Мақтовларга муносабат

Мақтовлар ҳам мисоли зардек ноёб бўлсагина қадрли.
Б. ЖОНСОН

Мақтов доим оқилоналикдир.
Ф. М. ДОСТОЕВСКИЙ

Мақташга арзирли одамларнинг мақтовигина ёқимлидир.
ГНЕЙ НЕВИЙ

Сендан ҳеч қандай мурувват кўрмаган кишининггина мақтови энг дуруст мақтовдир.
АБУЛ ФАРОЖ

Муттаҳамнинг мақтовига учишдан ҳам ортиқроқ хунук иш йўқ.
Р. ШУМАН

Бамаъни мақтов гапиргани ҳам, мақталганни ҳам ерга уради.
Ф.ГРИММ

Ярамас шахсни мақташ билан мақталувчининг обрўйи ошмайди, мақтаганнинг юзи қора бўлади.
П. А. ВЯЗЕМСКИЙ

Кимки сени мақтаса, шу ростлигини билиш учун ўзингни текшириб кўр
КАТОН

Агар мақтовни нолойик деб топсанг, билгинки, бу хушомад.
ДЕМОКРИТ

Сени мақтасалар, тананга яхшилаб ўйлаб кўр, ўзинг шунга лойиқмисан, лойиқ бўлсанг, билгинки, сени калака қилишган.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД

Омадли одам шахсий фазилатларим учун мени яхши кўрадилар, дея ҳеч қачон ўйламаслиги керак.
ЛУКАН

Меъёрсиз мақтов – ёмон мақтов: кишини кўтар-кўтар гаплар эмас, далиллар мақташи керак.
Ж. ЛАБРУЕР

Бамаъни одам вақт ўтиши билан мақтов ва ҳар турли иззатларга деярли ҳар доим бефарқ бўлиб қолади.
Ж. ЛЕОПАРДИ

Ғоят иродасиз ва ғоят калтафаҳм одамгина ўзи сазовор бўмаган мақтовлардан ҳузурланиши мумкин.
А. СМИТ

Биз ҳаётдаги ютуқларимизга қанчалик иккилансак, мақтовлар ва довруқларга шу қадар орзуманд бўламиз.
А. БЕРГСОН

Фойдали танбеҳни сохта мақтовдан аъло кўрадиган ақлли кишилар бармоқ билан саноқлидир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Аҳмоқнинг танбеҳи ҳам — мақтовдек гап.
СЕНЕКА

Ўзимизда етишмайдиган фазилатларга тааллуқли мақтовлар доимо бизга ёқади. Аҳмоққа ақллисан, алдоқчига дўнёдаги энг ростгўй одамсан, деб кўринг, у дарҳол сизга қучоқ очади.
Г. ФИЛДИНГ

Аҳмоқ бизни мақташи билан у дарров кўзимизга бамаъни бўлиб кўринади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Биз ҳалол мақтовларни эътиборсиз қабул этамизда, қилмаган ишларимизни мақтаганларида эса буни ўзимиз билиб турсак ҳам миннатдор бўлиб тинглаймиз.
О.ГОЛДСМИТ

Айрим ҳолларда бизга ғирт ёлғонлиги маълум мақтовлар ҳам ёқаверади.
Л. ВОВЕНАРГ

Хушомад — сохта чақа бўлиб, манманлигимиз туфайлигина мУомалада юради.
Ф. ЛАРОШФУКО

Агар биз ўзимизга-ўзимиз хУшомад қилмаганимизда бировнинг хУшомадидан бУзилмасдик.
Ф. ЛАРОШФУКО

ХУшомадга ўч одамнинг тенги хУшомадгўй.
В. ШЕКСПИР

Ортиқча мақтовни мен оғУ деб биламан.
И. А. КРИЛОВ

Мақтов ёққан одамни ў бузади.
Ж. Ж. РУССО

Х,азилга йўйиб ҳам ёлғон гапириш, мақташ керак эмас. Сен ҳақингда истаган одам нима ўйласа-ўйлайверсин, сен қандай бўлсанг, ўшандайлигингча қолавер.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Сизни мақтаб, ўзгаларни ёмонлаганнинг сўзини ҳеч тингламанг.
Л. ТОЛСТОЙ

Кимки табиатан қўрқоқ бўлса, ўзи бирор-бир жасррат кўрсатиши у ёқда турсин, ҳатто ўртоқларини ҳам ваҳимага солади.
ТОМАС МОР

Бизнинг мамлакатимизда қўрқоқ нафратга лойиқ махлуқдир… Қўрқоқ — бугунги сотқин на сўзсиз, курашда ҳам хоиндир.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Бир марта қўрқоқлик қилган одам келаси сафар ҳам шундай қилади.
Ж. ГОЛСУОРСИ

Қўрқоқлик ҳеч қачон ахлоқий бўлолмайди.
М. ГАНДИ

Қўрқоқлик — раҳмсизликнинг боши.
М. МОНТЕН

Раҳмсизлик ҳамиша ожизлик, қўрқоқлик, ваҳимадан келиб чиқади.
К. ГЕЛВЕЦИЙ

Қўрқоқлик кучайса қаттиқ -қўлликка ўтади.
Г. ИБСЕН

Одамларни қўрқитишни истаганлар айни пайтда ўз қўрқоқликларини намоён этадилар.
Р. ЭМЕРСОН

Нафрат — қўрқоқнинг қўрқиб кетганидан пайдо бўлган ўчи.
Б. ШОУ

Қўрқоқ хавф ўтгандан кейингина дўқ-пўписа қилади.
И. ГЁТЕ

Қўрқоқлик ва ҳадик туфайли ортга чекиниш ҳанузгача моҳирона уддабуронлик ҳисобланйб келмоқда.
О. БАЛЗАК

Одам ўз қилмишиии оқлаш учун бир сабабдаи бошқа ҳар қандай сабабни топади, ўз жиноятларини оқлаш учун бир баҳонадан бошқа ҳар қандай баҳонани топади, ўз тинчини таъминлаш учун бир важдан бошқа ҳар қандай важни топади-ю, фақат қўрқоқлигини ўйламайди.
В. ШОУ

Ўзига-ўзи ачиниш журъатсизликнинг энг пасткаш кўринишир.
МАРК АВРЕЛИЙ

Журъатсизлик бизда фақат нафрат уйғотади.
Ф. ШИЛЛЕР

Эркак кишининг барча саъйи ҳаракати мардларча бўлиши керак.
А. КАЗБЕГИ

Хотинчалиш эркак инсон зоти учун мудҳиш догдир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Қўрқувни енгиш — одамнинг эпг биринчи вазифаси. Унинг тиззалари қалтираб турса, ҳаракатлари қулларча давом этаверади.
Т. КАРЛЕЙЛ

Қўрқув ақллиларни тентак, кучлиларни ожиз қилади.
Ф. КУПЕР

Қўрқув тилёгламаликни келтириб чиқаради.
ДЕМОКРИТ

Қўрқоқни ҳар қандай фирибгар ҳам хўрлайди.
П. БОМАРШЕ

Қўрқувга қул бўлиш — энг ёмон қуллик.
Б. ШОУ

Одамнинг одамлиги қўрқувни қай даража енгишида билинади.
Т. КАРЛЕЙЛ

Қўрқмай яшаш керак. Қўрқоққа доим қўша кўринади,мард одамга эса ҳар қандай оғир иш ҳам осон туюлади.
Ф. В. ГЛАДКОВ