Севги эркинлик йўлида қурбон бўлишга ҳам тайёр.
Ф. ШИЛЛЕР
Муҳаббатдангина муҳаббат туғилади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ошиқнинг ўзи узсин мўҳаббатнинг гулини,
Ахир бу ноёб туйғу бошдан-охир, батамом,
Фақат унинг ўзига мангу этилган инъом.
Ф. ШИЛЛЕР
Бир боқишда туғилган муҳаббатнинг давосини топиш айниқса қийин.
Ж. ЛАБРУЕР
Ошиқ ва маъшуқлар бир-бирлари билан учрашганларида мутлақо зерикмасликларининг боиси шундаки, улар тўхтовсиз равишда ўзлари ҳақида гапирадилар.
Ф. ЛАРОШФУКО
Оламда севгилингнинг сиймосидан зебороқ чеҳра, унинг овозидан ҳам ёқимлироқ мусиқа йўқ.
Ж. ЛАБРУЕР
Ҳамма овозлар ичида энг ёқимлиси — бу биз севган аёлнинг овозидир.
Ж. ЛАБРУЕР
Ошиқлар висолига ҳамиша вақт етмайди.
И. ГЁТЕ
Ҳаётга муҳаббат уйғотмоқ учун озгина умиднинг ўзи кифоя. Икки-уч кундан сўнг эса умид йўқолиши мумкину, аммо ўртада муҳаббат туғилиб қолади.
СТЕНДАЛ
Бошқа бир одам қалбидаги муҳаббатни маҳв этишдан ҳам оғир ва кечирилмас гуноҳ йўқ.
Г. ИБСЕН
Дунёда даҳшатли ёвузликлар кўп, аммо ҳаммасидан ҳам даҳшатлироғи — муҳаббатни бўғиш.
Б. ПРУС
Муҳаббат ўлимдек кучлилигини биламиз, аммо у шишадек мўрт ҳамдир.
Г. МОПАССАН
Кўнгил савдосида ҳам йил фаслларига ўхшаб биринчи аёзлар ниҳоятда сезиларли бўлади.
П. БУАСТ
Муҳаббат жароҳатлари ҳаммавақт ҳам ўлдирмагани билан барибир ҳеч қачон битиб ҳам кетмайди.
Ж. БАЙРОН
Агар севгини ўлчаб бўлса, у қашшоқ севгидир.
В. ШЕКСПИР
Ўз муҳаббати ҳақида шовқин-сурон кўтаришни яхши кўрадиган одамгина сева олади, дейиш хато; ақлли одамнинг ҳис-туйғулари сўзида ҳам, ишида ҳам акс этиб туради, яна баъзиларида бу фақат амалда бўладики, эҳтимол, шу индамаслиги учун ҳам уларнин туйғуси кучлидир.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ
Ўз муҳаббатингни чучмал мақтовлардан кўра, фойдали иш билан изҳор этганинг маъқул.
Д. И. ПИСАРЕВ
Чин муҳаббатнинг тили лол, сабаби, ҳақиқий ҳис-туйғулар сўздан кўра амалда кўпроқ зоҳир бўлади.
В. ШЕКСПИР
Маъшуқа турган жойда ҳар қандай сўзамол оғизлар ҳам гунг-соқов бўлиб қолади, айтишни шу қадар хоҳлаганидан айни тилнинг учида турган гаплар айниқса эсдан чиқади.
М. СЕРВАНТЕС
Эҳтирос ақл ишлатиб ўтирмайди.
О. БАЛЗАК
Юраги қанчалик куяётганини гапириб бера олган одам у қадар куймаётган бўлади.
ПЕТРАРКА
Унча севмаган одамгина ўз муҳаббатини изоҳлаб бера олади.
ПЕТРАРКА
Муҳаббат ҳақида доно гапирган эркак у қадар севмайди.
Ж. САНД
Муҳаббат ҳақида ҳаммага жар солган одам — ишқсиз одам.
В. ШЕКСПИР
Ўзинг ҳис этмаган муҳаббатнигина батафсил гапириб беришинг мумкин.
А. КАРР
Жамики ошиқлар ўзлари уддалай олмайдиган ишларни қилишга ҳам қасам ичадилару аслида имкониятлари доирасидаги ишни ҳам қилмайдилар.
В. ШЕКСПИР
Кимки садоқат ҳақида ҳеч вақт онт ичмаган бўлса, у ҳеч қачон онтини бузмайди.
АФЛОТУН
Маълумки, ўтли туйғулар лўнда, аммо кучли ифода этилади.
Г.Р. ДЕРЖАВИН
Севиб қолган йигитни айблаш, бирор кишига касаллигини юзига солиб, таъна қилиш билан баб-баравардир.
Ш. ДУКЛА
Илк марта севиб қолган одамдан бу ҳақда оғиз очмасликни талаб қилиб бўлмайди. Илк муҳаббатга шу қадар тошқин қувонч ҳамроҳ бўладики, у бўшалиб туриши керак, акс ҳолда, ошиқни бўғиб қўяди.
А. ДЮМА
Севги ёки дўстлик бобидаги қўрқоқлик бемаънилик ва бунинг устига шахсиятпарастликдан иборат бўлур эди, энг аввало ўзимиздаги, қолаверса, севганимиз инсондаги барча туйғуларни маҳв этган бўлур эди.
Ж. САНД
Муҳаббатда ҳам худди санъатдагига ўхшаб бошқалар томонидан айтилган гапни такрорламаслик керак; ўзинг ҳис этганнигина сўзлашинг лозим; бўлмаса-ю, гапиришга шошилса, ўзи учун бир умр гапиролмай ўтиш хавфини туғдиради.
Р. РОЛЛАН
Дўстлик ва муҳаббатда биз ўзимиз билган нарсалардан кўра билмаган нарсаларимиздан кўпроқ бахтиёрликка эришамиз.
Ф. ЛАРОШФУКО
Муҳаббат — шундай бир сохта танга ясовчики, у тиним билмай мисни олтинга айлантирувчигина бўлиб қолмай, вақти-вақти билан олтинни мисга айлантириб турувчи ҳамдир.
О. БАЛЗАК
Севги нигоҳи шундайки, унга мис — олтин бўлиб, қашшоқлик — бойлик бўлиб, йилт этган учқун — дур бўлиб кўринади.
М. СЕРВАНТЕС
Сен менинг қиёфамда севган одам, сўзсиз, мендан яхши; мен унчалик эмасман. Лекин сен мени сев, шунда мен ўзимдан кўра яхшироқ бўлишга интиламан.
М. М. ПРИШВИН
Муҳаббат севикли кишида унда йўқ фазилатпи кўриб кўпинча янглишади, лекин баъзан шу муҳаббатнинг ўзи унда ақл ва кўз илғай олмайдиган гўзаллик ёки буюкликни ҳам кашф этади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Кўпинча, эркак бир ҳолатда-ю, аёл эса сухсурдайлигини кўрамиз. Демак, биз эркакнинг аёл қадрлаган яширин фазилатларини билмаймиз: бу кун«Севаман» деган сўз секин ва жўн айтилгандагина аёл бунга ишонади.
Я. ГАЛАН
Юраклар муҳаббат билан лиммо-лим бўлса ва висол онларидан ҳижрон чоғларигача гупиллаб урса, одам бир-бирининг дилидагини шунчаки бир ишора билан ҳам англай ола билади.
Р. ТАГОР
Севги ҳамиша унга бўлган ишончдан кўра устун туради. Ҳар куни такрорланадиган. «Сени қандай севишимни билсанг эди!»— деган сўзларга нақадар теран ва чексиз-чегарасиз ҳақиқат жамланган.
В. ГУМБОЛДТ
Ҳеч бир нарса муҳаббатни қаттиқ монеликдек алангалата олмайди.
ЛОПЕ ДЕ ВЕГА
Севги йўлидаги ҳар қандай ғов уни фақат кучайтиради.
В. ШЕКСПИР
Қаршиликдан қўрққан севги — севги эмас.
Ж. ГОЛСУОРСИ
Ҳижрон туйғуларни ўчирмай, аксинча, аланга олдиради.
М. РУСИНЕК
Айрилиқ муҳаббат учун баайни оловга теккан шамолдай гап: у кучсиз оловни ўчиради, каттасини эса гувиллатиб юборади.
Р. БУССИ
Кўнгил боғлаш учун ўта синчковлик шарт эмас, муҳаббат эса ошириб кўрсатадиган кўзгу ёрдамида пайдо бўлади.
Т.БРАУН
Энг доно киши ҳам севиб қолгач, энди ҳеч бир нарсани асл ҳолатида кўра олмайди… Унча кўзга ташланмай юрган аёл ҳам бутунлай бошқача кўриниб, биттаю битта зот бўлиб қолади.
СТЕНДАЛ
Савдойи қизни севиб қолган одам унга бениҳоя қизғин, кучли эҳтирос билан талпинади, бу хил муҳаббатнинг сабаби — ё ошиқ табиатидаги ғалати тантиқлик, ё бўлмаса маъшуқада ҳусн сеҳру жодусидан кўра қудратлироқ бўлган сирли сеҳру жодунинг мавжудлигидир.
Ж. ЛАБРУЕР
Севганимизда ҳеч нарсани кўрмаймиз.
ЛОПЕ ДЕ ВЕГА
Ошиққа хунук нарса ҳам кўпинча чиройли кўринади.
ФЕОКРИТ
Ошиққа маъшуқанинг қусури билинмайди.
ФАРРУХИЙ
Ўз севгилисининг камчиликларини ҳам ардоқламаган одам ўзини чинакам ошиқ деёлмайди.
П. КАЛДЕРОН
Аёлнинг аёллигини ўша аёл қандай эркакни севганида билса бўлади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Агар севсанг, муҳаббатингга арзийдиганни сев. Севилган одам Птоломей ёки Афлотун даражасида бўлиши шарт эмас, лекин оз бўлса-да, идрок эгаси бўлмоғи керак.
ҚОБУС
Эркак киши танлаган қайлиққа қараб туриб, у одамнинг кимлиги, ўз қадр-қимматини биладими-йўқми, осонгина билса бўлади.
И. ГЁТЕ
Ҳаётни идрок этиш ва уни бошқа бир зот сиймосида севиш — инсоннинг вазифаси ҳам, истеъдоди ҳам мана шундадир: ҳар бир киши ўзини бошдан-охир битта одамгагина багишлай олиши мумкин.
А. БАРБЮС