Султон Маҳмуд пок ниятли одамнинг тушига киргани

Савоб йўлида юрадиган пок ниятли бир одам бор эди. Бир кеча у султон Маҳмудни тушида кўрди. Султонга деди:
– Эй яхши ишларни амалга оширган подшоҳ, дорулқарор-бақо дунёсида аҳволинг нечук?
Деди:
– Мени қийнама, жонимнинг қонини тўкма, яхшиси гапирма, бу ер султонлик жойи эмас экан.
Бир ҳовуч тупроқ (дунё)дан салтанат тузиб бўладими? Жаҳоннинг эгаси Ҳақ таоло, султонликка У сазовор. Ўзимнинг ожизлигим, ҳайронлигимни кўргач, султонлигимдан уялиб кетдим. Агар мени билмоқчи бўлсанг, паришон б^р банда деб бил. Султон Удир, зинҳор мени султон дема. Салтанат Уники, кошки мен дунёда бир гадо бўлсайдим, қадрим ошган бўларди. Кошки жоҳ (тахт) ўрнига юз чоҳ (қудуқ) бўлсайди, шоҳ эмас, бошоқтериб юрадиган оддий одам бўлсайдим. Бу дамда менга ҳеч бир ёру мададкор, хизматимда интизор турганлар йўқ, бир-бир сўроқ берурман ҳар замон. Мени ўз соясига олган Ҳумойнинг қанотлари қуриб кетсин. Султонлигим хаёл ва хато экан.

Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.