Мақсад ҳақида

Ҳаётдаги мақсад инсон қадр-қиммати ва бахтнинг асосидир.
К. Д. УШИНСКИЙ

Инсоннинг барча истакларини қондирингу, лекин ундан яшаш мақсадини олиб қўйингчи, қарабсизки, у нақадар бахтсиз ва ожиз кимсага айланиб қолади.
К. Д. УШИНСКИЙ

Инсон мусибатларини тобора камайтириб, инсон роҳат-фароғатини тобора ошириш. Доно ва софдил одамларнинг бутун куч-ғайрати доимо онгли ёки онгсиз равишда, бевосита ёки билвосита мана шу мақсадга қаратилган эди.
Д. И. ПИСАРЕВ

Ҳаётий кураш белгиланган мақсад сари онгли интилишга айланган пайтдан бошлаб киши ўзини бахтли ҳисоблаши мумкин.
Д. И. ПИСАРЕВ

Мақсад бахтга эришишдан иборат бўлмоғи лозим, акс ҳолда, гулхан етарли даражада гуриллаб ёнмайди, ҳаракатлантирувчи куч етарли даражада қудратли бўлмайди — бинобарин, муваффақиятга ҳам тўла эришилмайди.
Т. ДРАЙЗЕР

Ҳаётнинг маъноси орзу-ниятлар сари интилишнинг гўзаллиги ва қудратидадир, шунинг учун тирикликнинг ҳар дақиқаси ўзининг юксак мақсадига эга бўлиши керак.
М. ГОРКИЙ

Менинг назаримда, ўз олдига мақсад қўйган ва шу мақсади учун бор кучини фидо этган кишигина бахтли бўлмоғи мумкин.
М. И. КАЛИНИН

Шон-шавкат юксак мақсад сари интилганнинг мулкидир.
ФИРДАВСИЙ

Айтиш мумкинки, ҳар бир айрим кишида ва умуман ҳаммада ҳам маълум мақсад бўлади, шу мақсадга интила туриб, улар бир йўлларни эътироф этадилар, баъзиларини эса рад қиладилар.
АРАСТУ

Ҳаёт мудом ҳаракатда бўлмоғи учун хоҳиш ўлмаслиги керак.
С.ЖОНСОН

Ҳар кимнинг кўз ўнгида, ҳарқалай, ўзига буюк кўринувчи ва агар уни энг чуқур эътиқод, чинакам қалб овози буюк деб эътироф этса, чиндан ҳам буюк бўлган муайян мақсади бор…
К.МАРКС

Қалбни орзудан маҳрум қилиш ерни ҳаводан айриб қўйиш билан баробар.
Э. БУЛВЕР-ЛИТТОН

Инсоннинг моҳияти унинг хоҳишларида акс этади.
Б. СПИНОЗА

Истак адо бўлган ерда одам ҳам адо бўлади.
Л. ФЕЙЕРБАХ

Одамларни ўз олдиларига қўйган мақсадларига қараб баҳолаш керак.
Н. Н. МИКЛУХО-МАКЛАЙ

Одамнинг ўз жонини тикишга ҳам тайёр турган бирон мақсади бўлмаса ёмон.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Бир жиҳатдан, моҳият-еътибори билан ўз олдига мазмундор мақсад қўйиб, иккинчи бир томондан, шу мақсадга қаттиқ амал қилган одам чинакам характерли инсондир, чунки у шу мақсадлардан воз кечса, унинг ўзига хослиги йўқолган бўлур эди.
Г. ГЕГЕЛ

Узоқни кўрадиган одам ўзининг ҳар бир истаги учун алоҳида ўрин топа билиши ва кейин уларни навбатма-навбат амалга ошириши керак. Очкўзлигимиз кўпинча бу тартибни бузиб юборади ва бир вақтнинг ўзида бизни шунчалар кўп мақсадлар кетидан чопишга мажбур этадики, натижада майда-чуйдаларга ўралашиб, энг муҳим нарсани эса эсдан чиқариб қўямиз.
Ф. ЛАРОШФУКО

Сира шошилмайдиган одам ҳам мабодо у ўз мақсадидан чалғиб кетмаган бўлса, мақсадсиз тентираб юрган одамга қараганда жадалроқ юради.
Г. ЛЕССИНГ

Тўғри йўлда судралиб бораётган одам ҳам йўлдан адашган шошқалоқдан ўзиб кетади.
Ф. БЕКОН

Ўз интилишинг маррасига етмоқчи бўлсанг — мулойимлик билан адашган йўлингни сўра.
В. ШЕКСПИР

Қандай мақсад бўлишидан қатъий назар, унга ғоят жиддият билан интилиш ўша мақсадга эришиш йўлидаги ярим ютуқдир.
В. ГУМБОЛДТ

Дунёни кўпдан бери уммонли океан дейишади, лекин унда компас билан сузган одам бахтлидир.
Н. М. КАРАМЗИН

Принтсипсиз ва иродасиз киши компаси ва рули йўқ кемага ўхшайди, у сал шамол ўзгариши билан йўналишини ўзгартираверади.
С. СМАЙЛС

Шундай одамлар борки, улар сувга тушган хасдек ҳеч бир мақсадсиз дунёдан ўтиб кетадилар; улар сузишмайди, оқим уларни олиб юради.
СЕНЕКА

Агар мақсадсиз бўлсанг ҳеч нарса қилолмайсан, мақсадинг катта бўлмаса буюк иш қилолмайсан.
Д. ДИДРО

Майда ишларга зеб берган одам буюк ишларга ноқобил бўлади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Инсон бор кучини ишга солиши учун ўз олдига илҳом бағишлайдиган бирон-бир олижаноб мақсад қўймоғи лозим.
Э. РЕНАН

Киши ҳаётда ўз олдига муайян бир мақсад қўймоғи лозим… Ўз кучига яраша мақсад қўйиш учун сўзсиз етарли даражада ақл-фаросатли бўлиш ҳам керак.
Н. А. ОСТРОВСКИЙ

Одамлар ичида энг бўлмағури истаги йўқ кишидир.
АБАЙ ҚЎНОНБОЕВ

Мақсади улуғлашган сари одамнинг ўзи ҳам улуғлашиб боради.
Ф. ШИЛЛЕР

Мақсадсиз фаолият йўқ, манфаатсиз мақсад йўқ, фаолиятсиз эса ҳаёт йўқ. Манфаатлар, мақсадлар ва фаолият манбаи — ижтимоий ҳаёт субстантсиясидир.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ

Улуғ ақл эгалари ўз олдиларига мақсад қўядилар, қолган одамлар ўз истаклари орқасидан эргашадилар.
У. ИРВИНГ

Муайян бир мақсадга йўналтирилмаган ақл изсиз йўқолади; ҳамма ерда бўлмоқ ҳеч ерда бўлмаслик деган сўздир.
М. МОНТЕН

Ўз олдингизга яхши мақсадлар қўйинг. Биз бирон-бир нарсага қарши курашибгина қолмай, балки энг аввало бирон-бир нарса учун ҳам курашишимиз лозим.
Е. И. МАРСИНОВСКИЙ

Юксак мақсадлар юзага чиқмай қолган тақдирда ҳам биз учун у амалга ошган паст мақсадлардан кўра қимматлироқдир.
И. ГЁТЕ

Агар интилиш соф кўнгилдан чиқса, ҳарқалай, чалароқ қолиб, аниқ нишонга тегмаса ҳам жуда катта фойда келтириши мумкин.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Ўз табиатига кўра турлича бўлган босқичларни қатъий фарқлаш, уларнинг келиб чиқиш шароитини хушёрлик билан ўрганиш, асло пировард мақсадни орқага суриш эмас, асло ўз йўлини секинлатиш эмасдир.
В. И. ЛЕНИН

Вазият ўзгарувчан бўлса ҳам принтсиплар ҳеч қачон ўзгармайди.
О. БАЛЗАК

Мақсадга яқинлашган сари машаққат ортиб боради. Лекин ҳар бир киши юлдузларга ўхшаб сокинлик билан, шошмасдан, бироқ белгиланган мақсад томон узлуксиз интилган ҳолда ўз йўлларини босиб ўтишлари керак.
И. ГЁТЕ

Ким буюк мақсадга интилса, ўзини ўйламаслиги зарур.
И. С. ТУРГЕНЕВ

Мақсадга олиб борадиган йўлнинг узоқ-яқинлиги аҳамиятсиз.
Е. И. МАРСИНОВСКИЙ

Кам куч сарфлаб ўз мақсадига етишишлик энг зўр мукаммаллик бўлуб туюлади менга.
Ш. МОНТЕСКЬЕ

Воситалар характери худди мақсад характерига ўхшаган бўлиши керакки, шундагина воситалар мақсадга олиб бориши мумкин. Ноўрин воситалар фақат ноўрин мақсадларга ярайди.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Олижаноб мақсад шу мақсад йўлида киши фаолиятини янада хушфазилат қилади.
К. ЛИБКНЕХТ

Энг муқаддас иш ҳам уни рўёбга чиқариш йўлида жиноятдан тап тортилмаса, таҳқир ва куфурликка айланади.
Ф. ЛАМЕННЕ

Ҳаракат воситалари унинг натижалари билан қўшилиб кетади.
О. БАЛЗАК

…Ноҳалол воситаларни талаб қиладиган мақсад ҳалол мақсад эмас…
К. МАРКС

Номуносиб воситаларни оқловчи мақсад ҳеч қачон юксак мақсад бўлолмайди.
А. Э. ЭЙНШТЕЙН

Восита мақсаднинг жон-танига сингиб кетган тақдирдагина мақсадга эришиш мумкин.
Ф. ЛАССАЛ

Улуғ ғоя ҳам ярамас муҳитда бузилиб, қатор бемаъниликларга айланиб кетади.
В.О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Одамлар воситани мақсад деб билиб, ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам янглиштирадилар, натижада уларнинг бутун уринишларидан ҳеч нарса чиқмайди, чиққанда ҳам ўзлари интилган нарсанинг акс натижаси чиқади.
И. ГЁТЕ

Мўлжалдан ўтиб кетган одам ҳам мўлжалга теголмаган одамдек доғда қолади.
М.МОНТЕН

Меъёрдан ошириб юбориш — мақсадга етиш эмас.
О. БАЛЗАК

Фақат мақсадга етолмаганнигина эмас, балки беш қўлни оғизга тиққанни ҳам мақсадсиз дея ҳисоблаш керак.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ

Ҳаётимиз — саёҳат, ғоя эса — йўлчи юлдуз. Йўлчи юлдуз бўлмаса ҳаммаси тўхтайди-қолади. Мақсад бой берилса, куч гўё мутлақо бўлмагандек.
В. ГЮГО

Инсон қайси манзилга кетаётганини билмаса, унинг елканига ҳеч бир шамол ҳам дуч келмайди.
СЕНЕКА