Айёрлик

Айёрлик — жуда чегараланган кишиларнинг фикрлаш тарзи бўлиб, бу фикрнинг зоҳири билан ботини мутлақо турличадир.
И. КАНТ

Муттасил айёрлик қилига фикран чеклантанлик белгисидир ва деярли ҳаммавақт бир ерда айёрлик қиламан деган одам бошқа жойда ўзини ошкор отади.
Ф. ЛАРОШФУКО

Айёрлик ғирт ақлсизликдир: ўз мақсадига тўғри йўл билан эришолмаган одам унга ёлғон-яшиқ, огри йўл билан эригаишга уринади; айёрликнинг фожиаси шундаки, у бир марта билинмайди, аммо кейин ҳаммавақт отнинг қашқасидек кўриниб туради.
Ж. ЛОКК

Тулкидек айёрлик инсонга ётдир. Майда чақа бўлиш уят, исноддир.
АРИСТОФАН

Вировдан айёрроқ бўлиш мумкину, лекин ҳаммага айёрлик қилиб бўлмайди.
Ф. ЛАРОШФУКО

Ўтакетган айёр одамлар кўпинча доғда қоладилар, чунки улар бошқаларни ақллироқ, тўғрироғи, айёрроқ деб ўйлаб, ортиқча ҳаракат қилиб қўядилар.
Г. ФИЛДИНГ

Одам бировларни алдаяпман, дея ўйлаётган пайтида ўзи осонгина алданиб қолади.
И. КОЗЕЛСКИЙ

Алданишнинг синалган йўли ўзингни бошқалардан айёрроқ деб ҳисоблашингдир.
Ф. ЛАРОШФУКО

Мен, доимо алдамчи пировард натижада ўзини алдайди, деб такрорлаганман ва яна так-рорлайвераман.
М. ГАНДИ

Ўз айёрлигини яшира олади ган айёр ҳали шу пайтгача туғилмаган.
Ж. ЛОКК

Ҳаётда шундай ҳолатлар бўладики, соддалпк ва ошкоралик энг нозик айёрликка айланади.
Ж. ЛАБРУЕР

Айёрлик билан фирибгарликнинг ораси — бир қадам, биринчисидан иккинчисига ўтиш жуда осон: айёрликка ёлгон қўшилса, тап-тайёр фирибгарликдир.
Ж. ЛАБРУЕР