Инсон ва меҳнат

Яшаш учун бирон-бир ишни билмоқ керак.
М. ГОРКИЙ

Одамнинг нима қилаётганига қараб унинг кимлигини айтиб берса бўлади.
Г. ГЕГЕЛ

Кишининг қалби унинг қилган ишларида акс этади.
Г. ИБСЕН

Хар қандай одамга унинг қилган ишларигя қараб баҳо бериш керак.
М. СЕРВАНТЕС

Ҳар биримиз — ўз ишларимизнинг фарзандимиз.
М. СЕРВАНТЕС

Ҳайкални кўриниши, одамни эса қилган ишлари безайди.
ПИФАГОР

Инсон умр бўйи бирон-бир иш қилиши керак — умр бўйи!
М. ГОРКИЙ

Ўзингни аяма, бу ер юзидаги энг танти, энг гўзал донишмандликдир. Яшасин ўзини аямайдиган инсон.
М. ГОРКИЙ

Эртага нима иш қилишини билмайдиган одам бахтсиздир.
М. ГОРКИЙ

Бу кунги ишни тонглаға қўмаслар.
А. НАВОИЙ

Ишларингни тезроқ бажар, ер юзида ҳали қилинадиган ишлар кўп.
К. СЕТКИН

Инсон ўз кучини қайта тикламоқ мақсадидагина тунги ҳордиқ учун тўхтамоғи даркор. Тўхтаб қолган ҳаёт эса ўлим билан баробар.
Р. РОЛЛАН

Гар фаоллик кўрсатмасангиз,
Не наф ақл хазинасидан.
Ш. РУСТАВЕЛИ

Эрталаб ўрнингдан туриб ўзингдан: «Нима иш қилишим керак?», кечқурун ётишдан олдин эса: «Нима иш қилдим?» — дея сўра.
ПИФАГОР

Ҳар бир киши асосан қўлидан келадиган ва ўзига ярашадиган ишга уриниши зарур.
АРАСТУ

Қилаётган ишингизга юрак қўрингизни қўшинг, лекин аввало унинг эзгу иш эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
Ж. РЕСКИН

Ўзингиздан: «Жиддий иш билан шуғулланяпманми ёки бўлмағур иш биланми?» — деб сўрашингиз ҳеч қачон кечмас.
А. П. ЧЕХОВ

Киши ўзининг ва жисмоний ҳаётида ва на ижтимоий ҳаётида қўлидан келмайдиган ишга қўл урмаслиги керак.
Н. ШАМФОР

Ҳамма ишни бирданига бажаришга уриниш — ҳеч нарса қилмаслик билан баб-баробар.
Г. ЛИХТЕНБЕРГ

Ҳали у ишга, ҳали бу ишга уриниш — ўзига-ўзи суиқасд қилиш демакдир.
Ш. ГУНО

Икки киши айни бир ишни қилса, ундан ҳеч нарса чиқмайди.
ТЕРЕНЦИЙ

Ишда ошиққан кўп тойилур,
Кўп тойилғон кўп йиқилур.
А. НАВОИЙ

Биз ҳаммамиз, афсуски, ҳамма ишга ҳам бир хилда яроқли эмасмиз.
ПРОПЕРСИЙ

Қурби келмаган ишга уринган — Насибасиз, бахтадан суринган.
Н. ХИСРАВ

Қўлидан келадиган ишга эмас, ўзи тушунмайдиган ишга қўл урган киши бахтсиздир.
И. ГЁТЕ

Қурбинг етмаган ишга уриниш бемаъниликдир. Ишни бузасанда, расвоси чиқади.
Н. Г. ЧЕРНИШЕВСКИЙ

Туғилишдан нимагаки бўлсанг қодир,
Шуни қилгил, сенинг учун шу иш нодир.
И. А. КРИЛОВ

Иқтидоринг етмаган ишни қилма,
Сабабсиз ўзингни донишманд билма.
Н. ХИСРАВ

Иш — қайсар ва кучли ҳайвондек гап, уни усталик билан бошқариш керак, жиловини яхши тутмасанг, сени енгиб қўяди.
М. ГОРКИЙ

Агар сен нимадир қилаётган бўлсанг, яхшилаб бажар. Яхши бажариш қўлингдан келмаса ёки хоҳламасанг, яхшиси, у ишни йиғиштириб қўй.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

…Шахс нима иш қилаётгани билангина эмас, балки шу ишни қандай бажараётгани билан ҳам характерланади…
Ф. ЭНГЕЛС

Икки бора қилинган иш пухта бўлади.
Ж. ХАУЭЛЛ

Ўн бора кўп иш қилгандан кўра биттагина ишни тобига етказган маъқул.
АРАСТУ

Иш меҳр билан бажарилган тақдирдагина уни яхши иш деб баҳолаш мумкин.
Ж. РЕСКИН

Ишни муҳим деб билсанг, уни тўғри бажарасан.
ПЛАВТ

Ҳар қандай ишни яхши адо этмоқ учун уни севиш керак.
М. ГОРКИЙ

Ҳақиқий эҳтирос ва меҳр бўлмаса, ҳар қандай иш ҳам юришмайди.
И. П. ПАВЛОВ

Агарда хоҳиш бўлмаса ҳар қандай иш ҳам оғир, самарали чиқиши ва муҳимлигига тўла ишониб киришган ҳар қандай ишимиз эса енгил кўчади.
Г. В. ПЛЕХАНОВ

Деярли ҳамма ишда энг қийини бошлаб олишдир.
Ж.Ж. РУССО

Ишни яхши бошласанг — ярмини бажардим деявер.
АФЛОТУН

Ишнинг боши — ишнинг ярмидан ҳам кўпроқ.
АРАСТУ

Нимадир қилиш учун унчалик кўп куч ҳам керак эмас, аммо айни нима қилиш кераклигини ҳал этиш эса ҳақиқатан ҳам катта куч талаб этади.
К. ХАББАРД

Ҳар қандай олижаноб иш ҳам аввалига жуда мушкулдек бўлиб туюлади.
Т. КАРЛЕЙЛ

Ҳеч қачон катта қийинчиликсиз катта иш бўлмайди.
Ф. ВОЛТЕР

Машаққати бўлмаган, ақл ва иродани обдан сафарбар этмаган иш ёки машғулот инсонга муносиб эмас.
У. ШЕПНИНГ

Яхши ишни қийинчилик билан бўлса ҳам бажарсанг, қийинчилик ўтиб кетади, яхшилик қолади, завқ билан бўлса ҳам ёмон иш қилсанг, завқи ўтиб кетади-ю, ёмони қолади.
М. В. ЛОМОНОСОВ

Ҳеч қандай ишга дабдаба билан киришмаслик керак: тантанаворлик иш тугаганда ярашади.
И. ГЁТЕ

Инши натижасига қараб баҳола.
ОВИДИЙ

Биринчидан, ҳеч бир ишни сабабсиз ва мақсадсиз қилма. Иккичидан, жамият фойдасига ўтмайдиган ҳеч бир иш қилма.
МАРК АВРЕЛИЙ

Ишни унинг мақсади бошқариб туради, буюк мақсадга қаратилган иш буюк иш деб ҳисобланади.
А. П. ЧЕХОВ

Нима қилишингни олдиндан билсанг, бу сенга дадиллик бахш этиб, ишинг осон кўчади.
Д. ДИДРО

Моҳияти номаълум иш ҳафсалани ўлдиради.
Ж. ФАБР

Яхшиси, ишга киришишдан олдин ўйлаб олган маъқул, кейин барибир бефойда.
ДЕМОКРИТ

Истаган ҳамма ишингизни қилолмаганингиздан кейин қўлингиздан келадиганининг пайида бўлинг.
ТЕРЕНЦИЙ

Агар одам бир-бирига қарама-қарши бўлган икки ишга қўл урса,— улардан бири сўзсиз амалга ошмайди.
ЭЗОП

Ҳар сафар қийин ишни бошлашдан ҳеч шошма, ишга қараб, вақтни қўйиб бер, шу қийин ишга киришишда ўйламай, ҳовлиқиб қадам босма, ўзингни унга яхшилаб сафарбар эт.
И. П. ПАВЛОВ

Ақлли киши баъзан шошади-ю, аммо шошилиб иш қилмайди сира.
П. ЧЕСТЕРФИЛД

Беҳудага чиранма.
ФИРДАВСИЙ

Ортиқча шошқалоқлик ҳам худди сусткашлик каби ёмон оқибатларга олиб келади.
В. ШЕКСПИР

Ҳар кимсаки айламас ошуқмоқни хаёл
Япроқни ифак қилур, чечак баргини бол.
А. НАВОИЙ

Шошиб қилинган ишнинг умри қисқа.
САЪДИЙ

Кейин кўп иш қилиш учун кучингизни аяб сарфланг, лекин кам иш қилишдан ўзни сақланг.
Ж.Ж. РУССО

Ҳар бир ишда, энг муҳими, ишлагингиз келмай қолган пайтни енга олишингиздир.
И. П. ПАВЛОВ

Бахт хоҳлаган ишингни хоҳлаган пайтингда қилаверишинг эмас, балки қилаётган ишингни ҳамиша хоҳлаб туришингдадир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Чорасиз зарурат они келганда довдираб қолмаслигинг учун ҳар куни ёки кун оралаб хоҳламаган ишингни қилишга ҳам ўзингни мажбур эт.
У. ЖЕЙМС

Яхши ишнинг охирига етказилиши — унинг мукофоти шу.
Р.ЭМЕРСОН

Ишга шошилмай кириш, лекин уни бошлаганингдан сўнг қўлингда маҳкам тут.
БИАС

Ҳар ким ўз ишида улуғвор бўлиши керак.
Б. ГРАСИАН

Буюк ишни ваъда қилмай туриб, буюк иш қил.
ПИФАГОР

Ҳар қандай буюк иш авваламбор кўзкўзланмай, камтарлик билан ва оддийгина бир шароитда қилинади: дабдаба ва ялтироқлик билан на ер,чорва боқиб бўлади, ҳатто фикр юритиб ҳам бўлмайди. Улуғвор, чинакам ишлар ҳамиша оддийгина, камтаронадир.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Иккиланиб турган онингда тез ҳаракат қил ва ортиқча бўлса ҳам биринчи қадамни қўйишга урин.
Л. Н. ТОЛСТОЙ

Ярим йўлда ишни чала ташлаб, бундан нима чиқаркин, деб бир чеккада оғзини очиб турган одам тентакдир.
Ф. ШИЛЛЕР

Иш борми — уни жадалроқ тугатмоқ керак.
Ф. ШИЛЛЕР

Буюк одамлар ҳеч нарсани чала қолдиришмайди.
Х. ВИЛАНД

Ишларингизнинг натижасига бошқалар баҳо беради, фақат қалбингизнинг тоза ва ҳалол бўлишига ҳаракат қилинг.
Ж. РЕСКИН

Энг зўр роҳат бошқалар назарида сиз бажаролмайдиган ишни бажаришингиздир.
У. БЕЖОТ

Қилган ишларинг қариганингда эслаб юришга арзийдиган бўлсин.
МАРК АВРЕЛИЙ