Бетамиз меҳмон мезбонни қистар.
Биринчи кун меҳмон — олтин меҳмон,
Иккинчи кун — кумуш,
Учинчи кун — мис,
Учдан ўтса — пес.
Борини берган уялмас.
Йўлли кишининг меҳмони бир келар.
Йўқча гуруч ош бўлади,
Меҳмон кўнгли шод бўлади.
Келгунча меҳмон уялар,
Келгандан сўнг мезбон уялар.
Келиш меҳмондан, кетиш мезбондан.
Келмоқ ихтиёр билан,
Кетмоқ ижозат билан.
Мезбон борини қўйса,
Меҳмон озга санамас.
Меҳмон — азиз, мезбон — лазиз.
Меҳмон — атойи худо.
Меҳмон жойи кўз устида.
Меҳмон иззатда,
Мезбон хизматда.
Меҳмон келар эшикдан,
Ризқи келар тешикдан.
Меҳмон келган уй — баракали.
Меҳмон келган уйнинг чироғи равшан.
Меҳмон келса, пастга туш,
Палов бермоқ аҳдга туш.
Меҳмон келса учтаккина,
Учиб кетса қушдаккина.
Меҳмон келса чоптирар,
Бор-йўғингни топтирар.
Меҳмон келса, эт пишар,
Эт бўлмаса, бет пишар.
Меҳмон кўрки — дастурхон.
Меҳмон мезбонга азиз,
Мезбон — меҳмонга.
Меҳмон меҳмонни севмас,
Мезбон ҳаммасини севмас.
Меҳмон носи уч кундан кейин сасир.
Меҳмон оз ўтирар, кўп кўрар.
Меҳмон оз ўтирса ҳам, кўп синар.
Меҳмон — отангдан улуғ.
Меҳмон сўраб емас.
Меҳмон — уй эгасининг бузоғи.
Меҳмон — уйнинг зийнати.
Меҳмонга ош қўй,
Икки қўлини бўш қўй.
Меҳмонга ширин сўз бер.
Меҳмонни сийлаган итига суяк ташлар.
Меҳмоннинг итини тур дема.
Меҳмоннинг кетишини сўрама,
Келишини сўра.
Меҳмоннинг олдида мушугингни пишт дема.
Меҳмоннинг отини асл дерлар,
Уч кундан сўнг сасир дерлар.
Меҳмоннинг ўзи ҳам меҳмон,
Сўзи ҳам меҳмон.
Меҳмонхонанг тор бўлса ҳам,
Меҳри-дилинг кенг бўлсин.
Ойда келганга — оёқ,
Кунда келганга — таёқ.
Очиқ юз — ошдан ширин.
Ош — меҳмон билан азиз.
Ош — эгаси билан ширин.
Супурилмаган уйга меҳмон келар.
Суҳбат севмаган тегирмон қурдирар,
Меҳмон севмаган боласини урар.
Чақирилмаган меҳмон —
Сариқ итдан ёмон.
Чақирилмаган қўноқ —
Йўнилмаган таёқ.
Ширин чойинг бўлмаса,
Ширин тилинг бўлсин.
Ширин ошинг бўлмасин,
Ширин сўзинг бўлсин.
Ширмой нонингни берма,
Ширин сўзингни бер.
Эрта борсанг, эт пишар.
Кечга қолсанг, бет пишар.
Эшикдан келганни ит қопмас.
Юзта сиз-биздан,
Битта жиз-биз яхши.
Ўзи келган меҳмон — атойи худо,
Чақириб келган меҳмон — гадойи худо.
Қўнгунча қўноқ уялар,
Қўнгандан кейин — уй эгаси.
Қўноқ бир кун қўнса — кут,
Икки кун қўнса — ют.
Қўноқ оши йўлга яхши.
Қўноқ тўйдим, дейди,
Уй эгаси ёқтирмади, дейди.
Қўноқ қўйдан ҳам юввош,
Мой берсанг ҳам, еяверади.
Қўноққа ош бер, отига — ем.
Ҳурағон ит эгасига қўноқ келтирар.