Ҳар қайсимиз ўз шахсимизнинг қадр-қимматини ўзимиз зарб қиламиз, инсон ўз иродасига қараб буюк ёки жўн бўлади.
С. СМАЙЛС
Фақат ҳалол ва беғараз фаолиятдагина инсоний фазилатлар учун шарт-шароит мужассам, фақат ирода кучидагина танлаган соҳамиздаги муваффақиятларимизга шарт-шароит мавжуд.
В. Г. БЕЛИНСКИЙ
Ҳеч нарса ўз-ўзидан, ҳаракат ва иродасиз, қурбон ва меҳнатсиз юзага чиқмагтди. Инсоний ирода, биргина қатъий одам иродаси ҳам шу қадар буюкки…
А. И. ГЕРЦЕН
Агар инсон иродаси соф, мақсад сари фидокорона йўналган ва ўзида океан қуюнини мужассамлаштира олган бўлса, ундай ирода кўп нарсага қодир, у даҳшатли кучга эга, унга деярли чегара йўқ.
А. И. ГЕРЦЕН
Инсондаги нафсоният, ўзини қарор топтириш учун сарфланган ирода тақдир эзиб ташламаслиги учун қаршилик кўрсатишида унга куч-қувват беради.
Э. ТЕЛМАН
Ирода одамзоднинг фарқли белгисидир, фақат ақлгина иродани бошқариш учун абадий қоидадир.
Ф. ШИЛЛЕР
Воқеалар оқими бизнинг дадил иродамизга ва ҳаракатимизга боғлиқ.
Г. УЭЛЛС
Жиддий, теран, ҳақиқий ирода онг аввало мақсадга эришишга ишонч тасаввури билан уйғунликда ифодаланади.
И. ГЁТЕ
Бизнинг шахсимиз боғ, иродамиз эса унинг боғбонидир.
В, ШЕКСПИР
Ақл ирода йўлини ёритади, ирода эса фаолиятни идора қилади.
Я. КОМЕНСКИЙ
Ирода йўқ жойда йўл ҳам йўқ.
Б. ШОУ
Фикрнинг ишга айланиши ирода эмасми!
А. А. БЕСТУЖЕВ-МАРЛИНСКИЙ
Ирода истеъдодга нисбатан кўпроқ ифтихор қнлса арзийди ва шундай бўлиши керак. Агар истеъдод — табиий мойилликларнинг ўсиб-улғайиши бўлса, қатъий ирода эса — бу ирода итоат эттириб, бостириб турадиган кўникмалар, ҳаваслар устидан, у енгиб ўтадиган тўсиқ ва ғовлар устидан, у қаҳрамонона бартараф қиладиган ҳар қандай қийинчиликлар устидан ҳар бир дақиқада қўлга киритиладиган ғалабадир.
О. БАЛЗАК
Дадиллик ва ирода туфайли кўп ҳолларда ақли заифроқ одамлар ақллилар устидан ғолиб чиқа оладилар.
У. ВЕРТ
Тўғри хулқ одам билим етишмаслигига қараганда ирода етишмаслигидан кўпроқ азоб чекади.
Г. СПЕНСЕР
Шундай одамлар борки, улар умидсизланган ёки асабийлашган ҳолда, ўз аҳволларидан завқланадилар, ҳатто фахрланадилар. Бу сени пастга олиб кетаётган от жиловини қўйиб юбориб, яна уни қамчилашинг билан баравардир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ўзямизни ўзимизга оқлаб кўрсатиш учуи биз кўн ҳолларда ўзимизни мақсадга эришиш учун кучимиз етмагандай қилиб ишонтирамиз, аслида биз кучсиз эмас, иродасизмиз.
Ф. ЛАРОШФУКО
Бизда иродага қараганда куч кўп, биз аксари ҳолларда ўзимизни ўзимизга бегуноҳ кўрсатиш мақсадида кўп нарсаларни ўзимизнинг имкониятларимиздан, холи деб ҳисоблаймиз.
Ф. ЛАРОШФУКО
Иродали киши учун ҳеч қандай қийин иш йўқ.
ЭРАЗМ РОТТЕРДАМСКИЙ
Иечоғли метин бўлмасин, дунёда инсон иродаси ва тафаккурига қарши тура оладиган девор йўқ.
Ж. АМАДУ
Срода киши қиёфаси билан қўшилган ҳолда инсонни амалда тўғри ифодалайди.
А. В. ЛУНАЧАРСКИЙ
Қайсар одатни енга олган иродадан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ.
Р. РОЛЛАН
Ўз устингдан қозонган ғалабанг энг буюк ғалабадир.
П. КАЛДЕРОН
Ўз устингдан қозонган галаба шундай бир ягона тантанаки — ундаги муваффақият беминнатдир.
Ф. ШЕРИДАН
Ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ирода ҳақиқий ирода эмас; иродасиз одам ҳеч қачон бир қарорга келолмайди.
Г. ГЕГЕЛ
Курашда матонатли кишилар ютиб чиқади.
К. Н. БЕСТУЖЕВРЮМИН
Қатъиятсиз одам ҳеч қачон ўзига-ўзи хўжайинлик қилолмайди.
У. ФОСТЕР
Ҳамма нарсани таваккалчиликка ташлаб қўйган киши ўз ҳаётини қиморга айлантиради.
Т. ФУЛЛЕР
Ўзини тута билган одам ҳаммадан кучлидир.
СЕНЕКА
Тайинсиз ва иродасиз одам рулсиз ва компассиз кемага ўхшайди, у шамол эсишига қараб йўналишини ўзгартираверади.
С. СМАЙЛС
Эҳтиёткор бўлинг ва совуққонликни сақланг. Худди оташин қалб сингари ўзини тута биладиган бош ҳам керак.
Ж. ЛЕББОК
Қатъий ирода етишмаган одамда ақл ҳам етишмайди.
В. ШЕКСПИР
Иродасиз кимсалар қўрқоқлардир, модомики қўрқоқ экан — демак, у ожиз.
И. П. ПАВЛОВ
Кучли ирода, бу фақат нимадир хоҳлаб, унга эришишгина эмас, балки зарур бўлганда нимадандир воз кечишга ўзини мажбур қила билиш ҳамдир. Ирода, бу шунчаки истак ва унинг қондирилиши эмас, балки у ҳам истак, ҳам қаноат, керак бўлса, ундан воз кечиш ҳамдир.
А. С. МАКАРЕНКО
Бошқаларни кўп нарсада кечир, ўзингни эса ҳеч нарсада кечирма.
ПУБЛИЛИЙ СИР
Ҳиссиёт ва ақл ирода учун зарурдир, зеро, мен фақат улар орқали нима хоҳлашим ёки хоҳламаслигим кераклигини, мен нима қилишим ёки қилмаслигим лозимлигини билиб оламан.
Л. ФЕЙЕРБАХ
Ирода фақат арзимас нарсаларга, фақат қандайдир маъносиз нарсаларга осилиб оладиган бўлса, у қайсарликка айланади. Қайсарлик характер моҳиятига эмас, фақат унинг ташқи шаклига эгадир. Қайсарда — яъни характерга пародияда — инсон шахси нафрат туғдиради, қайсарлик кишининг бошқалар билан муносабатига тўсиқлик қилади.
Г. ГЕГЕЛ
Қайсарлик ақлимизнинг чегараланганлиги оқибатида юзага келган: биз фикримиз доирасига сиғмайдигап нарсага унча ишонмайроқ қараймиз.
Ф. ЛАРОШФУКО
Қатъият ақл ва ирода иттифоқи асосидаги кучдир. Қайсарлик кучга ўхшаб кўринса-да, асли, ожизликдир; ожизлик ирода ва ақл иттифоқидаги мутаносибликнинг йўқлигидан келиб чиқади.
В. А. ЖУКОВСКИЙ
Қатъиятлилик ақл жасоратидир, у онгли дадилликни тақозо этади. Қайсарлик эса, аксинча, ўз ихтиёрини йўқотиш деган гап.
Ф. ВОЛТЕР
Тиришқоқлик билан қайсарлик ўртасидаги фарқ шундан иборатки, тиришқоқлик кучли хоҳишга асосланган бўлса, қайсарлик, аксинча, ҳеч нимани хоҳламасликдан келиб чиқади.
Г. БИШЕР
Қайсарнинг энг яхши эътирозлари йўлда ётган тошлар билан баравар: уларни оёқ билан тепиб юборадилар ва устидан ҳатлаб ўтиб кетадилар.
П. БУАСТ
Қайсарлик ақли қисқалик, нодонлик ва ўзбилармонлик самарасидир.
Ф. ЛАРОШФУКО
Қайсарлик — аҳмоқларнинг ниқоби.
Я. Б. КНЯЖНИН
Мушакларимиз сингари иродамиз ҳам муттасил кучайиб бораётган фаолиятимиз туфайли мустаҳкамланади; машқ қилдирмасангиз, сиз сўзсиз нимжон мушак ва ожиз иродага эга бўласиз.
К. Д. УШИНСКИЙ
Ақл тўсиқларни енгиб ўтишда чархланади.
Р. РОЛЛАН
Қийинчиликлар кишида уларни енгиш учун зарур қобилият туғдиради.
У. ФИЛЛИПС
Иродасини кучайтириш ниятидаги киши тўсиқларни енгиб ўтишга одатланиши лозим.
И. П. ПАВЛОВ
Ҳаётимиз — яшаш давомида юзага келган қийинчиликларни енгишга кетган кучимизнинг қийматига тенг.
Ф. МОРИАК
Енгил эришилган галабаларнинг қадри бўлмайди. Машаққатли кураш натижасида қўлга киритилган ютуқлар билангина фахрланса арзийди.
Г. БИШЕР
Ўзингга, ўз кучингга ишонч ҳосил қила боришинг керак, бундай ишончга эса тўсиқларни енгиб ўтиш, иродани тарбиялаш, уни «машқ қилдириш» туфайли эришилади. Ўзингдаги ва ўзингдан ташқаридаги ўтмишнинг ярамас сарқитларини енганга ўрганишинг зарур… Ўз устингдан қозонган кичик бир ғалабанг ҳам кучингга куч қўшади.
М. ГОРКИЙ
Ўз баданини машқ қилдириш орқали одам чидамли, эпчил бўла боради, шу сингари ўз ақлингни, иродангни ҳам машқ қилдира боришинг керак.
М. ГОРКИЙ
Руҳий соғломлик,бардамлик, ақл ва ироданинг ижодий кучига ишонч бизга ҳаммадан ҳам кўра зарурроқдир.
М. ГОРКИЙ
Ўзингдаги ирода сустлигининг энг майда белгилари — инжиқликни, сиркаси сув кўтармаслик, жиззакиликни, йиғлоқиликни, ғайритабиий ман-манликни бартараф қил. Ана шу урурлардан индивидуализм униб чиқади.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Ўзингни ўзингга бўйсунди-ришни, ўз устингдан ҳокимлик қилишни болалик чогингдан ўрган. Сенга ёқмайдиган, аммо бажарилиши зарур бўлган ишларни қилишга ўзингни мажбурла. Бурчдорлик ироданинг бош манбаидир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Иродасиз киши ҳар қандай муттаҳам қўлида ўйинчоқдир.
Н. К. КРУПСКАЯ