Ишонч ва ишончсизлик ҳақида мақоллар

Аёл тилини аёл билар.

Андизли ерда от ўлмас, Ийирли ерда — эр.

Баҳорги жўжани кузда сана,
Келинни келар йили сина.

Бир кўрган юз эшитгандан яхши.

Бир минарга от берма.

Бировга қолган кун — тонг отмаган тун.

Бировнинг иши — кўнгилнинг ҳуши.

Бировнинг ишига саратонда қўл совқотар.

Бит ҳам бўлса — паноҳ.

Бозорим бозор эмас, овулим — бозор.

Бозорнинг ота-онаси йўқ.

Бўладиган бола бошидан маълум.

Вориснинг ҳам вориси бор.

Гумон дўстдан ажратар.

Гумон имондан айирар.

Гумондор кўнгилдан гумон аримас.

Даланинг кўкига,
Одамнинг пўкига ишонма.

Дини бошқанинг феъли бошқа.

Дўстим деб сирингни айтма,
Дўстингнинг ҳам сири бор.

Дўстлик синовда чиниқар.

Дўстни сўраб сина.

Ёвни қора қочирар.

Ёмғирда от танлама,
Ҳайитда — қиз.

Ёнғоқ мағзини пўст тутар,
Сирни — ҳушёр дўст.

Ёнғоқ минг яшар,
Арча билан тенг яшар.

Ёнғоқ олсанг, чақиб ол,
Ипак олсанг — боқиб.

Жасурни — жангда,
Донишмандни — ғазабланганда,
Дўстни муҳтожликда сина.

Жинга ишонган бахшини тинглагунча,
Чинга ишонган яхшини тингла.

Зўрга ҳам зўрдек бало бор.

Игна ўғирлагандан сигир йўқотган гумонсирар.

Икки қулоқдан кўра,
Бир кўзга кўпроқ ишон.

Иморат қилган киши ўлишини ўйламас.

Инсон беорзу бўлмас.

Ит ичмас ошидан умид қилар.

Итнинг кўнгли — бир суяк.

Ишониш билан касал бўлсанг,
Умид билан тузаласан.

Ишонган тоғда кийик ётмас.

Йўқ буғдойга йўқ тегирмон.

Кавушимни олган бир киши,
Гумондорим минг киши.

Катта сув кўприксиз бўлмас.

Кийим — тўзар, той — ўзар.

Кун ҳисобини ой олар,
Бедов ўрнини той олар.

Куф-суфчига ишонсанг ҳам,
Хўп-хўпчига ишонма.

Кучинг етган ишга ёпиш.

Кўз кўрган бошқа,
Қўл билан тутган бошқа.

Кўз ўзига, қулоқ бошқаларга ишонади.

Кўз — ўзингники, қулоқ — ўзганики.

Кўнгилга келган қўлдан келса,
Битмайдиган иш қолмас.

Номаълум ерда олтин бор,
Борсанг пақир топилмас.

Нор йўлида юк қолмас.

Нотаниш фариштадан синашта шайтон яхши.

Овули яқин ит қашқирдан қўрқмас.

Оёқ тупроқда из қолдирар,
Шубҳа — юракда.

Оз билганнинг шубҳаси кўп.

Ола бутага от беркитма.

Ола йилқи йўқолмайди,
Ҳаромзода ўнғалмайди.

Ориқ от манзилга етказмас.

Ориқ отга мингунча, оёғингга мин.

Осилган ўғри олмагунча қўймас.

Сиртин кўриб, ичидан тўнгилма,
Қорасин кўриб, кучидан тўнгилма.

Табибга ишонмаган бемор тузалмас.

Тиришдим, тоғдан ошдим,
Асир эдим, қутулиб қочдим.

Тиришдим, тоғдан ошдим,
Ёруғлик сари йўл очдим.

Тиришмаган улғаймас.

Тоғдан орқаси бўлганнинг
Тоғдай юраги бўлар.

Туси бордан тўнгилма.

Уйим — синч,
Кўнглим — тинч.

Юз бор эшитгандан,
Бир бор кўрган яхши.

Ўғри битта, гумон мингта.

Ўғри ойдиндан қўрқар.

Ўғридан қўрққан мол йиғмас.