Ёшлик билан кексалик орасидаги муддат нақадар қисқа!
Ш. МОНТЕСКЬЕ
Ёшлик ўтиб бораётганини ҳеч ким сезмайди, аммо унинг ўтиб кетганини ҳамма ҳис қилади.
СЕНЕКА
Кексалик худди қордай тўсатдан босади, Эрталаб турсангиз — ҳаммаёқ оппоқ.
Ж. РЕНАР
Жасорат тугаган куни қарилик бошланади.
А. МОРУА
Меъёр,еҳтиёткорлик, мутаассиблик, ҳавф-хатар ва ногаҳоний ўзгаришдардан узоқроқ юриш хоҳиши кўпинча қариликнинг доимий ҳамроҳи бўлиб
қолади.
Ж. НЕРУ
Қариганда ақлий нуқсонлар ташқи қиёфадаги нуқсонлар каби яққолрок, кўзга ташлана бошлайди.
Ф. ЛАРОШФУКО
Кексайганини одам қачон сезади? Буни орзу-умиддан воз кечиб, фақат хотиралар билан яшай бошлаганда ҳис қилади.
Ф. ЗАНДЕРС
Қариганингда кўпроқ ёшлигинг ҳақида ўйлайсаи.
А. ДЮМА (отаси)
Ўспиринлик йиллари беқиёсдир. Кексалик унга вақт туман лари орасидан боқипши хуш кўради. Мўйсафид одам шом палласида тонг шафагини орзу қилади.
Ж. БАЙРОН
Қариганда кўзлар юздан бош орқасига ўтиб қолади: нуқул орқага қарайсан, олдиида ҳеч нарсани кўрмайсап, яъпи умрлар билан эмас, балки хотиралар билан яшай бошлайсан.
Н. О. КЛЮЧЕНСКИЙ
Ктлар умид билаи яшашади, кексалар эса хотира билан.
Ф. ЗАНДЕРС
Кексалар учуп ўтмиш хотираси саҳрода йўловчига кўринган саробга ўхшайди.
П. БРАНЖЕ
Қарилик ҳақидаги ўйдан кўра кишини тез қаритадигап нарса йўқ.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ
Қариликни ўйлаганинг сари қарийсан,
Э. КАПИЕВ
Коксаликка яқинлатганда вақт яна тез ўта бошлайди.
Э. СЕНАНКУР
Кексайган саййн ҳаётга муҳаббат ортиб, ўлим дах,шати кучаяди.
Ж. ЛАБРУЕР
Биз узоқ яшашни орзу қиламизу, аммо қаришдан қўрқамиз.
Ж. ЛАБРУЕР
Қариш кўнгилсиз нарса, аммо узоқ яшашинг бирдан-бир йўли шу.
Ш. СЕНТ-БЕН
Қаришии ҳеч ким хоҳламайди аммо узоқ яшашни ҳамма истайди.
П. БУАСТ
Қарилик шуидай бир ҳукмронки, у бизга ўлимни рўкач қилиб, ёшликнинг бутун ҳузур-ҳаловатини ман қилиб қўяди.
Ф. ЛАРОШФУКО
Қарилик ташвишлари одатдаги ҳаёт ташвишларининт ўзгинаси, фақат унинг кучайган шаклидир.
А. ФРАНС
Қарилик шунинг учун ҳам кўнгилсизки, кексайганда биз фақат шодликдан эмас, балки орзу-умидлардан ҳам маҳрум бўламиз.
ЖАН ПОЛ
Қаригаиингда ўз одатларингнинг қули бўлиб қоласан.
Г. ФЛОБЕР
Киши олтмиш ёшга тўлгандагина оиланинг бебаҳо масканлигини ҳис қила бошлайди.
Э. БУЛВЕР-ЛИТТОН
Ҳаёт ўз қадр-қимматини йўқота бошлагани сайин биз у ҳақда кўпроқ ўйлай бошлаймиз; кексалар ёшларга қараганда ортиқроқ куйиб-пишадилар.
Ж.-Ж. РУССО
Кексая олиш санъатидан кўра уни енга олиш санъати улуғроқдир.
И. ГЁТЕ
Қирқ ёш — ёшликнинг интиҳоси, эллик ёш — қариликнинг ибтидоси.
В. ГЮГО
Кексалик дарддир, уни ҳар қандай касаллик каби даволаш лозим.
И. И. МЕCҲНИКОВ
Яшаб қўйган ёшимизга қарамай, биз кўп жабҳаларда кўр бўлиб қоламиз, қанча ёшга кирган бўлишимиздан қатъи назар, бизда кўпинча тажриба етишмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО
Кексая олиш — санъат, унга ҳамма ҳам муяссар бўлавермайди.
Ф. ЛАРОШФУКО
Кексалик санъати ёшларга тўғаноқ эмас — суянчиқ, рақиб эмас —муаллим, бефарқ эмас,— ҳамдард бўлиш демакдир.
А. МОРУА
Ҳақиқий ҳаёт эллик ёшдан кейин бошланади. Бу ёшда одам чинакамига пишиб етилади, бошқалар ўрнак олса арзигулик хислатларга эга бўлади, бировларга сабоқ бўладиган нарса-ларни тушуниб етади.
У. БОК
Ҳа, нуроний мўйсафид бўла олиш буюк санъатлардан биридир, инсоният ўзлигини донишманд қария қиёфасида бутун борлиги билан намоён этса ажаб эмас, унинг қалби ҳаммага очиқ, у ,пнги авлодни муборакбод этади, унга ўз тажрибасини узатади.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ
Ҳамиша ўзимизни ёшимизга муносиб тарзда тутайлик.
ГОРАЦИЙ
Йил фаслларини адаштирмаганимиздай, ёшимизни ҳам чалкаштирмайлик; ҳар бир ёшга хос табиийликни сақлашимиз ва табиатга қарши курашмаслигимиз лозим, зеро ноўрин уринишлар ҳаётни сийқалаштириб, ундан тўла баҳраманд бўлишга халақит беради.
Ж. Ж. РУССО
Ёшариш ёшга нисбатан номунофиқ турмуш тарзига кечикиб қадам босишдир.
ТЕОФРАСТ
Кекса одам ёшликни даъво қилса — катта камчиликдир.
А. ДЮМА (отаси)
Кексайганда қўрс бўлиш ,тентакликка яқин туради.
Ф. ЛАРОШФУКО
Палаиартиш кийиниш ҳам, кийимга ҳаддан ташқари зеб бериш ҳам қариликка хос но-чорликни бўрттириб, кексаларнинг юзидаги ажинни кўпайтиради.
Ж. ЛАБРУЕР
Кексаликнинг ўзига хос кўрки бор, бу кўркдан жўшқинлик ва эҳтирос эмас, балки сўниқлик ва таскин уфуриб туради…
А. И. ГЕРЦЕН
Йўлини билган одамга кексалик ҳам ҳузур-ҳаловат оғушидир.
СЕНЕКА
Ҳаёт шоми ўзи билан бирга шамчироғини кўтариб келади.
Ж. ЖУБЕР
Кексайганимизда ҳам ёшлик пайтимиздагидай хушчақчақ бўлиб қолайлик. Ёшликда тўрғай каби тонг қўшиғини куйлаймиз. Қариганда эса булбул янглиғ оқшом навосини чалайлик.
К. БОУВИ
Ажинлар фақат аввалги табассум ўринларини кўрсатиб турсин.
М. ТВЕН
Ажинларда қувноқлик жилва қилганига нима етсин! Нуронийлик деб шуни айтадилар.
В.ГЮГО
Қариганда муҳаббатсиз яшай олган одам ёшлигида ҳам севган эмас, зеро муҳаббат ёш танламайди.
ЖАН ПОЛ
Етмиш етти ёшда одам қуйи-лиши керак.
С. ЖОНСОН
Кексалик аҳмоқ учун — оғир юк, жоҳил учун — қиш, илм аҳли учун айни ҳосил давридир.
Ф. ВОЛТЕР
Фанга, музикага, театрга ва умуман, ташқи оламга муҳаббати сақланиб қолган қариялар бахтиёрдирлар. Ўзидаги бор нарсалар инсонга қариганда айниқса асқатади.
В. ГЮГО
Қариганда айниқса ялқовлик ва бекорчиликдан эҳтиёт бўлиш керак.
ЦИЦЕРОН
Қариганда ёшликдагига нисбатан кўпроқ ишлаш керак.
И. ГЁТЕ
Ёши олтмишдан ошган одамга фақат битта маслаҳатим бор: ишлаш ва яна ишлаш!
А. СҲВЕЙСЕР
Меҳнат ва ижод кексайишни секинлаштиради.
С. Т. КОНЕНКОВ
Қариянинг мияси қари отга ўхшайди. Меҳнат қобилиятини сақлаб туриш учун тинимсиз машқ қилиши лозим.
Г. АДАМС
Ҳамма нарсага қизиқишини йўқотган одам хотирасини ҳам йўқотади.
И. ГЁТЕ
Кўп одам ёшига нисбатан анча олдин қарийди.
Т. БРАУН
Табиат номутаносибликлар билан тўла. Баъзан у кексаларнинг бошини ёшларнинг елкасига ўрнатиб қўяди, баъзан эса саксон йиллик муз остига қайнаб турган юракни жо этади.
Р. ЭМЕРСОН
Гоҳ сочдаги оқ адаштиради:
Усти ғубор босган асрий шишада
Оташнафас гулоб қалқиб туради.
М. Ю. ЛЕРМОНТОВ
Қарилик кўйлакка инган ғу-борга ўхшайди — у характердаги ҳамма қусурларни сиртга олиб чиқади.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Узоқ яшаганини фақат ёши-га қараб баҳолайдиган қариядан ночор одам йўқ.
СЕНЕКА
Нодон қария ҳамиша калон-димоғ ва такаббур бўлади.
Ж. ЛАБРУЕР
Вазмин ва хушмуомала қария ҳаммага ёқади.
ДЕМОКРИТ
Куч ва кўрк ёшлик безаги, қариликнинг безаги эса заковат ва мулоҳазакорликдир.
ДЕМОКРИТ
Ёш йигит доно бўлмоғи лозим, аммо буни кўз-кўз қилмаслиги керак, кекса одам эса, гарчи доно бўлмаса ҳам ўзини доно кўрсатишга уриниши зарурдир.
Ф. ЧЕСТЕРФИЛД
Қарилик ранж, аммо нолимаган одамга у фуқородир.
Ф. ВОЛТЕР
Қарилик ҳаёт гулларини сўлитиб, нишларини ўткирроқ қилад.
САЪДИЙ
Кексаликнинг кўпдан-кўп заиф томонлари бор, у шундай ночорки, нафратга учраши ҳам ҳеч гапмас, бинобарин, қариганда орттириладиган энг яхши бойлик — бу яқин кишиларнинг муҳаббатига сазовор бўлишдир. Буйруқ ва дўқ-пўписа унга қурол бўлолмайди.
М. МОНТЕН
Оғир-вазмин, қовушувчан ва хушфеъл қариялар кексаликни яхши ўтказишади, жиззакилик ва бадқовоқлик ҳамма ёшда ҳам ортиқча юк бўлади.
ЦИЦЕРОН
Қарилик бахт бўлолмайди, «бахтли кексалик», деган гапни жоҳил одамлар ўйлаб чиқаришган. Қарилик ё осойишта, ёки ғам-ҳасрат билан ўтиш мумкин. Иззат-икром кўрган қариялар осойишта кун кечирадилар. Унутилган, ёлғиз қолган кексаларнинг эса куни ғам-ҳасрат билан ўтади.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Беғамлик ёшларнинг шўри бўлганидай, ортиқча куюнчаклик кексаларнинг шўридир.
В. ШЕКСПИР