Оила табиатнинг шоҳ асарларидан биридир.
Ж. САНТАЯНА
Минглаб тасодифлар синовидан ўтадиган эр-хотин муҳаббати кундалик энг оддий ҳодиса бўлишига қарамасдан, энг гўзал мўъжизадир.
Ф. МАРИАК
Оилани бузишга мўлжалланган ҳар қандай ижтимоий назариялар яроқсиз, шу билан бирга номақбулдир. Оила — жамиятнинг дурру гавҳари.
В. ГЮГО
Оила мўъжазгина бир жамиятчадир, бутун инсоният жамиятининг дахлсизлиги ҳам унинг жипслигига боғлиқ.
Ф. АДЛЕР
Оилавий муҳаббат одамлар орасида кенг тарқалган, энг мустаҳкам муҳаббатдир, шунинг учун ҳам у кишилар ҳаётига таъсир кўрсатиш жиҳатидан одамнинг энг муҳим ва энг ҳаётбахш туйғусидир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Оила инсон ҳаётига тўкислик бағишлайди, оила бахт келтиради, лекин ҳар бир оила, айниқса жамиятдаги оила, энг аввало, давлат аҳамиятига эга бўлган қутлуғ ишдир.
А. С. МАКАРЕНКО
Фақатгина оила ғамини еб яшаш ҳайвоний очкўзликдир, бир киши учун яшаш — тубанлик, фақат ўзи учун яшамоқлик эса шармандаликдир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ
Биргина қалб хохишича уй соламан деган одам уни бамисоли вулқон отилиб турган тоғ устига қураётгандай. Ўз бахту саодатини фақат оилавий ҳаётдан кутган киши эса бу уйни қум устига қуради.
А.И. ГЕРЦЕН
Танҳо одам ҳаёти, қанчалик таъминланганидан қатъи назар, қашшоқликдан иборатдир.
А. И. ГЕРЦЕН
Фақатгина бир кишига тикилган, ҳаётнинг жамики қувончларини унинг сиймосида деб билиб, қолган ҳамма ишларни азоб-уқубатга айлантирган муҳаббат ўзига ҳам, иккинчи кишига ҳам оғу тутқазади.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ
Ақл-идроки эрта тўлишган одам ўзини фақат оилавий ҳаётга бағишлай олмайди, умум манфаатлари йўлида ундан воз ҳам кечолмайди.
А. И. ГЕРЦЕН
Оилавий манфаатлар деярли ҳаммавақт ижтимоий манфаатларни хароб этади.
Ф. БЕКОН
Оилавий ҳаёт инқилобчининг ғайрат-шижоатини сусайтиради.
М. ГОРКИЙ
Агар ҳаётимизнинг барча мақсад-мазмуни шахсий бахти-миздан иборат бўлганда, шахсий бахтимиз эса биргина муҳаббатда ўз ифодасини топганда эди, унда ҳаёт деганлари чиндан ҳам зудмат саҳро бўлиб қолар эди… Аммо абадий тафаккурга, маърифатчилик касбига шону шарафлар! Инсон учун юракнинг маънавий оламидан ташқари ҳаётнинг яна бошқа буюк олами ҳам — тарихан мулоҳаза-мушоҳада юритиш ва ижтимоий фаоллик олами ҳам бор.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Муҳаббатдан тўла-тўкис қониқиб бўлмайди, севгидан тўла қониқиш йўлини тополган киши эса аянчли бўлур эди: бундан келиб чиқадиган ягона хулоса шуки, ҳеч қандай битта нарса инсоннинг кўп истак ва матлабларини қондира олмайди.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Фақат эри ва ўз болаларинигина севишни биладиган, қолган бирор нарса ҳақида тушунчаси йўқ ва бошқа бир нарсага интилмайдиган аёл кулгили, аянчли ва эркак зоти муҳаббатига муносиб бўлмаганидек, ўз хотини ва болаларидан бошқани билмайдиган эркак ҳам худди шундай кулгили, аянчли ва номуносиб одамдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Мен ўз ҳаётимни пораланиши мумкин бўлган юракка ҳам, ўтмаслашиб қоладиган ҳис-туйғуларга ҳам эмас, балки ҳеч қачон эскирмайдиган ва ҳамма нарсага бардош бера оладиган мияга жамлаганман.
О. БАЛЗАК