Муваффақиятни киши ҳаётда эришган мавқе билан эмас, балки ўша муваффақиятни қўлга кирита туриб, у қандай тўсиқларни енгиб ўтгани билан ўлчаш керак.
Б. ВАШИНГТОН
Енгиб ўтилган тўсиқларнинг кўплигигина жасоратга ва жасорат кўрсатган инсонга ҳақиқий тўғри баҳо бўла олади.
С. ЦВЕЙГ
Буюк қалб эгасининг қарийб бутун сир-асрори қатъият деган сўздадир. Қатъият мардлик учун ғилдиракнинг ўқидек гап; бу таянч нуқтасининг тўхтовсиз янгиланиб туришидир.
В. ГЮГО
Истеъдодли ва меҳнатга муҳаббатли одам учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
Л. БЕТХОВЕН
Меҳнат билан ҳамма нарсага эришса бўлади.
Ж. БРУНО
Қунт ва санъат ҳал этолмайдиган иш камдан-кам учрайди.
С. ЖОНСОН
Изчил меҳнат ҳамма тўсиқларни енгади.
М. В. ЛОМОНОСОВ
Ҳар қандай тўсиқ қатъият билан забт этилади.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ
Дунёда ҳали ҳеч бир юксаклик йўқки, унинг чўққисини охир-оқибатда қатъият забт эт маган бўлсин.
Ч. ДИККЕНС
Қатъият — муваффақият гарови.
И. И. ДМИТРИЕВ
Ҳамма одамлар ҳам буюк иш қилишлари шарт эмас. Кўпинча оддий сабр-қаноатнинг ўзи ҳам куч-қудратнинг буюк рамзига айланиши мумкин.
Г. БУШНЕЛЛ
Сабр-тоқатли одамнинг истаган нарсага эришишга ҳам сабр-тоқати етади.
Б. ФРАНКЛИН
Сабр-тоқат ва вақт бесабрликка қараганда кўп нарсага эриштиради.
Ж. ЛАФОНТЕН
Кимки майда ишни эплолмаса, каттаси ҳам қўлидан келмайди.
М.В.ЛОМОНОСОВ
Кимки секин ва шошмай юрса, ҳар қандай манзил ҳам унга узоқлик қилмайди; кимки сафарга чидам билан тайёрланса, у сўзсиз мақсадга етади.
Ж. ЛАБРУЕР
Нима ҳодиса юз бермасин, биз сабр ва ирода билан ҳаммасини енгамиз.
ВЕРГИЛИЙ
Сабр билан кутганларга ҳамма нарса ўз вақтида келади.
О.БАЛЗАК
Сабр аччиғу, лекин меваси ширин.
Ж. Ж. РУССО
Қатъият пешона шўрини ювади.
Г. ФЛОБЕР
Ярим иш қилинди, бунга шубҳа йўқ,
Уёғига берсин сабру таҳаммул.
И. ГЁТЕ
Сабр ва вақт куч ёки эҳтиросга қараганда кўпроқ самара келтиради.
Ж. ЛАФОНТЕН
Сабр-тоқат орқали биз куч билан эришганимизга қараганда кўпроқ нарсага эришишимиз мумкин.
Э. БЕРК
Ниш унмас биёбон, шўрхок тупроқ ҳам
Гулзорга айланур сабр қилса одам.
ГУЛХАНИЙ
Сабр билан юмуш битар, сабрсизлар ўз оёғидан кетар.
САЪДИЙ