҳа қолмаслиги керак.
А. С. МАКАРЕНКО

Ўзбошимчаликни ёнғиндан ҳам тезроқ ўчирмоқ зарур.
ГЕРАКЛИТ

Бола учун биринчи сабоқ, майли, итоаткорлик бўла қолсин — шунда сен нимани зарур деб топсанг, ўша иккинчи сабоқ бўлади.
Т. ФУЛЛЕР

Инсон табиатига болаликда сингдирилган фазилатларгина мустаҳкам ва ишончли бўлади.
Я. КОМЕНСКИЙ

Фарзандингизни толесиз қилишингизнинг энг синалган усули қандайлигини биласизми — у нима деса, ҳаммасига хўп денг.
Ж. Ж. РУССО

Агар болангизга ён бераверсангиз, у сизга ҳукмдор бўлади; ҳатто уни итоат эттириш учун ҳам дақиқа сайин унинг айтганига кўнишингизга тўғри келади.
Ж. Ж. РУССО

Кўпдан-кўп бахтсизликларнинг илдизи шундаки, ёшликданоқ болани ўз хоҳишларини тизгинлашга, бу ишни қилиш мумкин, бунисини албатта қилиш керак, буни қилиш эса мумкин эмас, деган тушунчаларга тўғри ёндашишга ўргатилмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Болалар билан элбурутдан юксак материялар, уларнинг мағзини чақиш хусусида фикрлашиш ярамайди. Болалар орасидахудди шундай шарҳловга дуч келганларидан кўра пасткашроғи йўқ. Ақл-идрок қолган барча қобилиятлардан кёйин тараққий этади, бинобарин, ишни ақлни пешлашдан бошлаш — тескари иш юритиш, деган сўз. Агар барча нарсаларнинг сабаб-моҳияти, изоҳи болаларга маълум бўлганда эди, уларни тарбиялашга зарурат қолмаган бўлур эди.
Ж. Ж. РУССО

Айни ўша ўз фарзандларини ёмон тарбиялайдиган ота-оналар, умуман, педагогиканинг меъёрини мутлақо билмайдиган кишиларгина педагогик суҳбатлар аҳамиятини ҳаддан ташқари бўрттириб юборадилар.
А. С. МАКАРЕНКО

Тарбия санъатининг ўзига хос хусусияти шундаки, у деярли ҳаммага таниш ва тушунарли, баъзи бировларга — ҳатто осондек туюлади, киши тарбия санъати билан назарий ёки амалий жиҳатдан қанчалик кам таниш бўлса, унга бу шу қадар тушунарли ва осондек бўлиб кўринаверади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Оилавий тарбия ота-оналар учун аввало ўз-ўзини тарбиялаш демакдир.
Н. К. КРУПСКАЯ

Инсонни ҳамма: одамлар, буюм ва нарсалар, воқеа-ҳодисалар, аммо энг аввало ва аксари ҳолларда одамлар тарбиялайди. Булар орасида эса ота-оналар билан ўқитувчилар биринчи ўринда турадилар.
А. С. МАКАРЕНКО

Болаларнинг мурғак қалбига ҳеч бир нарса ибратдек кучли таъсир этмайди ва барча ибратлар ичида эса ота-она ибратидан кўра чуқурроқ ва мустаҳкамроқ ўрин оладиган ибрат йўқ.
Н. И. НОВИКОВ

Ота-она иззат-обрўсининг пойдевори фақат уларнинг юриш-туриши-ю, ишлари, фуқоролик қиёфалари ва хулқ-атворларидир.
А. С. МАКАРЕНКО

Болаларнинг гуноҳи ҳам, хизматлари ҳам кўп жиҳатдан ота-она гарданига тушади ва уларнинг виждонига ҳавола этилади.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ахлоқий тубанликдан, ўринсиз хушсуханликдан Огоҳ бўлмаса ҳар ким, Расво бўлган фарзандининг ҳолини кўрар бир кун.
Ж. CҲОСЕР

Агар одамлар болаларинг ҳақида ёмон гапиришса, улар сени ёмонлаётганларидир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўргатаётган ёхуд унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман, дея ўйламанг. Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам бола сезиб ёки ҳис этиб туради, фикрингиздаги озгина бурилиш ҳам кўринмас йўллар билан болангизга етиб турадики, буни ўзингиз сезмай қоласиз.
А. С. МАКАРЕНКО

Болаларни ўстириш ва тарбиялаш улкан, жиддий ва ҳаддан ташқари масъулиятли ишдир.
А. С. МАКАРЕНКО

Х.озирги ота оналар фарзандларга тарбия бера туриб. Ватанимизнинг истиқбол тарихини, демакки, жаҳон тарихини тарбиялайдилар.
А. С. МАКАРЕНКО

Халқнинг бахт-саодати болаларни тўғри тарбиялашга боғлиқ.
Ж. ЛОКК

Болалар — бизнинг келажагимиз! Улар мақсад ва ғоя-ларимиз йўлида курашмоқ учун яхши қуролланган бўлишлари керак.
Н. К. КРУПСКАЯ

Болалар эртанги кунимизнинг ҳакамлари, қарашларимиз, ишларимизнинг мунаққидларидир, улар янги турмуш формаларини бунёд этиш учун улуғ ишларга чоғланиб, дунёга келган кишилардир.
М. ГОРКИЙ

Болаларимиз — бизнинг кек-салигимиз. Яхши тарбия — бизнинг бахтли кексалигимиз, ёмон тарбия — бўлғуси ғам-аламларимиз, кўз ёшларимиз, бошқа одамлар олдидаги, бутун мамлакат олдидаги айбимиз демак.
А. С. МАКАРЕНКО

Тарбия… ниҳоятда машаққатли иш. Мана энди ҳаммаси жойида бўлади, деб ўйлайсан! Қарасанг, ишлар бошқача: ҳаммаси энди бошланаётган бўлади.

М. Ю. ЛЕРМОНТОВ
Бола тарбияси учун давлатни бошқаришдан кўра ҳам теранроқ мушоҳада, ундан ҳам чуқурроқ донишмандлик керак.
У. ЧЕННИНГ

Боласини суйишни товуқ ҳам билади. Уларни тарбиялай олмоқ эса — қобилият ва кенг ҳаётий билимларни талаб этувчи давлат миқиёсидаги буюк ишдир.
М. ГОРКИЙ

Мезанадан туриб ваъз айтиш, минбарда ҳаммани оғзингга қаратиш, ўртага чиқариб сабоқ бериш биттагина болани тарбиялашдан кўра хийла енгилроқдир.
А. И. ГЕРЦЕН

Бир одам билан гаплашишдан кўра оломон билан ганлашиш бирмунча осонроқ.
Ж. РЕНАР

Тарбия масаласида майда нарса йўқ.
Н. И. ПИРОГОВ

Ота-оналар кўпинча «тарбия» сўзи билан «маълумот» сўзини чалкаштириб қўядилар ва болага маълум дарсларни ўқитиб ўргатиш билан унга тарбия бердик, дея ўйлайдилар. Йиллар ўтгач, ота-оналарнинг ҳафсалалари пир бўлишининг сабаби ҳам мана шунда.
А. Г. РУБИНШТЕЙН

Менинг фикримча, барча мутафаккирлар тарбияни йўргакдан бошлаш керак, деган хулосага келганлар.
Н. И. ПИРОГОВ

Инсон тарбияси у тугилиши ҳамоно бошланади; чақалоқ ҳали гапирмайди, сўзга қулоқ солмайди, аммо ўргана бошлайди. Билиш тарбиядан келиб чиқади.
Ж. Ж. РУССО

Ёшликда юққан одат ва русум ниҳоятда мустаҳкам бў лади; биз буни тарбия деб атаймизу, лекин бу туб моҳияти билан эрта шаклланган одат-кўникмалардан бошқа нарса эмас.
Ф. БЕКОН

Одамга болаликдан сингдирилган одатлар ёш дарахт танасига ўйиб ёзилган ҳарфларга ўхшайдики, улар дарахт билан бирга ўсади, вояга етади дарахтнинг таркибий қисмига айланиб қолади.
В. ГЮГО

Босилган қадам — одатга, одат — характерга, характер эса қисматга айланади.
У. ТЕККЕРЕЙ

Болаларда ўз-ўзини эмас, одамларни севиш туйғусини тарбияламоқ керак. Бунинг учун ота-онанинг ўзи одамларни севиши лозим.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Одатда фарзандларимизга билимларимизни бериш ўзимизнинг ихтиёримизда, орзу-интилишларимизни эса ундан ҳам кўпроқ беришимиз керак.
Ш. МОНТЕСКЬЕ

Ҳаётдан тўла завқланиш, яъни бахтга эришмоқ учун — болаларда «буюк муҳаббат» уйғотиш — ватанга, миллатга, инсониятга, тафаккур қудратига ишонишга, инсон қалбининг гўзалликлари олдида ҳайратланишга ўргатмоққа қодир бўлган нарса фақатгина инсонга, шахсга нисбатан жонли ва ҳаётбахш ҳурмат ҳисларини тугдира билишдир.
М. ГОРКИЙ

Болаларингизга яхшиликни сингдириб ўстиринг, унга бахтни фақатгина шу беради.
Л. БЕТХОВЕН

Мунтазам тараққий этадиган, гуллаб-яшнайдиган ва ҳамиша бахт-саодатли жамият бунёдкорлари бўлган шахсларда яхши характерларни шакллантирмоқ учун ҳар бири ёшликданоқ кучли ва қобилиятига қараб кундалик фойдали ишга ўргатилмоғи керак.
Р. ОУЭН

Болалик бошдан-охир байрамдан иборат бўлиб қолмаслиги керак. Болаларнинг кучига яраша меҳнат шижоати бўлмаса, у ҳолда бола меҳнат — бахтлигини тушуниб етмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Жисмоний машқлар ақлий машғулотларга зарар етказади, дея фикр юритиш аянчли янглишувдир! Гўё бу икки иш бир-бири билан ёнма-ён, бир-бирига муштарак ҳолда олиб борилиши мумкин эмас эмиш!
Ж. Ж. РУССО

Агар болалар меҳнат қилишга ундалмаганларида на саводхонликка, на музика, на гимнастикага, ҳаттоки инсонда эзгуликни мустаҳкамловчи номусга ҳам ўрганмаган бўлур эдилар. Одатда номус ана шу машғулотларнинг етарлигидан дунёга келади.
ДЕМОКРИТ

Эътиборингизни болалардаги қусур ва иллатларга барҳам беришгагина эмас, уларда ҳаётбахш муҳаббат уйғотишга қаратинг; муҳаббат бор жойда —
ахлоқ болага туйғу сифатида сингдириб юборилмоғи керак.
Г. ГЕГЕЛ

Одамзоднинг биринчи тарбиячилари оналардир.
О. ГОЛДСМИТ

Болалари бўла туриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.
ЖАН ПОЛ

Бизга яхши оналарни беринглар, биз яхши одамлар бўлиб етишамиз.
ЖАН НОЛ

Болага муносабат масаласида ўзи ахлоқан тоза бўлиши учун ҳам она зарур билимларга эга бўлмоғи керак. Нодон она эса меҳру муҳаббати қанчалик кучлилигидан қатъи назар, ёмон тарбиячи бўлиб қолаверади.
Н. И. МЕCҲНИКОВ

Ҳақиқий ва тўла инсоний гражданлик ҳаёти билан яшаган онагина болаларни яхши тарбиялайди, бу масалада ибрат кўрсатади, меҳру муҳаббат, ҳайрату олқиш олади, одамларда ўзига тақлид қилиш истагини уйғотади. Ўз бурчини болаларга хизмат қилиш билан чегаралаб қўйган аёл эса тарбиячи она эмас, ўз болаларининг қулидир.
А. С. МАКАРЕНКО

Ота дунёдан кўз юмганда, болаларига ота ўрнини босадиган аёлгина чинакам онадир.
И.ГЁТЕ

Ота-оналар ўз болаларини серташвиш ва саховатли қалб билан севадиларки, бу ҳол бола тарбиясига зарар етказади.иллат бўлмайди. Ёмонлик йўқ қилиб ташланса-ю, ўрни яхшилик билан тўлдирилмаса, бунинг самараси бўлмайди: бу нарса бўшлиқни вужудга келтиради, бу бўшлиқ эса тўхтовсиз равишда бошқа бўшлиқ билан тўлиб боради; бирини қувсангиз, иккинчиси пайдо бўлади.
В.Г.БЕЛИНСКИЙ

Тарбиянинг илк босқичида болалар сиймосида амалдорни ҳам, шоирни ҳам, ҳунармандни ҳам эмас, инсонни кўрмоқ зарур, кейин у инсон бўлгани ҳолда охир-оқибат у ёки бу касбни эгаллайди.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Яҳши тарбия сифати ҳақида кўп мулоҳаза юритадилар. Тарбия деганлари гарчи яхши хислатларни ўз ичига олса-да, мен ундан, энг аввало, сотқин одамни тарбияламасликни талаб этардим.
Ж. Ж. РУССО

Болалар олами учун ва истаган ёшдагилар учун ҳам ғоятда зарур бўлган битта ахлоқий сабоқ борки, у ҳам бўлса ҳеч кимга ёмонлик қилмасликдир.
Ж. Ж. РУССО

Илк тарбия ҳамма нарсадан ҳам муҳим бўлиб, у шубҳасиз аёллар зиммасидадир.
Ж. Ж. РУССО

Миллатнинг келажаги оналар қўлидадир.
О. БАЛЗАК

Дастлабки пайтларда бола учун она тарбияси ҳамма нарсадан муҳимроқдир, бинобарин аҳлоқ болага туйғу сифатида сингидириб юборилмоғи керак.
Г.ГЕГЕЛ

Бошқача бир зийрак осойишта муҳаббат ҳам борки, у болаларни виждонли қилиб тарбиялайди. Ҳақиқий оталик муҳаббати худди шундай бўлади.
Д. ДИДРО

Ота бўлиш оталик қилишдан анча енгил.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Ота бўлиш жуда осон. Оталик қилиш эса қийин.
В. БУШ

Туғдирган эмас, тарбиялаган — ота.
МЕНАНДР

Ота донолиги болалар учун чинакам сабоқдир.
ДЕМОКРИТ

Мактаблар кўплигига қарамай, яхши оталарсиз яхши тарбия бўлмайди.
Н. М. КАРАМЗИН

Қоровулдан тортиб министргача — истаган ходимни худди шундай ёки ундан ҳам қобилиятлироғи билан алмаштириш мумкин. Яхши отани эса яхши ота билан алмаштириб бўлмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Битта ота юзта ўқитувчидан устун демакдир.
Ж. ГЕРБЕРТ

Отанинг қаттиққўллиги — ажойиб дори: аччиғидан кўра ширини кўп.
ЭПИКТЕТ

Ота болаларни бино қилиш, уларни едириб-ичириш билан ўз зиммасидаги вазифанинг учдан биринигина бажарган бўлади. У болаларини одамзод қаторига қўшмоғи, жамиятга эса — фаол кишиларни, давлатга — гражданинни етиштириб бермоғи керак. Шу учала қарзини узиши мумкин бўлгани ҳолда бу ишни бажармаган ҳар қандай киши айбдордир, борди-ю, бу қарзнинг ярминигина узса, яна баттарроқ айбдор бўлади. Кимки зиммасидаги оталик бурчини бажармаса, у ота бўлиш ҳуқуқидан маҳрумдир.
Ж. Ж. РУССО

Болани тарбиялаш жараёнида келгусидаги унинг олдида турган кексаликни ҳам ўйламоқ керак.
Ж. ЖУБЕР

Ўз ўғлини ҳеч бир фойдали ишга ўргатмаган одам ўғри боқаётган бўлади.
Т. ФУЛЛЕР

Ёмон болалар учун ота-онани жазоламоқ керак.
М. ГОРКИЙ

Ота-онанинг фарзандга муҳаббати кўр-кўрона бўлмаслиги керак. Боланинг ҳамма талабини бажаравериш, уни ҳам-мавақт ҳам конфет ва шунга ўхшаш нарсалар билан сийлайвериш унинг қалбини мажруҳ қилиб қўйишдан бошқа нарса эмас.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ота-оналар томонидан барча инжиқликларига қулоқ солиб, эрка-тантиқ қилиб ўстирилган болалар худбин ва иродасиз кишилар бўлиб етишадилар.
Д. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ўз болаларини ўта ясантириб қўйиш ва уларни эркалатиб юбориш ақлдан эмас.
И.Т.ПОСОСҲКОВ

Болани бахтли қиламан деб, уни гўдакликдан эркалатиб талтайтириш ақлдан эмас.
В. ГЮГО

Болаларни ширинликлар, печене ва конфетлар билан сийлаб, улардан соғлом кишилар етиштириб бўлмайди. Маънавий озиқ ҳам худди егулик каби оддий ва тўйимли бўлмоғи керак.
Р. ШУМАН

Болаларни ҳаммавақт ҳам тақдирлайвериш ярамайди. Бунинг оқибатида улар ўзларига бино қўя бошлайдилар ва болаларда сал нарсага ўзларини тарозига солиш фикри кучая боради.
И. КАНТ

Боланинг сазасини ўлдиравериш ва барча ҳаракатлари, ўй-фикрларини тинимсиз йўлга солавериш доимо уни ҳаётга яроқсиз қилиб боради; бундай болалар фақат айтганини қиладигаигина эмас, афсуски, ўта шахсиятпараст ва ўзига бино қўйган кишиларга айланадилар.
Ф. Ф. ЛЕСГАФТ

Ота-она муҳаббатининг фақат болага қаратилиши даҳшатли адашувдир.
А. С. МАКАРЕНКО

Болага сажда қилманг: улғайганда у жонингизни олади.
Н. БУАСТ

Ҳатто болалар билан муомалада ҳам тўғри сўз бўл: бирон нарса ваъда қилдингми, бажар, акс ҳолда, уни ёлғончиликка ўргатасан.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ҳаққонийлик ҳамма жойда, айниқса, тарбия масаласида энг муҳим омилдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Болаларни шафқатсизлик билан ҳам қўрқитолмайсан, улар фақат ёлғонгагина тоқат қила олмайдилар.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ўзингиз шубҳа билан қараган иарсани болага мутлақо ўргата кўрманг, агар сиз унинг нозик-ниҳол йилларида болалик онларининг покизалиги ва илк таас-суротлари унда муҳрланиб қолсин, деб унинг қалбига нима биландир таъсир этмоқчи бўлсангиз, у ҳолда айниқса ёлғондан огоҳ бўлинг, чунки айтилаётган нарсанинг ёлгонлигини ўзингиз сезиб турасиз.
Ж. РЕСКИН

Уддасидан чиқиб бўлмайдиган нарса ҳақида болага ваъда берманг ва уии ҳеч қачон алдаманг.
К. Д. УШИНСКИЙ

Болаликка буюк ҳурмат-еҳтиром билан қараш лозим.
ЮВЕНАЛ

Инсон шахсиятини чинакамига ҳурмат қилувчи киши уни ўз фарзанди сиймосида, яъни бола ўз «мени»ни ҳис этиб, теварак-атрофдаги оламдан ажралиб чиққанини англаган дақиқалардан бошлабоқ ҳурмат қилмоғи зарур.
Д. И. ПИСАРЕВ

Гўдак — идрокли вужуддир, у ўз ҳаётидаги эҳтиёжлар. қийинчиликлар ва тўсиқларни яхши билади. Бу ўринда унга нисбатан золимона амру фармонлар, мажбурий тартиб-интизом, ишончсиз назорат эмас, балки ширин муомалали му-роса, тажрибага ишонч, ҳамкорлик, аҳил яшаш кўпроқ қўл келади.
Я. КОРЧАК

Бола ҳақида ҳаққоний ва адолатли фикр юритмоқ учун биз уни ўз оламидан юлиб олиб, ўзимиз билан тенг қўймаслигимиз, балки биз уларнинг руҳий оламига кириб бормоғимиз керак.
Н. И. ПИРОГОВ

Ўз болалигини унутган тарбиячи ёмон тарбиячидир.
М. ЭБНЕР-ЭШЕНБАХ

Болаликка болалик онларида пишиб етилиш имконини беринг.
Ж. Ж. РУССО

Болаликни севинг, унинг ўйин ва эрмакларига, мурғаккииа табиий туйғуларига эътибор беринг! Лабдан кулги аримайдиган, қалб шу оламдан тўхтовсиз ҳузурланадиган ўша дақиқаларни қай бирингиз, ахир, ачиниш билан эсламайсиз?
Ж. Ж. РУССО

Болани ақлли ва мулоҳазали қилмбқ учун уни бақувват ва соғлом ўстиринг: майли, у ишласин, тинмасин, югуриб-елсин, бақириб-чақирсин, ишқилиб, доимий ҳаракатда бўлсин!
Ж. Ж. РУССО

Тарбия соҳасидаги энг оғир нуқсон ҳаддан ташқари шошқалоқликдир.
Ж. Ж. РУССО

Агар сиз болаларнинг шўхликларига йўл бермасангиз, унда ҳеч қачон донишмандларни дунёга келтира олмайсиз.
Ж. Ж. РУССО

Майли, бола шўхлик ҳам, тўполон ҳам қилсин, фақат бу шўхлиги ва тўполони зарарли бўлмасин, жисмоний ва ахлоқий ҳаёсизликка айланиб кетмасин; майли бу шўхлиги ва тўполони беихтиёр, ўйланмай қилинган бўлсин, аммо аҳмоқона ва бемаъни бўлмасин, бинобарин, аслида руҳсизлик ва жонсизликдан ёмони йўқ.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Қобилиятни кўрсатиш учун имконият бўлмаган жойда қобилиятнинг ўзи ҳам йўқ.
Л. ФЕЙЕРБАХ

Болани ўйинга тўғри ўргата билиш маҳорати унга олам сирларини мутолаага қараганда кенгроқ ва ишончлироқ намоён этади.
Ж. ФАБР

Болаларнинг ўйинида кўпинча чуқур маъно ётади.
Ф. ШИЛЛЕР

Болаларнинг аксари ўйинлари катталарнинг жиддий фаолиятига тақлиддир.
Я. КОРЧАК

Фаоллик, иш, хизмат катта ёшдаги кишилар ҳаётида нечоғли аҳамиятга молик бўлса, болалар учун ўйин ҳам ана шундай муҳим аҳамият касб этади. Бола ўйинда ўзини қай ҳолда тутса, ўсиб-улғайгач, ишда ҳам аксари ўзини шундай тутади. Шу боисдан ҳам бўлажак арбобнинг тарбияси аввало унинг ўйинида юз беради.
А. С. МАКАРЕНКО

Ўйин шундай бир улкан ёруғ ойнадирки, у орқали боланинг руҳий дунёсига, уни ўраб олган олам ҳақида ҳаётбахш тасаввур ва тушунчалар тўлқини кириб туради. Ўйин синчковлик ва қизиқувчанлик оловини ўт олдирувчи учқундир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Болалар гўзаллик, ўйин, эртак, музика, расм, хаёл, ижодиёт оламида яшамоқлари керак.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Болалар ҳамиша нима биландир бажонидил банд бўладилар. Бу жуда фойдали, шунинг учун унга халақит бериш эмас, аксинча, уларнинг доимо бирор-бир иш билан машғул бўлишларининг чора-тадбирларини кўриш керак.
Я. КОМЕНСКИЙ

Болани гўдаклигиданоқ шундай шарт-шароитга қўймоқ керакки, токи у яшасин, ўйнасин ва меҳнат қилсин, ўз қувонч ва қайғуларини бошқа болалар билан бирга баҳам кўрсин.
Н. К. КРУПСКАЯ

Бола шахси коллективдагина мукаммал ва ҳар томонлама ривожлана олади.
Н. К. КРУПСКАЯ

Болаларнинг коллектив ҳаёти шоду хуррамликлар билан тўла бўлгандагина жамоатчилик инстинкти кучли бўлган кишиларни тарбиялаб вояга етказиш мумкин.
Н. К. КРУПСКАЯ

Ота-оналар ўз ҳуқуқларидан фойдаланиб, болаларига эътиқод ва дунёқарашларини зўрлаб сингдиришга ўриниш билан уларга қанчалик зиён етказишларини билмайдилар.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Худди бола фикри каби бола ҳиссиёти ҳам зўрлик қилмасдан бошқарилмоғи лозим.
К. Д. УШИНСКИЙ

Қобилияти бўлмаса мажбурлама.
Я. КОМЕНСКИЙ

Кам таҳқирланган бола ўз қадр-қимматини яхши англайдиган киши бўлиб етишади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Қўрқитиш биллн болада фақат тубанликни, бузуқликни, иккиюзламачиликни, разил қўрқоқликни тарбиялаш мумкин.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Ҳаддан ташқари қаттиққўллик ва кўр-кўрона интизом ўрнатган ўқитувчи — болаларнинг бошига тушган кулфат.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Мажбурлаб ўргатиш, сиқув, зўрлаш туфайли эришилган ҳамма нарса омонат, нотўғри ва ишонсиздир.
Я. КОРЧАК

Болани сўкишса, уришса ва турли йўллар билан хафа қилишса, у мурғаклигиданоқ ўзини ёлғиз сеза бошлайди.
Д. И. ПИСАРЕВ

Урган кишидан бола нафратланади.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ

Болаларни қилмаган гуноҳлари учун қийнаш ёки лоақал арзимаган айблари учун қаттиқ жазо бериш уларнинг ишончи ва ҳурматидан бутунлай маҳрум бўлиш демакдир.
Ж. ЛАБРУЕР

Ортиқча қаттиққўллик ва ҳаддан зиёда шафқатлилик бўлади: буларнинг ҳар иккаласидан ҳам бирдек қочиш керак.
Ж. Ж. РУССО

Бемаъииларча кўнгилчан бўлиш ҳам ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлиш сингари ақлсизликдир.
А. Ф. ПИСЕМСКИЙ

Умуман барча ахлоқсиз муносабатлар ичида болаларга тўраларча муносабатда бўлиш энг оғир ахлоқсизликдир.
Г. ГЕГЕЛ

Ота-оналар айни ўзлари сингдирган нуқсонлари учун фарзандларини камдан-кам кечира оладилар.
Ф. ШИЛЛЕР

Мен ор-номус ва эркинликни ҳурмат қилиш руҳида ўстирилаётган ёш қалбни тарбиялашдаги ҳар қандай зўрликни қоралайман. Қаттиққўллик ва мажбурийликда қандайдир тобелик белгилари бор, мен ақл, эҳтиёткорлик ва маҳорат билан эришиб бўлмаган мақсадга куч билан асло эришиб бўлмайди, деб ҳисоблайман.
М. МОНТЕН

Қўпол куч ишлатганга қара-ганда яхши гап билан ҳар доим кўпроқ натижага эришасан.
ЭЗОП

Ахлоқий таъсир кучи ҳар қандай кучдан устундир.
Н. В. ГОГОЛ

Инсон ҳис-туйғулари кўпинча сўзга нисбатан ибратдан куч олади ёки сусаяди.
П. АБЕЛЯР

Насиҳатгўйлик билан яхшиликка етишиш қийин, ўрнак кўрсатиш орқали эса осон.
СЕНЕКА

Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.
П. КОРНЕЛ

Ўрнак кўрсатиш ваъз-насиҳатга қараганда ҳар доим кучлироқ таъсир қилади.
С. ЖОНСОН

Намуна кўрсатган ҳолдагина инсон энг юксак натижага эришади.
С. ЦВЕЙГ

Бола ўзини севган одамни яхши кўради, уни фақат севиб тарбиялаш мумкин.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ

Сўкиб чорак мақсадга, суюб ва сийлаб эса ҳамма нарсага эришиш мумкин.
ЖАН ПОЛ

Яхши гап билан мақсадига эришолмаган одам қаттиққўллик билан ҳам эриша олмайди.
А. П. ЧЕХОВ

Фарзандларингиз қабрингиз устида йиғлай олишлари учун уларнинг кўз ёшларини тўкманг.
ПИФАГОР

Шундай ғаройиб оталар ҳам борки, улар то умрларининг охиригача фақат фарзандларини ўзларидан бездириш билангина шуғулланадилар.
Ж. ЛАБРУЕР