Бахт, омад ва бахтсизлик ҳақида мақоллар

Абдулҳаким овга чиқди,
Орқасидан ғавғо чиқди.

Аввалги бахтим — гул бахтим,
Кейинги бахтим — сувга оқдим.

Аввалини бергунча, охирини берсин.

Азобли қулни от устида ит қопар.

Ахтарганда топилмас,
Керакмасда зор-зор.

Бахт кулгу бор уйга кирар.

Бахт — сандиқда, калити — осмонда.

Бахтли овчига чўлоқ кийик йўлиқар.

Бахтсиз кишини туянинг устида ит қопар.

Бахтсиз қудуққа кирса, қум ёғар.

Бахтсизликда олтин ҳам хира.

Бемор тузалгиси келса,
Табиб ўз оёғи билан келар.

Беобрў бел боғласа,
Бечора бўйин эгар.

Бераман деган қулига,
Ундан-бундан етказар.

Бермайман деган қулининг
Бор-йўғини кетказар.

Бераман деган қулига,
Чиқариб қўяди йўлига.

Оламан деган қулидан,
Тортиб олади қўҳдан.

Биз ўғирликка чиқсак, ойдин бўлар.

Биз қаллиққа борганда, ой ёруғ бўлар.

Биров сув тополмайди ичгани,
Биров сув тополмайди кечгани.

Биров — тождор,
Биров — бождор.

Биров ўламан деса,
Биров куламан дейди.

Бозорга бор, бахтингдан кўр.

Болта урсам тегди тошга,
Қайтиб тегди мунглуқ бошга.

Борга бало ёпишмас.

Бошим бало ичида,
Оёғим жафо устида.

Давлат қочар, меҳнат қувар.

Давлат ҳам эгиз-егиз,
Меҳнат ҳам эгиз-егиз.

Давринг кепти, сур бегим,
Давронинг кепти, ур бегим.

Девонанинг ишини худо ўнглар.

Дойинг мироб бўлгунча,
Еринг ўй бўлсин.

Етим қизнинг тўйини ёмғир бузар.

Ё донғинг чиқсин,
Ё — чангинг.

Ё еринг сероб бўлсин,
Ё отанг мироб бўлсин.

Ё жон чиқсин,
Ё — ном.

Ё ловуллаб ён,
Ё биратўла ўч.

Ё — остидан,
Ё — устидан.

Ё отинг чиқсин,
Ё — ўтинг.

Ё пошшо бузар,
Ё — пашша.

Ёғ ичида яйрамаган қора буйрак.

Жўжанинг иқболи бўлса,
Товуқнинг эмчаги бўлар эди.

Йигит бошидан давлат йироқ эмас.

Йигит моли — ерда.

Йиқилганнинг устига юлдуруқ.

Йиғлаганнинг олдидан инграган чиқар.

Йўли бўлган йигитга йўлдан йўлдош қўшилар.

Йўли бўлган йигитнинг янгаси олдидан чиқар.

Йўлинг чароғон бўлса,
Турмушинг фаровон бўлар.

Кал қизнинг бахтини кўр,
Ўтирган тахтини кўр.

Камбағал қиз қалтирайди,
Пешонаси ялтирайди.

Камбағални от устида ит қопар.

Камбағалнинг ёлғиз қўзисига қашқир тегар.

Камбағалнинг касали оҳсда бўлса,
Табиб ҳам бормас.

Камбағалнинг ови юрмас,
Ови юрса ҳам дови юрмас.

Камбағалнинг ош устида бурни қонар.

Камбағалнинг оғзи ошга етганда,
Боши тошга тегар.

Камонсизга кийик учрар.

Кел-кели келса, буламиқ тиш синдирар.

Кел-кели келса, келиндан аввал қиз туғар.

Кел-кели келса, ит ҳам саховатли бўлар.

Кеҳшмаганнинг келини — ўғри.

Кумуш кунга қўнса,
Олтин ўз оёғи билан келар.

Руннинг куни бўлганда,
Чўртан балиқ терак бошида сузар.

Лақайнинг куёв бўлгани — бек бўлгани.

Манглайимда бўлса кўрарман,
Аямда бўлса яларман.

Минг қўйлининг қўйи қолди,
Бир қўйлининг қўйи кетди.

Молинг хўра бўлса, берди худо,
Хотининг хўра бўлса, урди худо.

Ови юрганнинг дови юрар.

Овчининг оши — оёғида,
Қўйчивоннинг бахти — қўйида.

Ойда-йилда бир бозор,
Униям ёмғир бузар.

Омади келса, сичқон филни енгар.

Омаднинг шишаси темирчининг дандонини синдирар.

Ориқ отга чанг юқар.

Ориқ отга қамчи ёв,
Тешик томга томчи ёв.

От бозори — бахт бозори.

Ота билан қолган — шум етим,
Она билан қолган — гул етим.

Отангнинг чорвоғида қолгунча,
Онангнинг ўймоғида қол.

Отаси урмаган қўнғизни,
Боласи урар тўнғизни.

Отдан ола ҳам туғар, қора ҳам.

Отинг яхши бўлса,
Бу дунёнинг фароғи.

Хотининг яхши бўлса,
Бу дунёнинг чароғи.

Оч қоринга — аччиқ айрон.

Оч қоринга — намакоб.

Оқ кунда оқарарсан,
Қора кунда қораярсан.

Таваккални тошга ур,
Бахтингдан кўр.

Таваккалнинг эшагини бўри емас.

Таваккалчининг кемаси ботмас.

Таёқсизга товушқон учрар.

Талак уиганни фалак урар.

Танлаб-танлаб тозга учрабди.

Танлаган тулкига йўлиқар.

Тахтинг кулгунча, бахтинг кулсин.

Темир қармоққа — олтин балиқ.

Темирчи тақага ёлчимас,
Бўзчи — белбоққа.

Тилаб олган боламни эчки сузиб ўлдирди.

Толейим толдан экан,
Буйруғим калдан экан.

Тошсиз тарозининг шайини синиқ.

Тул хотиннинг бошига турна тезаклар.

Тут яхшиси — ерга,
Қиз яхшиси — кўрга.

Тўққиз қизнинг тўлғоғи бир келибди.

Уста пичоққа ёлчимас,
Этикдўз — бигизга.

Хариднинг сахтини тилагунча, бахтини тила.

Хизир назар қилмаса,
Эшак бозорига даллол ҳам бўлмайсан.

Хон тахтидан қўрқар,
Қиз — бахтидан,

Хотин бахти эрда бўлар,
Етим — бахти ерда.

Худо урганни пайғамбар ҳам ҳассаси билан туртар.

Худо урган туяни Вайсулқора на қилсин.

Шам ёруғи тубига тушмас.

Шўрга тушган шўри қурир.

Шўрликка йўл ўйилар.

Этикдўзнинг этиги йиртиқ.

Эшагим чўлоқ бўлди,
Манзилим йироқ бўлди.

Эшаклига тулки учрар.

Эшикдан бахт кирса,
Фалокат тешикдан қочар.

Юрганга йўрға йўлиқар.

Яроқлига ёв йўлиқмас.

Ўзим узун бўлсам ҳам, толейим паст.

Ўлганнинг устига тепган.

Ўлганнинг устига — ўн таёқ.

Ўтириб эдим ғамсиз,
Бузоғим туғди думсиз.

Қайғу йўғида қайғу —
Қайнанамнинг ўлгани.

Қаримтанинг устига қор ёғмас.

Қизга олтиндан тахт эмас,
Бармоқдай бахт тила.

Қизнинг бахти — эрнинг давлати.

Қиморбоз ҳам ютар, ҳам ютқазар.

Қордан қутулган, ёмғирга тутилар.

Қоронғу кун мангу бўлмас.

Қудуқ тубига кун тушмас.

Қурчалаган кўзга чўп тушар.

Ҳар йигитга бир омад.

Ҳар нарсанинг вақти бор,
Ҳар бир қизнинг бахти бор.

Ҳар оқшомнинг бир тонги бор.

Ҳуснинг бўлгунча, бахтинг бўлсин.