Интеллектуаллар халқ ҳисобига яшовчи бетайин бир тоифа бўлади. Улар китобга қараб ўйлайди, китобга қараб фикрлайди. Оғзини тўлдириб тситаталар келтиради, тарихдан сабоқлар ўқийди. Аммо кўчат экиб, дарахт ўтқазолмайди. Китоб бошқа ҳаёт бошқа эканлигини тасаввур ҳам эта олмайдилар. Оқибат, ҳаёт ҳақида қоғоздай қуруқ ўйлайди, қоғоздай жонсиз ўйлайди. Бироқ улар ўзларини ниҳоятда ақлли ҳисоблайдилар.
Тоғай Мурод