• Денгизга чўкиб ўлган эркаклардан кўра, қадаҳга чўкканлари кўп.
• Аёлнинг кўз ёшлари ҳеч нарсага арзимасдир, лекин у кўп нарсаларни ифодалайди.
• Дўстлари кўп одам қамоқда ўлмайди.
• Чаён кўриб, илон эшитганида эди, далада заҳарланмаган ҳеч ким қолмасди.
• Ижарага олинган от чарчамайди.
• Катта маслаҳатдан кўра кичик ёрдам афзал.
• Эрта турган одамга Худо ёрдам беради.
• Келажак Худога оиддир.
• Пул бор уйда фақат битта кассир бўлиши лозим.
• Нонсиз уйда ҳамма сўкинади ва ҳеч ким ҳақ эмас.
• Эгрини ушлагандан кўра, ўғрини ушлаш осонроқ.
• Тутун бор жойда олов ҳам мавжуд.
• «Хайрли тун» деб ҳатто отга ҳам айтадилар.
• Ишлаб чарчамаган одамгина мақсадига эришади.
• Шуҳратга эришишни хоҳласанг, ётоқда узоқ қолма.
• Илм каллада жой эгалламайди.
• Қўлингдаги нарса тугайди, миянгдаги тугамайди.
• Ғийбат кўмирга ўхшайди, ёндирмаса ҳам қўлни куйдиради.
• Илон чаққан мушук арқондан ҳам чўчийди.
• Юзни кўрган қалбни кўрмайди.
• Уйланган одам уй хоҳлайди.
• Хунук одамга уни севган кишининг кўзи билан боқинг.
• Ити бўлмаган мушуги билан ов қилади.
• Йиғламаган бола кўкрак эммайди.
• Ҳамма нарсага эришмоқчи бўлган одам ҳеч нарсага эришолмайди.
• Қўшнимнинг товуғи меникидан яхши.
• Дангаса доим қашшоқ.
• Лиссабон ўйнайди, Порто ишлайди, Брага ибодат қилади.
• Кўкдаги икки қушдан қўлдаги битта қуш афзал.
• Севиш — икки марта яшаш.
• Севиш ва ибодат қилишни ҳеч ким мажбурламайди.
Давронбек Тожиалиев таржима қилди.
Португаллар (ўзларини португезиш деб атайдилар) — Португалиянинг асосий аҳолиси (10,27 млн. кишига яқин). Умумий сони 14 млн. дан ортиқ. Португал тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, католиклар. Катта европеоид ирқининг ҳинд-ўрта денгиз ирқига мансуб.