Меҳнат — роҳат ва бахт

Меҳнат ва роҳат инсон ҳаётининг икки муҳим шарти — шахсий ва ижтимоийликни ташкил этади.
В. ВЕЙТЛИНГ

Меҳнатнинг самарадорлигини англаб етиш энг зўр лаззатлардан биридир.
Л. ВОВЕНАРГ

Меҳнат ва ҳузур-ҳаловат табиатан турлича бўлса ҳам, барибир улар орасида қандайдир табиий боғланиш мавжуд.
ТИТ ЛИВИЙ

Роҳатнинг отаси кўпинча меҳнатдир.
Ф. ВОЛТЕР

Меҳнат оддий кунларни ҳам байрамга айлантириб юборади.
Я. РАЙНИС

Фақат меҳнатгина одамнинг қалбига тиниқлик, мутаносиблик ва ўз-ўзидан қаноат туйғусини олиб кириб, уни бахтиёр қилади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Ҳаётда энг асосийси меҳнатдир. Ҳамма касофатлардан, ҳамма қийинчиликлардан фақат бир йўл — меҳнат билан қутилиш мумкин.
Э. ХЕМИНГУЭЙ

Дунёдаги ҳамма шодлик, ҳамма эзгуликларнинг манбаи меҳнатдир.
М. ГОРКИЙ

Боқмаса деҳқон чаманин туну кун, Нақл тарин онгла қуруғон ўтун.
А. НАВОИЙ

Фақат ички, маънавий, ором-бахш меҳнат кучигина инсон қадр-қимматининг, шу билан бирга ахлоқий поклик ва бахтиёрликнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Фақат меҳнат, қатъий, астойдил қилинган меҳнатгина кишига маънавий баркамоллик бағишлайди.
А. И. ГЕРЦЕН

Меҳнат бахт падаридир.
Б. ФРАНКЛИН

Ишдан бир дақиқа ҳам бўшамаган соатларингда ўзингни ғоят бахтли сезасан.
Ж. ФАБР

Киши мутлақо жиддият билан меҳнат қилмаса, яъни ўзи ейдиган бир бурда нонини ўз меҳнати билан ишлаб топмаса — у бахтли бўлолмайди.
Д. И. ПИСАРЕВ

Кишини танг қолдирадиган гумроҳликлардан бири — инсон бахти унинг ҳеч нарса қилмаслигида, деб тушунилишидадир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бахтнинг энг зарур шарти — меҳнат: биринчидан, севимли ва озод меҳнатдир; иккинчидан, иштаҳа очадиган ва қаттиқ, тиниқтириб ухлатадиган жисмоний меҳнатдир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Меҳнат, меҳнат! Меҳнат қилаётганимда ўзимни қанчалар бахтиёр ҳис этаман.
Д. Н. ТОЛСТОЙ

Меҳнат одамлар учун ҳузур-ҳаловатдир.
ЭЗОП

Иш менинг биринчи ҳузур-ҳаловатимдир.
В. МОТСАРТ

Ҳузур-ҳаловатга эришмоқ учун меҳнат қил.
Ж. Ж. РУССО

Жисмоний меҳнат маълум шароитларда «мушакларнинг шодлиги»га айланади.
И. П. ПАВЛОВ

Фақат меҳнатгина ҳаёт сафосини суринг ҳуқуқини беради.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ

Бахт меҳнатни такомиллаштириб боришдадир.
Я. РАЙНИС

Дала, дастгоҳ, стол узра бўлмасин
Тер тўкмоқлик, меҳнат — муаззам шодлик!
Тандан қайноқ тер чиққунча билма тин,
Ишла, тириш, меҳнатда бўл оташин,
Меҳнат билан дунёдаги ободлик!
В. Я. БРЮСОВ

Ўз ишини топа олган одам саодатлидир, у бошқа саодатни ахтармай қўя қолсин. Унинг қиладиган иши ва яшашдан мақсади бор.
Т. КАРЛЕЙЛ

Агар сиз ишни ўринли танлай билсангиз ва унга ўзингизни, бутун қалбингизни бахш этсангиз, бахтнинг ўзи сизни қидириб топади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Ҳар доим ўз севган иши билан машғул бўлиш инсоннинг нодир бахтидир.
В. И. НЕМИРОВИЧ-ДАНЧЕНКО

Бахтга меҳнат тўғри йўл солгай,
Бошқа йўл бахт сари бормагай.
А. ШУКУР

Доимий равишда ва изчил олиб бориладиган бирон-бир иш турмушдаги қолган ҳамма нарсаларни ҳам тартибга солади, ҳамма нарса шунинг атрофида айланади.
Э. ДЕЛАКРУА

Меҳнат қилган ва сабр қилган — Кишига ошнодир чин бахтиёрлик.
И. ГЁТЕ

Севган иш ғамга даво.
В. ШЕКСПИР

Жисмоний меҳнат руҳий изтиробларни унутишга ёрдам беради.
Ф. ЛАРОШФУКО

Кўнглинг ғаш бўлса ишла, буғамдан қутулишнинг ягона во-ситасидир. Изтиробга тушмас-лик учун ишла: ишдан бошқаҳеч нарса бу ғамнок бўшлиқдан
халос этолмайди. Омадинг юришганда ҳам ишлайвер: димоғдор бўлиб кетишнинг олдини оладиган ишдан ҳам зўрроқ дори-дармон йўқ.
И. БЕХЕР

Ҳаловатга қараганда ҳар қандай иш ҳам кўгиллироқдир.
ДЕМОКРИТ

Дунёда ўзи учун муносиб иш тополмаган одам энг бахтсиз одамдир.
Т. КАРЛЕЙЛ

Ишни хоҳлаган, лекин ўзига иш тополмаган одам — ер юзида бахт ҳаммага бирдек тақсимланмаганини кўрсатувчи энг нохуш манзарадир.
Т. КАРЛЕЙЛ

Коммунизмда энг тубан қилмиш учун меҳнатдан четлаштиришдан кўра оғирроқ жазо бўлмайди.
Л. М. ДЕОНОВ