Тўғри сўз ва ёлғончилик ҳақида мақоллар

Арафа куни ёлғон гапирганнинг
Намоз куни юзи қора.

Бетга айтганнинг заҳри йўқ.

Бошингга қилич келса ҳам,
Тўғри сўзла.

Ваъда — олтиндан қиммат.

Ваъда — қуруқ, бажарилса — улуғ.

Ваъдага вафо — марднинг иши,
Ваъдасиз — субутсиз киши.

Гап келганда отангни аяма.

Ёв макрини ёлғон яширар.

Ёлғон айтган кишининг
Хатари бор ишининг.

Ёлғон айтиб фойда кўрсанг,
Охири зарар топарсан.

Рост айтиб зарар кўрсанг,
Охири фойда топарсан.

Ёлғон — бошга таёқ,
Ошга — суяк.

Ёлғон гап ёқадан чиқар.

Ёлғон гапириб яшагандан
Рост гапириб ўлган яхши.

Ёлғон гапнинг чуви чиқар.

Ёлғон етмиш йил ерда ётса ҳам,
Ёлини чиқар.

Ёлғон ё фарзандга урар,
Ё — давлатга.

Ёлғон ёндирар,
Ҳақиқат қондирар.

Ёлғон ростдан енгилар,
Тўғри элда танилар.

Ёлғон узоққа кетса ҳам,
Ҳақиқат қувиб етар.

Ёлғон уялтирар,
Рост суюнтирар.

Ёлғон-яшиқ гапирма,
Сўнг уялиб ўтирма.

Ёлғонга ё ялқов инонар,
Ё — анқов.

Ёлғоннинг бутунидан
Ростнинг синиғи афзал.

Ёлғоннинг умри — қисқа.

Ёлғончи гавҳарни хор қилар.

Ёлғончи ёлчимас,
Ўғри бойимас.

Ёлғончи ёрилиб ўлар.

Ёлғончи киши эмас,
Ёлғон айтмоқ эранлар иши эмас.

Ёлғончи лоп этар,
Яламачи қон этар.

Ёлғончи тўрга бир ўтар,
Иккинчи ўтмас.

Ёлғончи чин деяолмас,
Чин деса ҳам, эл инонмас.

Ёлғончи ялаб айтар,
Яламачи — ясаб.

Ёлғончи ўликни гувоҳ тортар.

Ёлғончи — қаллоп, ўғри — аллоп.

Ёлғончи ҳоримас,
Ўғри қаримас.

Ёлғончига ишонч йўқ.
Ёлғончига тонг отмас.

Ёлғончига қўшилма,
Тўғри сўзинг яширма.

Ёлғончида ор бўлмас,
Тўғри сўзли хор бўлмас.

Ёлғончидан шон қолмас,
Номидан нишон қолмас.

Ёлғончининг гувоҳи ёнида юрар.

Ёлғончининг гувоҳи — қасам.

Ёлғончининг ёнидан ўтма,
Ростгўйнинг ёнидан кетма.

Ёлғончининг рост сўзи ҳам ёлғон.

Ёлғончининг тилл — калта.

Ёлғончининг шаҳрида шоҳ бўлгунча,
Ростгўйнинг чорбоғида гиёҳ бўл.

Икки ёлғон — бир қасам.

Икки чин сўз — бир ёлғоннинг елими,
Икки ёлғон — бир йигитнинг ўлими.

Икки қасам — бир ўлим.

Йиртиқ уйни ел топар,
Ёлғон сўзни чин топар.

Кўрган йўқ бўлса, эшитган — гувоҳ.

Кўрганни эшитган енгар.

Маддоҳнинг ваъзига ишонма,
Фолбиннинг — сўзига.

Ромчининг ромидан
Ўзингнинг хомхаёлинг яхши.

Рост айтдим — дарс айтдим.

Рост гап айтган енгилмас.

Рост гапга завол йўқ.

Рост гапирган тўғри,
Ёлғончи — ўғри.

Рост сўз ҳаққа қарор топар.

Рост сўзни айт,
Ёлғон сўздан қайт.

Ростгўйлик — бахт,
Ёлғончи — бадбахт.

Ростлик — дўстлик,
Ёлғончилик — кўигулик.

Ростлик — муҳаббат элчиси.

Ростни айтган шон ютар,
Ёлғон айтган қон ютар.

Савдогарда имон йўқ, орни сотар,
Ёлғончида имон йўқ, жонни сотар.

Савдогарнинг ёмон моли йўқ.

Сувни чим тўхтатар,
Ёлғонни — чин.

Сўзига қарасанг, тўқ,
Кўзига қарасанг, оч.

Сўзнинг боши қаттиқ бўлса,
Охири тотлик бўлар.

Тил билан тугилган тугун
Тиш билан ечилмас.

Тил ёмони — бўйинга сиртмоқ.

Тил кичик бўлса ҳам дунёни бузар.

Тил тугса, тиш ечолмас.

Тилдан чиққани — дилдан чиққани.

Туянинг бувраси яхши,
Сўзнинг тувраси яхши.

Туҳмат тош ёрар,
Тош ёрмаса, бош ёрар.

Туҳматнинг умри — қисқа.

Туҳматчи туҳматдан ўлар.

Туҳматчига ўлик — гувоҳ.

Тўмтоқ жумбоқ айтишма,
Ёлғон гапга қотишма.

Тўғри гап туққанингга ёқмас.

Тўғри сўз аччиқ бўлар.

Тўғри сўз кўз ўяр.

Тўғри сўз тошни ёрар,
Эгри сўз — бошни.

Тўғри сўз тутоқтирар.

Тўғри сўз қиличдан ўткир.

Тўғри сўз қулоққа ёқмас.

Тўғри сўзга фил чўкар.

Тўғри сўзлаган одам туғишганингдан афзал.

Тўғри сўзлининг тўни йиртиқ.

Тўғри сўзнинг заҳри йўқ.

Тўғри сўзнинг тўқмоғи бор.

Тўғри тилим тиёлмадим,
Туққаним билан туролмадим.

Уялмай десанг, ёлғон гапирма.

Хашакдан ҳашам бичма,
Ёлғондан қасам ичма.

Чақимчи бир гувала,
Ерга қўйиб увала.

Чақимчи — нишхўрд киши.

Чақимчи — чипор илон,
Заҳри — илондан ёмон.

Чақимчига — чорак ўқ,
Қайтиб келса, у ҳам йўқ.

Чақимчининг афти — чориқ.

Чақимчининг жойи — жаҳаннам.

Чақимчининг тилидан илон ҳазар қилар.

Чиройли мақтовдан
Хунук ҳақиқат яхши.

Эгри ўтирсанг ҳам, тўғри гапир.

Эчкининг тавбаси йўқ.

Ўз сўзли йигит — кун юзли йигит.

Ўзи бошқа, сўзи бошқа.

Ўринли сўз ўқдан ўткир.

Ўтирик гап жонга қасд,
Ўткир пичоқ — қинга.

Ўтирик сўз ўрга бормас.

Ўтирикнинг думи — бир тутам.

Қофияси келганда, отангни аяма.

Ғийбат яқинни ёт қилар,
Тотувни — араз.

Ғийбаткашнинг қозони қайнамас.

Ғийбатсиз сўз қизимас.

Ғийбатчининг дили кир,
Ғар-ўғрининг тили бир.

Ҳақ гап тош кесар.

Ҳақ гап ҳақиқдан қиммат.