Тенглик ва тенгсизлик ҳақида мақоллар

Аватига чавати,
Қум қозонга — лой тувоқ.

Аёл ердан чиққан эмас,
Эркак боласи.
Эркак кўкдан тушган эмас,
Аёл боласи.

Алихўжа — Хўжаали.

Атлас ямоғи — атласга,
Шол ямоғи — шолга.

Бахтли билан баҳслашма,
Томлик билан тенглашма.

Боққолда менинг гапим,
Қассобда сенинг гапинг.

Бел ушлашганда, отангни аяма.

Беш бармоқ баробар эмас.

Беш панжа тенг эмас.

Беш қўл баробар эмас.

Бешикдагига тегма, бетингни юлар.

Бургут чивин тутмас.

Гул — гулга,
Тикан — тиканга.

Ёғ — ёққа,
Гўшт — гўштга.

Ёғ ёққа томар,
Мошобага жиз ҳам йўқ.

Замони бирнинг амали бир.

Замони бошқанинг амали бошқа.

Икки от тепишса,
Ўртада эшак ўлар.

Икки тентак бир бўлса,
Соғ одамдай гаплашар.

Икки туя суйканса,
Ўртада чивин ўлар.

Икки яланғоч ҳаммомда топишар.

Икки ўн беш — бир ўттиз.

Икки қирчанғи бир тўқайда топишар.

Икки қўчқор уришар,
Эчкининг бути айрилар.

Илон тилини илон тушунар.

Ипни ипга қўш,
Тенгини — тенгига.

Ит боласи — итга яхши,
Қуш боласи — қушга яхши.

Ит,
Итнинг ўртоғи бит.

Ит итнинг қуйруғини босмас.

Ит ойдинда топишар.

Ит сарқитини йўлбарс емас.

Ит чопар, деб бит чопар.

Итнинг басти — гадой.

Итнинг бошини ит ер.

Итнинг иши гадой билан.

Итнинг ўртоғи — ит.

Йўлинг билиб, йўлдош қил,
Тенгинг билиб, тенгдош қил.

Капасига яраша қирмови,
Эшагига яраша тушови.

Кар карни билар,
Зўр — зўрни.

Киши билан киши тенг эмас.

Кучук торн тепасига чиқса ҳам,
Эгасидан катта бўлмас.

Кўлмак сувга — сассиқ алаф.

Кўп оғиз кўп гапирар.

Кўп қарининг ичида,
Бир бола доно бўлур.

Кўп боланинг ичида,
Бир қари бола бўлур.

Кўр кўр билан қоронғида топишар.

Кўр — кўрга,
Ўр — ўрга.

Кўр кўрни топар,
Сув — чуқурни.

Кўрган билан эшитган бир эмас.

Лой ёриғига — лой,
Чанг ёриғига — чанг.

Лўли билан кучук ўч.

Мой берганга мой бер,
Той берганга — той.

Ножинснинг ошнаси бўлмас.

Одам билан одам тенгми,
Арис билан бодом тенгми.

Одам одамга ўхшар,
Мол — молга.

Ой билан кундай бўл,
Ҳаммага бирдай бўл.

Олма олмадан ранг олар.

От билан тепишган тойнинг энгаги синар.

От тепкиси отга ўтмас.

От тепкисини от кўтарар.

Отанг — бозор, онанг — бозор.

Отлиқ йўлдош бўларми
Арбали билан.
Йўртоқ йўлдош бўларми
Йўрғали билан.

Отҳқ пиёдага ҳамроҳ бўлмас.

Оч билан тўқнинг на иши бор.

Оч бола тўқ бола билан ўйнамайди,
Тўқ бола оч болани ўйламайди.

Оч қадрини тўқ билмас.

Пашша болга ёпишар,
Кампир — чолга.

Пес пес билан қоронғида топишар.

Пес песни топар,
Сув — пастни.

Песнинг чекига мохов тушибди.

Пиёда туядаги билан баробар эмас.

Пиёз сотганнинг мурч сотгандан хабари бор.

Полопон — бошига,
Турумтой — тўшига.

Пулига яраша дуоси.
Сабасига яраша пишгаги.

Саволга — жавоб, саломга — алик.

Сиздан угина,
Биздан бугина.

Сичқонга — ўлим,
Мушукка — ўйин.

Сўк ошига — сурнай,
Ун ошига — карнай.

Сўқир отга қўтир от уюр.

Тангалик ерда тенглик йўқ.

Темирчининг бир ургани,
Кўмирчининг минг ургани.

Тенг бўлмай, дуч бўлмас.

Тенг еганни тангри суйибди,
Ортиқ еганни арвоҳ урибди.

Тенг тенги билан,
Кели сопи билан.

Тенг тенги билан,
Тезак қопи билан.

Тенг тенги билан,
Тўн енги билан.

Тенгини топсанг, текин бер.

Тенглик — кенглик.

Тенгсиз билан тенг бўлма.

Томдан тараша тушди,
Бўйимга яраша тушди.

Туя тузни севар,
Йигит — қизни.

Туя қанча бўлса, жиҳози — ўшанча.

Туя — қанча, яраси — шунча.

Туядан катта фил бор.

Чигал соқолга темир тароқ.

Чумчуқ ҳам ўз тошича ботмон.

Шу қозонга шу чўмич.

Югурукдан югурук чиқса,
Оёғи — типир-типир.

Ўзингдан пастга сирингни айтма.

Ўрдак билан топишган
Хўрознинг катагини сув босар.

Ўрдак ўрдак билан учар,
Ғоз ғоз билан учар.

Ўроқчининг минг ургани —
Болтачининг бир ургани.

Ўхшатмагунча учратмас.

Ўғрининг хотини ўзига лойиқ.

Қизга эр топилади,
Йигитга ёр топилади.

Қора уйга — ола баргак.

Қуданг қуи бўлса, қулдек бўл.

Қуш тилини қуш билар.

Қўй билан бўри бир оғилда яшамас.

Қўл қўлни танк.

Ғариб кўнгли ғарибда.

Ғишт масжидга — ёғоч мезана.

Ҳамма одам — бир одам,
Ҳамма махлуқ — бир махлуқ.