Меҳнат ҳақида

Ишчи меҳнати, деҳқон ғалласи — шу икки ўқ атрофида тезкор давр шитоб билан оқиб бормоқда ва бутун ҳаёт шу ўқлар атрофида айланмоқда.
В. В. МАЯКОВСКИЙ

Жамиятнинг бутун бойлиги беистисно ўша жамият меҳнати билан белгиланади.
Д. И. ПИСАРЕВ

Озод меҳнат — дунёни тўнтариш учун Архимед талаб қилган таянч нуқтаси ҳам шу.
М. ГОРКИЙ

Бутун умрим давомида меҳнатсевар ва ишлашни билган одамларнигина чинакам қаҳрамон, деб билганман.
М. ГОРКИЙ

Меҳнат бизнинг замонда буюк ҳуқуқ ва буюк бурчдир.
В. ГЮГО

Маданият юксаклиги доимо тўғридан-тўғри меҳнатга муҳаббат билан боғлиқдир.
М. ГОРКИЙ

Маданият қанчалик юксак бўлса, меҳнат шунчалик юксак қадрланади.
В. РОШЕР

Меҳнат ҳамиша инсон ҳаёти ва маданиятининг асоси бўлган.
А. С. МАКАРЕНКО

Ҳамма нарса меҳнат шарофатидандир. Ҳамма нарса — инсон меҳнатидан, тарихнинг шиори шу.
Д. И. МЕНДЕЛЕЕВ

Ҳаётда ҳеч нарса машаққатли меҳнациз қўлга киритилмайди.
ГОРАЦИЙ

Биз яшаётган дунё сўз билан эмас, балки фаолият, меҳнат билан яралган.
М. ГОРКИЙ

Виждонан бажарилган ҳарқандай меҳнат фойдалидир, бинобарин, у ҳурматга лойиқ.
СТЕНДАЛ

Ҳар қандай меҳнат олижанобликдир ва фақат меҳнатгина олижаноб.
Т. КАРЛЕЙЛ

Ҳар бир одам нимадир бажармоқ учун дунёга келади. Ер юзида яшаб юрган ҳар бир инсоннинг ҳаётда ўз вазифаси бор.
Э. ХЕМИНГУЭЙ

Қилаётган ишингни севишинг керак, ана шунда меҳнат — ҳатто энг оғир меҳнат ҳам — ижодга айланади.
М. ГОРКИЙ

Дилдан меҳнат қилган одам ҳар қандай ишни ҳам санъат даражасига кўтаради.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Жисмоний меҳнат нафақат ақлий фаолият имкониятини инкор этади, нафақат унинг қадрини оширибгина қолади, аксинча, ақлий меҳнатни кучайтиради.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Зўр бериб меҳнат қилинмаса, на истеъдод ва на даҳо туғилади.
Д. И. МЕНДЕЛЕЕВ

Улуғ кишиларни меҳнат етилтиради.
СЕНЕКА

Шон-шарафга олиб борадиган йўл меҳнатда.
ПУБЛИЛИЙ СИР

Шон-шараф меҳнатнинг қўлида.
ЛЕОНАРДО ДА ВИНЧИ

Меҳнатдан, коллектив, аҳил, озод меҳнатдан бўлак ҳар қандай куч ҳам инсонни бу қадар буюк ва доно қилолмайди.
М. ГОРКИЙ

Биргаликда қилинган меҳнат кишиларда шунчалик ғайратшижоат уйғотадики, якка ҳолда камдан-кам бундай самарага эришиш мумкин.
Р. ЭМЕРСОН

Одамзоднинг иродаси, меҳнати, ҳайратомуз ажойибот яратур!
Н. А. НЕКРАСОВ

Доимий меҳнат санъатнинг ҳам, ҳаётнинг ҳам қонунидир.
О.БАЛЗАК

Инсон табиатида чуқур илдиз отган эҳтиёжлардан бири — кўнгил истаган ишни танлаш ва уни ранг-баранг қилишга интилишдир.
А. БЕБЕЛ

Меҳнат мия ва мушаклар фаолиятидир, у табиий, ички эҳтиёждан келиб чиқади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Меҳнатга кўниккандан кейин усиз яшаб бўлмайди. Бу дунёда ҳамма нарса меҳнат билан боғлиқ.
Л. ПАСТЕР

Кимгаки иш бўлди қаноат фани, билки, ани қилди қаноат ғаний.
А. НАВОИЙ

Инсон моҳияти ҳаммадан кўра яхшироқ, ҳаммадан олижаноброқ ва мукаммалроқ тарзда унинг фаолияти, унинг меҳнати ва ижодида намоён бўлади.
А. ФАДЕЕВ

Намаики меҳнациз, ўнғай орттирилган бўлса, у ҳарқалай шубҳа қилишга арзийдиган омонат бойликдир.
Л. М. ЛЕОНОВ

Фаолият қандай бўлишидан қатъий назар, кўникма ва у орқали қўлга киритилган ишлаш қобилияти буюк ютуқдир. Қиладиган иши бўлмаган вақтида ҳам қўл қовуштириб ўтирмаган одам пайти келиши билан фаол ҳаракат қила олади.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Меҳнатсеварлик кундалик ҳаётий юмушларда ҳар қандай буюк ақл эгаси қила оладиган ва шу билан бирга у қила олмайдиган кўпгина ишларга ҳам қодирдир.
Г. БИШЕР

Ишчининг жисмоний ғайрати мўъжизалар яратишга қодир.
М. ГОРКИЙ

Ҳеч бир миллат токи ер ҳайдаш ҳам — достон ёзишдек муносиб иш эканлигини тушуниб етмас экан, у юксакликка кўтарилолмайди.
Б. ВАШИНГТОН

Оёғида тик турган деҳқон тиз чўккан олифтадан минг бора афзал.
Б. ФРАНКЛИН

Бирдан-бир чинакам давлат инсон меҳнатидир.
А. ФРАНС

Меҳнат чинакам олижанобликнинг ягона унвонидир!
Р. РОЛЛАН

Инсон меҳнат ёрдамида камол топади.
Т. КАРЛЕЙЛ

Меҳнат одамни юксакликка кўтаради.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Одамни ҳеч нарса меҳнатчалиик юксақликка кўтармайди. Одам меҳнациз ўз инсоний қадр-қимматини сақлай олмайди
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ўзига хослик ва ўз қадрини билиш фақат меҳнат ва кураш билан қўлга киритилади.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Меҳнат инсонда ижодий куч уйғотади.
А. Н. ТОЛСТОЙ

Шундай шароитда яшаш керакки, меҳнат заруратга айлансин. Меҳнациз соф ва қувноқ ҳаёт бўлиши мумкин эмас.
А. П. ЧЕХОВ

Инсон ким бўлишидан қатъий назар, меҳнат қилиши, терга ботиб ишлаши керак, унинг яшашдан мақсади, бахти ва ҳаяжонлари ҳам айни шу меҳнатда мужассамлашган.
А. П. ЧЕХОВ

Бутун иродани ишга солиб меҳнат қилиш керакки, иродамиз худди минага ўхшаб портласину тўсиқларни улоқтириб ташласин.
Ж. ФАБР

Ишламоқ, ишламоқ ва доимо ишламоқ керак. Акс ҳолда, тирикликдаёқ моғор босиб қоласан.
Г. ГАУПТМАН

Яшамоқ ишламоқ демакдир. Меҳнат — кишининг ҳаёти.
Ф. ВОЛТЕР

Инсон меҳнат қилаётган вақтдагина том маънода инсонга айланади.
Ж. ГЮЙО

Ўзингни бошқалар учун меҳнатда камол топтир — асосий қонун мана шу.
Я. РАЙНИС

Токи сени иш зўрламасдан бутун ишингни ўзинг зўрла.
Б. ФРАНКЛИН

Иш бизни уч хил иллатдан: зерикиш, қусур, муҳтожликдан ҳалос этади.
Ф. ВОЛТЕР

Есам арпа нонини меҳнат билан, Шириндир бировларнинг оқ нонидан.
САЪДИЙ

Ҳаёт кемаси меҳнат лангарига суянмаса, ҳамма шамоллару довулларга дош беролмайди.
СТЕНДАЛ

Одамлар учун ҳақиқий хазина — меҳнат қила билишдир. Кунда меҳнат қилиб ўрганганлар ногирон ва қари бўлсалар ҳам кучли ва кўникмаси йўқ ўспиринларга қараганда ишни осон бажарадилар.
ГИППОКРАТ

Меҳнат ишлаётган киши билан шу меҳнат фойда келтираётган жамият ўртасидаги энг мустаҳкам ва ишончли алоқадир.
Д. И. ПИСАРЕВ

Инсоният фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш қанчалар буюк ишдир!
А. СЕН-СИМОН

Меҳнат ҳаёт қонуни эканини болалигиданоқ билиб олган, нон пешона тери билан ундирилишини ёшлигиданоқ тушунган одам жасорат кўрсатишга қодирдир, чунки зарур кун ва соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода ҳам ва бунга куч ҳам топа олади.
ЖЮЛ ВЕРН

Жамият ва ўзи учун бефойда бўлишдан ҳамда ақлу идрокни ҳеч қандай иш қилмасликка сарфлашдан ҳам ортиқроқ уятли нарса, йўқ.
Б. ПАСКАЛ

Меҳнат кишини ерга урмайди;афсуски, баъзан меҳнатни ерга урадиган одамлар учраб туради.
У. ГРАНТ

Қилаётган ишинг тоза бўлмаса ҳам ундан уялма, фақат бир нарсадан: бекорчи ҳаётдан уялиш мумкин ва уялиш лозим.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ҳатто энг нозик жисмоний ёки ахлоқий фазилатлар ҳам ишлаб чиқаришда қатнашмай туриб текинтомоқлик қилишдек ижтимоий гуноҳни ювишга ожизлик қилади.
Б. ШОУ

Ўзини меҳнатдан озод қилиш — жиноят.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ишёқмас ва текинхўр одамлар асалари қутисидаги заҳматкаш ари йиққан асални еб қўювчи текинтомоқ арига ўхшайдилар.
М. СЕРВАНТЕС

Текинхўрларни йўқ қилиш ва меҳнатни улуғлаш тарихнинг доимий тендентсияси бўлиб келган.
А. Н. ДОБРОЛЮБОВ

Ювиндихўрлар, паразитлар, хушомадгўйларга халқ ақл-заковатига зид бўлган истисно тариқасида қаровчи қадимги Афина сингари мамлакат, уларни телбалик деб қаровчи мамлакат— бундай мамлакат эркин ва мустақил мамлакатдир.
К. МАРКС

Келажак бундан буён икки хил тоифа кишилар: ақлий ва жисмоний меҳнат кишиси қўлидадир.Аслида улар бир бутунликни ташкил этади, зеро фикрлаш меҳнат қилиш демакдир.
В. ГЮГО

Ҳар қадамда ишдан ўзини олиб қочишга уринувчи, бошқалар меҳнатига томошабин бўлиб турувчи, улар меҳнатининг меваларидан фойдаланувчи одам жамиятдаги энг ахлоқсиз одамдир.
А. С. МАКАРЕНКО

Меҳнатни халқ қадрлар, муқаддас у, дўстлар, бас,
Усиз бизнинг умрда муҳаббат йўқ, баҳо йўқ.
Қайда меҳнат бўлмаса у ерда боғ гулламас,
Қайда ишга меҳр йўқ, у ерда ҳеч вақо йўқ.
С. Н. СЕРГЕЕВ-СЕНСКИЙ