Турк мақоллари (47 та)

• Оғриган бош, йиғлаган кўз яширилмас.
• Йиғласа онам йиғлар, бошқаси ёлғон йиғлар.
• Оғир қозон кеч қайнар.
• Оғриқсиз бош мозорда бўлади.
• Очиқ ярага қурт тушмас.
• Одам эшагидан, хотин тўшагидан маълум.
• Одам бўлганга битта сўз етар.
• Одам енгилиш билан маърифатли бўлади, янглишиш билан ― олим.
• Одамнинг яхшиси иш бошида маълум бўлади.
• Оч қўйнида озиқ турмас.
• Оч товуқ тушида буғдой омборини кўрар.
• Оч тўқнинг ҳолини тушунмас.
• Дарахт қанчалик кўп мева берса, шохи шунчалик ерга эгилади.
• Дарахт қанчалик юксак бўлса ҳам, барглари ерга тўкилади.
• Дарахт учига ел тегар, яхши кишига сўз тегар.
• Дарахтга бешикдан мозорга қадар муҳтожмиз.
• Ёғочга таянма, чирур, инсонга қувонма, ўлур.
• Дарахтни қурт, инсонни дард битирар.
• Оқар сувда кир бўлмас.
• Оқил пулга сотилмас.
• Ақлсиз бошнинг жазосини оёқлар олади.
• Озиқсиз йўлга чиққаннинг икки кўзи эл тўрвасида бўлади.
• Оёқ сиғмаган жойга бош суқилмас.
• Отдан тушди, эшакка минди.
• Отлар тепишаркан,орада эшаклар эзилар.
• Отнинг яхшиси орқадан келмас.
• Отилган ўқ орқага қайтмас.
• Олов бўлмаган ердан тутун чиқмас.
• Олов тушган ерни ёқади.
• От соҳибига ўхшаб кишнар.
• От етти кунда, ит еган заҳоти унутар.
• От ўлар майдон қолар, йигит ўлар шон қолар.
• От бўладиган той юришидан маълум.
• От қорнидан, йигит бурнидан маълум.
• Машаққатсиз ишқ бўлмас.
• Аслини инкор этганнинг насли бўш бўлар.
• Асли қандай бўлса, насли шундай бўлади.
• Аслини инкор этган ҳаромзодадир.
• Арпа экиб буғдой кутма.
• Ари чақмаган болнинг қадрини қаердан билсин.
• Излаган топар, инграган ўлар.
• Излаган балосиниям, давосиниям топар.
• Ахмоқнинг қорни тўйгунча кўзи йўлда бўлади.
• Онасига боқиб қизини ол, ипига боқиб бўзини ол.
• Она каби ёр, Бағдод каби диёр бўлмас.
• Олтиннинг баҳосини сарроф билади.
• Олтин қилич темир эшикни очар.

Давронбек Тожиалиев таржимаси.

Турклар — Кичик Осиёдаги халқ. Туркиянинг асосий аҳолиси (55,115 млн. киши, 2004). Яна Германия (2 млн. киши), Болгария (706 минг киши), Шимолий Кипр (139,6 минг киши), Россия (95 минг киши), АҚШ (66,5 минг киши, 1998), Македония (78,7 минг киши), Руминия (44,7 минг киши) яшайди. Умумий сони 60 млн. киши. Турк тилида сўзлашади. Диндорлари — сунний мусулмонлар.