Бир одам товуснинг тумшуғи билан қанотларидаги гўзал, ялтироқ патларни юлаётганини кўриб қолди. Чидолмай сўради:
— Эй гўзал қуш… Гуноҳ эмасми, шундай чиройли, ранг-баранг патларингни юлиб ташлаяпсан. Ҳолбуки, сенинг гўзаллигинг шу патларингдир. Ҳамма шу патларингдан елпиғич қилиш, уларни китоб саҳифалари орасига қўйишни ўйлайди, сен эса нима қиляпсан?
Товус жавоб берди:
— Тўғри, лекин бу патлар менинг жонимдан азиз эмас. Чунки бу патлар туфайли мени овлашади, жонимга қасд қилишади. жон омон қолиши учун хунук бўлишим керак.
Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан