Чиқиша олмаслик, бузуқчилик

Жанжалга, фитна ва ичиқораликка мойиллик — бетайин одамларнинг иши.
ПИНДАР

Фақат бир томон айбдор бўлганда эди, жанжал бунчалик узоқ чўзилмасди.
Ф. ЛАРОШФУКО

Маълумки, барча жанжалларнинг ўзига хос хусусияти иккала томоннинг заифлигидир.
Ф. ВОЛТЕР

Жанжаллашаётган икки кигнининг ақллироғи — кўпроқ айбдор.
И. ГЁТЕ

Жанжалга икки киши керак: ҳеч қачон ўшаларнинг бири бўлманг.
Ж. ЛЕББОК

Ким биландир жанжаллашаётганда шуни назарда тутиш керакки, жанжал охири бориб дўстликка айлансин.
ДИОДОР

Кишилар кўпинча тасаввурдаги хафагарчиликлари учуноқ танишларидан ранжиб, ғазабланиб, уларга совуқ муносабат қилиб юрадилар.
Ж. ЛЕББОК

Ҳаётда бўлиб турадиган ҳар хил жанжаллар пайтида киши ўзини яхши тутиши характернинг устунлигини кўрсатади.
Г. ТЕОДОР

Мард кишига қарганда қўрқоқ одам кўпроқ жанжал чиқаради.
Т. ЖЕФФЕРСОН

Мен ҳаммавақт газабимни босишга ва жанжалда ён беришга ҳаракат қиламан, натижада жанжални тинчлатишга эришаман, кейин эса осойишта ҳолатда ҳаммаси жой-жойига тушиб кетади. Деярли ҳамиша жанжал бошидаёқ тўхтатилмаганига афсусланишга тўғри келади.
Л. Н. ТОЛСТОЙ