Одамлар, инсонпарвар бўлинг! Бу сизнинг биринчи бурчингиз.
Ж.Ж. РУССО
Инсон одамларни севиши керак. Агар у одамларни севса, яшаши осон бўлади, қувноқроқ яшайди, чунки жаҳонда ҳеч ким одамовилардек мискин умр кечирмайди.
М. И. КАЛИНИН
Барча камчиликларидан қатъий назар, одамлар ҳар нарсадан ҳам кўра кўпроқ меҳрга лойиқ.
И. ГЁТЕ
Одамларга меҳр — бу шундай қанотдирки, у билан инсон энг юксакка парвоз қилади.
М. ГОРКИЙ
Менимча, инсон то тирик экан, у севади, агар у одамларни севмаса, унинг нима кераги бор!
М. ГОРКИЙ
Одамнинг ҳаёти унинг саҳовати билан теппатенг.
Р. ЭМЕРСОН
Йўқлик қаърига кетган халқлар ва тараққиётдан қолган ягона мерос — эҳтимол инсонпарварликдир, бу демак — китоблар, халқ нақллари, мармар обидалар ва меъморчилик ёдгорликларидир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Эл ғуссасини сингурмагинг мақсуд эт,
Бу шева билан оқибатинг маҳмуд эт.
А. НАВОИЙ
Даврон элининг жисмида ҳам жон бўлғил,
Ҳам жонларига мояи дармон бўлгил.
А. НАВОИЙ
Неким ўз қошингда эрур нораво,
Улусқа они кўрма асло раво.
А. НАВОИЙ
Нафъинг агар халққа бешак эрур,
Балки бу наф ўзингга кўпрак эрур.
А. НАВОИЙ
Одамзоднинг табиий интилишларини оддийгина хулоса қилиб, икки оғиз сўз билан: «Ҳамма ҳам яхши яшасин», дея ифодалаш мумкин.
Н. А. ДОБРОЛЮБОВ
Эзгулик инсоннинг маънавий оламидаги қуёшдир.
В. ГЮГО
Ҳаётимининг абадий ва олий мақсади – эзгуликдир. Яхшиликни биз қандай тушунмайлик, ҳаётимизнинг ўзи яхшиликка интилишдан бошқа нарса эмас.
Л.Н.ТОЛСТОЙ
Инсон тани учун сиҳат-саломатлик қанчалик зарур бўлса, қалб учун эзгулик ҳам шунчалик муҳим: эзгулигинг бўлса, у ҳар ишда муваффақият келтирса, уни сезмайсан ҳам.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Улуғ муҳаббат теран ақл билан узвий боғланган; ақлнинг кенглиги қалбнинг теранлигига тенг. Шунинг учун ҳам инсонпарварлик чўққисини буюк қалб эгалари забт этадилар: чунки улар — буюк ақл эгалари ҳамдирлар.
И. А. ГОНЧАРОВ
Мен эзгуликдан бошқа бирор афзалликни билмайман.
Л. БЕТХОВЕН
Эзгуликни нафрат ёки, айниқса, адоват билан юзага чиқариб бўлмайди. У фақат муҳаббатдан туғилади.
Ж. РЕСКИН
Инсон қанчалик доно ва саховатли бўлса, у кишилардаги яхшиликни шунчалик кўпроқ пайқайди.
Б. ПАСКАЛ
Бахтли онларимизда биз ҳамиша саховатлимиз, лекин яхшилик қилганимизда ҳамиша ҳам бахтиёр бўлавермаймиз.
О. УАЙЛД
Ким чинакам қалб эгаси бўлмаса, у эзгулик қилишга қодир эмас: фақат хушфеъл бўла олиши мумкин.
Н. ШАМФОР
Эзгулик — ҳеч эскирмайдиган бирдан-бир либосдир.
Г. ТОРО
Яхшилик — кўп бўлса ҳам зарар келтирмайдиган фазилатдир.
Ж. ГОЛСУОРСИ
Эзгулик — шундай бир лисонки, у орқали соқовлар тилга кириб, карлар эшитиши мумкин.
К. БОУВИ
Бирор-бир кимсага яхшилик қилсанг, шуни билки, сенинг саховатингдан у беҳад шод бўлгани каби, сенга ҳам шунчалик завқ насиб этади.
ҚОБУС
Бошқаларга шодлик ато этиш — энг ноёб шодликдир.
Ж. ЛАБРУЕР
Яхшилик қилган чоғингда кўксинг қандайдир тоғдек кўтарилиб, қонуний ғурурланасан, соф виждонли одамдагина шундай бўлади.
М. МОНТЕН
Бировга қилинган яхшилик кишинн шуниси билан ром этадики, у шафаққа ўхшаб охири ўчиб кетмайди, қайтага янада ёрқинлашиб ўзимизга қайтиб келади.
В. ГЮГО
Бошига кулфат тушган одамга яхши сўз билан тасалли бериш — кўпинча темир йўлдаги кўрсаткични вақтида тўғрилаб қўйишдек муҳимдир: равон ва хавфсиз ҳаёт йўлини атиги бир қаричгина масофа ажратиб туради.
Г. БИШЕР
Бошқаларни деб жон куйдириб юрган киши ўзининг адолат учун курашаётганига қатъиян ишонади; ўзи учун ниманидир тилаган одам эса худди гадойдек орланиб, уятга қолади.
Ж. ЛАБРУЕР
Яхшилик қилиш ҳар қандай юксаклик сари ташланган қадамдир; эзгулик қилмасанг, бир кунмас-бир кун тубанлик сени ўз қаърига тортади, яхшилик ўрнига ёмонлик қиласан.
Ж.РЕСКИН.
Қайсидир бир одамнинг муайян бахтсизлигига шерик бўла олган кишигина кўпчилик ғамини ҳам ҳис қила олади.
Ф. Э. ДЗЕРЖИНСКИЙ
Ватаннинг шодлиги ва қайғусини кўнглига яқин олган киши ҳар қанадай одамнинг қайғу ва шодлигига ҳам бефарқ қарай олмайди.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Айрим кишиларнинг қалби сувқоғозга ўхшайди: яқин кишиларининг кўз ёши уларга сингмай, думалаб тушиб кетаверади.
П. А. ВЯЗЕМСКИЙ
Яхшилик қилишни биладиган одам эмас, бировга ёмонликни раво кўрмайдиган киши саховат эгасидир.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Эзгу иш машаққат маҳсули, лекин бу бир неча бор такрорланса кўникмага айланади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Ҳақиқий инсонпарварлик энг аввало адолатдир.
В. А. СУХОМЛИНСКИЙ
Пайти келганда қаттиққўл бўлишга қурби етадиган одамгина эзгулиги учун мақтовга сазовардир: акс ҳолда, ироданинг бўшлиги ёки фаолсизлигидан келиб чиқадиган мулойимлик ҳам эзгулик бўлиб туюлиши мумкин.
Ф. ЛАРОШФУКО
Шундай одамлар борки, уларга одамдай муомала қила бошласанг, махлуққа айланиб кетадилар.
В. О. КЛЮЧЕВСКИЙ
Эзгулик — илм эмас, у фаолиятдир.
Р. РОЛЛАН
Ўйлаган ишинг яхшиликка олиб келмаса, барча эзгу орзуларинг беҳудадир.
Ж. ЖУБЕР
Кўрсатма бўйича қилинган яхшилик — яхшилик эмас.
И. С. ТУРГЕНЕВ
Мажбуран қилинган яхшиликнинг қиммати йўқ.
Д. И. ПИСАРЕВ
Ясама эзгуликдан ёмони йўқ. Ошкора ёмонликдан кўра одам ясама эзгуликдан кўпроқ нафратланади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ
Сахийлик кўп эҳсон беришда эмас, балки уни ўз вақтида беришдадир.
Ж. ЛАБРУЕР
Кимки яхшилик қиламан деб ҳаддан ташқари узоқ муҳокама юритса, яхшилик қилишга вақти қолмайди.
Р. ТАГОР
Эзгу ишни ҳеч қачон кейинга қолдирмаслик керак: ҳар қандай пайсалга солиш бемаънилик ва кўпинча хавфлидир.
М. СЕРВАНТЕС