Аччиқ бўлсанг, қалампир бўл,
Тотли бўлсанг, болдай бўл.
Беш қўл оғизга сиғмас.
Беш панжангни оғзингга тиқма.
Беҳуда кучаниш белни синдирар.
Беҳуда ҳаракат бебурд қилар.
Беҳудага йиғлаганинг — юрагингни доғлаганинг.
Бир булдуруқ уч қорга татийди.
Бир салла тагида икки калла бўлмас.
Бир томчи сув чумолига дарё кўринар.
Бир қўйга — пичоқ,
Икки қўйга таёқ.
Ботмон юк бора босар.
Бўз ямоғи — бўзча,
Қоп ямоғи — қопча.
Бўйингни етмаган жойга чўзма.
Гап биламан, деб оғзингга зўр берма,
Иш биламан деб — қўлингга.
Гапнинг ози яхши,
Қизнинг — нози.
Гапнинг ҳиссаси яхши,
Йўлнинг — қисқаси.
Дарёни бир кесак билан лойқата олмайсан.
Дўстинг минг бўлса ҳам — оз,
Душманинг бир бўлса ҳам — кўп.
Ётар қурсоққа — ёрти нон.
Жонидан ўтмаса, жоним демас.
Игна билан битадиган ишга жуволдиз тиқма.
Йўқнинг кўнгли йўрға тилар.
Катта карвон катта кўчар.
Катта карвонга катта йўл.
Кучинг етмаса, кучанма.
Кўп бой бўлган бир суринар.
Кўп гапнинг ози яхши,
Оз гапнинг сози яхши.
Кўп кулган бир йиғлар.
Кўп эгилма, босарлар,
Кўп бўй чўзма, осарлар.
Кўп қидирган кезма бўлар,
Кўп гапирган эзма бўлар.
Кўп қилсанг, кетади,
Оз қилсанг, етади.
Кўрмаганнинг кўргани,
Юрмаганнинг юргани ёмон.
Оз демак — соз демак.
Оз емак — соз емак.
Оз сўз — ором сўз,
Кўп сўз — ҳаром сўз.
Оз-оз е, доим е.
Ойнинг оти кўп,
Руҳнинг қути кўп.
Ортиқ давлат кўз чиқарар.
Отанг темирчи бўлса ҳам, гапни чўзма.
Пастгина торн тушмоққа яхши.
Сирка ўткир бўлса, шишани синдирар.
Сув кўпайса, дарё тошар.
Сув — муздан, ариқ — селдан.
Сумалак — бир яламак.
Сўз маъқулдан ошмас,
Девор — сархолдан.
Таом туз билан,
Туз ўлчов билан.
Тошқин сувнинг кечиги ҳам бўлар.
Тубсиз қудуқ бўлмас.
Тузсиз ошни ит ичмас.
Тузсиз хамир тандирда турмас.
Тузсиз қази тез сасир.
Тузсизни кўзсиз ҳам билади.
Туяни чўмич билан суғориб бўлмас.
Хира ёнган чироқдан қоронғи яхши.
Чана чанадан ўзмас,
Қимиз — савадан.
Шакарнинг ози ширин.
Ширин таомнинг аччиқ кекириги бўлар.
Эрдан ошмоқ бор,
Элдан ошмоқ йўқ.
Яримта нон — роҳати жон.
Ўйиннинг ози яхши,
Кампирнинг нози яхши.
Ўткир қилич қиннинг заволи.
Ғозга эргашаман деб,
Ўрдакнинг чоти айрилибди.
Ҳазилнинг ози яхши,
Кал қизнинг — нози.
Ҳар ерни қилма орзу,
Ҳар ерда бор тош-у тарози.
Ҳар ернинг ўз ботмони бор.
Ҳар нарса ўз эпи билан.
Ҳар нарсанинг ози ширин.