Донолик ва нодонлик ҳақида мақоллар

Адашган ақлдан озар.

Адашмаган тил,
Тойрилмаган туёқ йўқ.

Аёлнинг ҳусни пардозда эмас, ақлида.

Айбини яширмоқ нодонлар иши.

Айнлининг боласи қарғанинг тилини билар.

Айрон ош бўлмас,
Нодон — бош.

Айтгувчи нодон бўлса,
Тингловчи доно керак.

Амалга қарама, ақлга қара.

Анқов ўйин бузар,
Тентак — уйин.

Аччиғинг олдин юрса,
Ақлинг кейнидан ошиб келсин.

Аччиғинг чиқса ҳам, ақлинг қочмасин.

Ақл айнимас, олтин чиримас.

Ақл ақлдан қувват олар.

Ақл билан одоб эгизак.

Ақл бозорда сотилмас.

Ақл — бошда,
Ғайрат — ёшда,
Асл — тошда.

Ақл бошдан чиқади,
Асл — тошдан.

Ақл бошлайди,
Оёқ ташлайди.

Ақл бошловчи,
Тана ишловчи.

Ақл бўй билан ўлчанмас.

Ақл бўйда эмас, ўйда.

Ақл ёшдан,
Одоб — бошдан.

Ақл озмайди,
Тен тўзмайди.

Ақл тоши — инсон боши.

Ақл-фаросат — нисби каромат.

Ақл ўлчови — сўз,
Сўз ўлчови — нақл.

Ақл ўргатгунча, нақл ўргат,
Ақл — Ҳасан, одоб — Ҳусан.

Ақлга ёндош, Жаҳлдан қоч.

Ақлдан ортиқ бойлик йўқ.

Ақлдор бўлса йигитнинг хотини,
Яхшиликка чиқарар йигитнинг отини.

Ақли калта панд ейди,
Ақли теран — қанд.

Ақли калтанинг тилл узун.

Ақли камнинг азоби кўп.

Ақли кирмаган қаридан,
Зийрак туғилган бола яхши.

Ақлинг борида эр тани,
Кучинг борида ер тани.

Ақлинг бўлса, оқилга эргаш,
Ақлинг бўлмаса — нақлга.

Ақлинг кўр бўлса, кўздан не фойда.

Ақлинг пеш — ишинг беш,
Ақлинг кеч — ишинг ҳеч.

Ақллингга ақл қўш,
Жаҳлингга — сабр.

Ақллашсанг, ақл топасан.

Ақлли ақллига йўлдош,
Ёмон ёмонга қўлдош.

Ақлли бахт топар,
Бахт билан тахт топар.

Ақлли болага мол на керак.

Ақлли бошда соч турмас.

Ақлли десанг аҳмоқни,
Бошга урар тўқмоқни.

Ақлли дўст — роҳат,
Ақлсиз дўст — офат.

Ақлли иш севар,
Ақлсиз — сўз.

Ақлли иш — қанотли қуш.

Ақлли ишига ишонар,
Ақлсиз — тушига.

Ақлли кенгаш қилар,
Аҳмоқ — уруш.

Ақлли нақллаб сўзлар,
Ақлсиз лақиллаб сўзлар.

Ақлли отини мақтар,
Аҳмоқ — хотинини.

Ақлли пакана аҳмоқ дароздан яхши.

Ақлли узоқни кўзлар,
Аҳмоқ — яқинни.

Ақлли ўзини айблар,
Ақлсиз — дўстини.

Ақлли ўйлангунча, тентак сувдан ўтар.

Ақлли қария — оқиб турган дарё.

Ақлли қизни йиғлатиш ҳам қийин,
Кулдириш ҳам.

Ақллига айтдим, англади-билди,
Ақлсизга айтдим, шақиллаб кулди.

Ақллига айтсанг, билади,
Ақлсизга айтсанг, кулади.

АқлМга бир сўз бас,
Ақлсизга минг сўз оз.

Ақллига — ҳурмат, ақлсизга — калтак.

Ақллидан эл рози,
Аҳмоқдан дил норози.

Ақллининг оти ҳам ҳоримас,
Тўни ҳам тўзимас.

Ақллининг қадри аҳмоқнинг олдида билинар.

Ақлни беақлдан ўрган.

Ақлнинг кўзи — узоқнинг кўзи.

Ақлнинг таги — нақл,
Нақлнинг таги — ақл.

Ақлнинг ўлчови — идрок.

Ақлсиз бош — нурсиз чироқ.

Ақлсиз гап ташир,
Оқибатда бош қашир.

Ақлсиз душмандан бир сақлан,
Ақлсиз дўстдан минг сақлан.

Ақлсиз дўстга кулар,
Ақлли дўстни суяр.

Ақлсиз —жаҳлли,
Жаҳлсиз — ақлли.

Ақлсиз оғзидагини олдирар.

Ақлсиз хотин ҳуснини кўз-кўз қилар,
Ақлли хотин — ақлини.

Ақлсиз қўшнидан битта ҳиммат яхши.

Ақлсизга оға бўлгандан,
Ақллининг оловини ёққан афзал.

Аҳмоқ ақл ўргатар.

Аҳмоқ аҳмоқ эмас,
Аҳмоқни алимоқ қилган аҳмоқ.

Аҳмоқ аҳмоқни топар.

Аҳмоқ бошдан ақл чиқмас,
Ақл чиқса ҳам, маъқул чиқмас.

Аҳмоқ дўст ёвдан ёмон.

Аҳмоқ калла оёқ оғритар.

Аҳмоқ оёғидан ҳорийди.

Аҳмоқ отдан тушса ҳам,
Эгардан тушмас.

Аҳмоқ оғасини танимас,
Тўқмоқ тоғасини танимас.

Аҳмоқ сўзлар, ақлли тинглар.

Аҳмоқ тўқмоқ йиғар.

Аҳмоқ элчи икки тарафни бузар.

Аҳмоқ ўз оёғидан ҳорийди.

Аҳмоқ ўзи билмас,
Билганнинг сўзига кирмас.

Аҳмоқ ўзи сўзлаб, ўзи кулар.

Аҳмоқ ўзин билдирар,
Тўгарагин кулдирар.

Аҳмоқ ўзини мақтар,
Тентак — қизини.

Аҳмоқ — ўйнашда,
Яхши — ўйлашда.

Аҳмоқ ҳоримас,
Кўса қаримас.

Аҳмоқда ор бўлмас,
Денгизда — гузар.

Аҳмоқдан сўрама, ўзи айтар.
Аҳмоқдан — чақмоқ.

Аҳмоқларга бош бўлгунча,
Доноларга ёш бўл.

Аҳмоқни урма, сўкма — гапга сол.

Аҳмоқники — оғзида,
Подшоники — ғазнада.

Аҳмоқнинг ақли тушдан кейин кирар.

Аҳмоқнинг ақли — тўпиғида.

Аҳмоқнинг аҳмоқлиги ҳам бош оғритади, ҳам оёқ.

Аҳмоқнинг жавоби — сукут.

Аҳмоқнинг жони азобда.

Аҳмоқнинг катта-кичиги бўлмас.

Аҳмоқнинг олдинги тиши қимирлар.

Аҳмоқнинг орқасида бир даста янтоғи бўлмас.

Аҳмоқнинг сирини оч,
Уришса, қоч.

Аҳмоқнинг шох-у бутоғи бўлмас.

Аҳмоқнинг ўз билгани,
Гапирмаса, ўлгани.

Аҳмоқнинг ўзи билмас,
Ўзгани кўзга илмас.

Аҳмоққа айтган билан гап уқмас,
Харсангга қоққан билан мих ўтмас.

Аҳмоққа — калтак, донога — ишорат.

Аҳмоққа салом бердим,
Беш танга товон бердим.

Аҳмоққа сон тегмас,
Сепдан иштон кияр.

Аҳмоққа Тўйтепа бир тош.

Аҳмоққа — тўқмоқ.

Аҳмоққа Қува бир тош.

Беақлнинг оҳи йўқ,
Боғламоққа шохи йўқ.

Белги бўлса йўлдан адашмас,
Ақл бўлса — сўздан.

Бесалом одам — тўнг,
Беақл одам — гунг.

Бетамизда уят йўқ,
Аҳмоқда — ният.

Билган сўзни айт,
Билмас сўздан қайт.

Билган топиб гапирар,
Билмаган — қопиб.

Бировнинг ҳолига кулмагин зинҳор,
Сенинг ҳам ҳолингга кулгувчилар бор.

Ботирдан яхши иш қолар,
Донодан — сўз.

Бош бўлмаса, гавда — лош.

Бошда ақл бўлмаса, оёқда тиним йўқ.

Боши йўқнинг оши йўқ.

Бошлиқ бўлсанг, бошли бўл.

Боққа булбул ярашар,

Одамга — ақл.

Бургага аччиқ қилиб, кўрпага ўт қўйма.

Бургани деб, пўстинни оловга ташлама.

Булоқнинг суви тиниқ,
Дононинг — суҳбати.

Бўйга боқма, ўйга боқ.

Бўйимдай бўй топилса ҳам,
Ўйимдай ўй топилмас.

Бўйинг тенги билан юрма,
Ақлинг тенги билан юр.

Бўлар бола ўн бешида
Бошман, дейди.
Бўлмағури ўттизида
Ёшман, дейди.

Бўлмаганга бўлишма,
Боланинг ўртасига тушма.

Вайсақи — элга душман.

Гапни гапир уққанга,
Жонни жонга суққанга.
Гапни гапириб нетасан,
Онаси бемаҳал туққанга.

Дарёни меҳнат тўсар,
Одам ақлдан ўсар.

Девор бино бўлмас,
Қари бўлган билан доно бўлмас.

Доно айтса, эл айтгани,
Элнинг ғамин еб айтгани.

Доно ақл сўраб ҳормас,
Нодон нозин қилиб бормас.

Доно ақли дор эмас,
Нодон ақли ёр эмас.

Доно бажарар ишни,
Нодон синдирар тишни.

Доно билан нодон бир булоқдан сув ичмас.

Доно билан юрсанг, доно бўласан,
Аҳмоқ билан юрсанг, расво бўласан.

Доно — донога ёр,
Аҳмоқ — дўстга зор.

Доно дурдан аъло.

Доно минг яшар,
Нодон бир яшар.

Доно нақли — ҳаёт ақли.

Доно сўзига бино қўяр
Нодон — ўзига.

Доно сўзини тергар,
Нодон — кўзини.

Доно ўйлаб айтар,
Нодон — ўйнаб.

Доно қариса ҳам, донолиги қаримас.

Доно ҳикмат келтирар,
Нодон — кулфат.

Донога илм — илм,
Нодонга эссиз илм.

Донога иш — шон-у шуҳрат,
Нодонга иш — ғам-у кулфат.

Донога эргашган довондан ошар.

Донода меҳр бўлади,
Нодонда — заҳр.

Доноликнинг чеки йўқ.

Дононинг гапи — тегади нафи.

Дононинг сўзига боқ,
Яхшининг — ўзига.

Дононинг сўзидан ҳам қолма,
Юрган изидан ҳам.

Дононинг ўзини олмасанг ҳам, сўзини ол.

Ё каттанинг гапига кир, ё кичикнинг.

Ёмонни яхши қилиш — дононинг иши,
Яхшини ёмон қилиш — нодоннинг иши.

Ёрим бор деб ёрилма,
Ҳақиқий ёр бўлмаса.
Қизим бор деб керилма,
Эсли-хушли бўлмаса.

Жавоб олтин бўлса, савол — кумуш.

Жоҳил улфат — бошингга кулфат.

Жоҳилда куч кўп бўлар,
Кучим деган тез ўлар.

Жоҳиллар камон бўлар,
Меҳрлилар — чаман.

Жоҳилликдан жон чиқар,
Қобилликдан — донг.

Идрок — ақлнинг жилови.

Илон бошини душман қўли билан янч.

Инсон — ақли билан,
Доно — нақли билан.

Инсон ақли — олмос.

Ипни узун қўй, қимирлашини кўр.

Ит ялоғида банд бўлмас,
Аҳмоқ қулоғида — панд.

Иш ақллини топар,
Ақлли — ишни.

Йигит ориф бўлса, аслини сўрама.

Йигитнинг ақли — кўзида.

Йигитнинг зеҳнли бўлгани —
Адашмай йўлидан юргани.

Йиқилган қоқилганга кулар.

Йўлда юрсанг, туя ишлат,
Элда юрсанг — мия.

Калла бошқа, салла бошқа.

Каллам бор — бир қоп тиллам бор.

Кар бўлсанг бўл, кўр бўлма.

Кар эшитганини қўймас,
Кўр — тутганини.

Касалга даво топилса ҳам,
Анқовга даво топилмас.

Катта дарё ҳайқирмас,
Ақлли киши бақирмас.

Каттада нақл бор,
Яхшида — ақл.

Келишингни ўйлама, кетишингни ўйла.

Ким гапирганга боқма,
Нима гапирганга боқ.

Киши ақли билан бой бўлгунча,
Ўз ақлинг билан гадо бўл.

Киши бахти тахтида эмас, ақлида.

Кучига ишонган — йиқилар,
Ақлига ишонган — йиқитар.

Кўз билан кўр, дил билан бил.

Кўп билган оз сўзлар,
Оз бўлса ҳам соз сўзлар.

Кўп гап душманга маъқул.

Кўп молдан оз ақл яхши.

Кўп яшаган кўп билмайди,
Кўп ўқиган кўп билади.

Кўп ўйла, бир сўйла.

Кўп ўқиган олим бўлса,
Кўпни кўрган доно бўлар.

Кўр сийпаб топар,
Ақлли — ўйлаб.

Кўр товуққа ҳар нарса дон кўринар.

Маъракага аҳмоқ аралашса,
Бузилмай қолмас.

Маъракага доно аралашса,
Тузилмай қолмас.

Маъракада топиб гапирган — доно,
Ўзини тутиб ўтирган ҳам — доно.

Минг ишчига — бир бошчи.

Минг қўшчига — бир бошчи.

Найновнинг ақли — тўпиғида.

Насиҳат — аччиқ, ҳазми — тотли.

Нақл — ибрат ўчоғи,
Ақл — фикр пичоғи.

Нақл — кони ақл.

Нақл — таги ақл.

Нақл қайдан чиқади, ўй бўлмаса,
Кигиз қайдан чиқади, қўй бўлмаса.

Нодон билан сирдош бўлма.

Нодон билан шавла есанг,
Оёғингнинг таги пишар.

Нодон кузатар,
Доно тузатар.

Нодон сўзлар,
Доно ибрат олар.

Нодон ўз айбини кўрмай,
Киши айбини қидирар.

Нодонга — калтак, донога — ишора.

Нодонга тек турмоқ — жавоб.

Нодонга улфат бўлган қон ютар.

Нодондан ақл кутма,
Бебурддан — номус.

Нодондан бошчи бўлса,
Жарга қулаб кетасан.

Нодоннинг дили — тилида,
Дононинг тилл — дилида.

Нодоннинг кулфати кўп,
Дононинг — ҳикмати.

Одам бўладиган бола олисга қарар.

Одамдан ҳийла қочиб қутулмас.

Одамнинг тизгини — ақл.

Одамнинг юзига боқма,
Сўзига боқ.

Одамнинг ҳуснига баҳо берма,
Ақлига баҳо бер.

Оз-оздан ўрганиб, доно бўлур,
Қатра-қатра йиғилиб, дарё бўлур.

Ой нури тунни ёритар,
Одам ақли — ҳаётни.

Ойдин тун адашмасга яхши.

Олдига келганни емак —
Ҳайвоннинг иши.
Оғзига келганни демак —
Нодоннинг иши.

Олдингдагини кўриб, фикр қил,
Орқадагини кўриб, шукур қил.

Олим адашса, олам қоқилар.

Олим айтгани — олам айтгани.

Олим бўлсанг, олам сеники.

Олимдан от қолади.

Нодондан — дод.

Олтмиш яшар аҳмоқдан
Олти яшар доно яхши.

Ой тўлганини билмас,
Йигит — бўлганини.

Оталар сўзи — ақлнинг кўзи,
Оналар сўзи — бахтнинг ўзи.

Отнинг яхшиси тизидан маълум,
Одамнинг яхшиси — сўзидан.

Оқил жоҳилдан панд олар.

Подшонг қарға бўлса, еганинг гўнг бўлар.

Сигир ўзининг бузоқ бўлганини билмас.

Соҳибкордан боғ қолар,
Донодан — китоб.

Сўгат толга қуш қўнар,
Сўзамолга — сўз.

Сўз билмаган эр
Эл бошига ёв келтирар.

Сўзловчи аҳмоқ бўлса,
Тингловчи доно керак.

Сўмдан савдо қилдим,
Бошимга ғавғо қилдим.

Сўнгак ош бўлмас,
Нодон бош бўлмас.

Тан пардози олтмишгача,
Ақл пардози ўлгунча.

Тентак тентаклигини қўй сўйиб билдирмас.

Тентак тўрини бермас,
Телба — тўнини.

Тентак ўйлангунча,
Ақлли сувдан ўтар.

Теран дарё тинч оқар.

Той от бўлганини сезмас,
Йигит ота бўлганини сезмас.

Тотли сув тошдан чиқар,
Яхши ақл — бошдан.

Тоғнинг кўрки тош билан,
Одамнинг кўрки бош билан.

Турнадан қоровул қўйсанг,
Тепангдан қийқирув кетмас.

Туядай бўй беигунча,
Нинадай ақл берсин.

Тўққизида бўлмаган ақл,
Тўқсонида ҳам бўлмас.

Уйга жиҳоз ярашар,
Одамга — ақл.

Улуғлик ёшда эмас, бошда.

Учган ўқнинг ақҳ йўқ.

Уқмаган уятга қолар.

Фикри равшаннинг сўзи равшан.

Фикрсиз одамдан тош яхши.

Фозиллар фазилати — ҳаёт зийнати.

Фолбинга аҳмоқ ишонар.

Худога ишониб, оч қолма.

Чинордек бўйинг бўлгунча,
Тумордек ақлинг бўлсин.

Чолни кўриб «бобом» дема.

Эланмагин калга,
Ўзи келар ҳалга.

Эчкининг ажаҳ етса, қассобни сузар.

Эчкининг ўлгиси келса, чўпоннинг таёғига суйканар.

Эшак қирққа кирганда ҳам қилиқ чиқарар.

Юз ишчига — бир бошчи.

Яхши раҳбар — чин падар.

Яхшининг хатоси йўқ,
Нодоннинг — ошнаси.

Ўзини билмаган ҳақни билмас.

Ўликка йиғлаган эссиз кўзим,
Нодонга сўзлаган эссиз сўзим.

Ўтган булутдан ёмғир кутма.

Қоронғининг кўзи кўр.

Қоқилсанг тошдан ўпкалама.

Ҳамма мулла — бир мулла,
Минг мулла — бир тилла.

Ҳовузда қуибақа вақиллайди,
Нодон — даврада.

Ҳусн тўйда керак,
Ақл — кунда.

Ҳуснни кўз билар,
Ақлни — кўнгил.