Бир одам айтар эди: Ишқнинг кўзи кўрдир, ошиқ жинни, мажнундир, ақл-ҳуши ўзига келса ишқидан айрилади. У фикрини қуйидаги ҳикоят билан далиллар эди.
Бир ошиқҳар куни маъшуқасини кўриш учун Дажла дарёсини сузиб ўтар экан. Аммо, у бир кун маъшуқасининг юзида бир доғ борлигини кўриб қолибди. Сўнг у дарёдан яна сузиб ўтаётганида маъшуқасининг юзидаги доғҳақида ўйлаб, жасорати тугабди ва чўкиб кетибди.
Чин ошиқ ишқда хаёлини бошқа нарсага чалғитмаслиги керак. Бир гўзал севгилисини ишқда вафодорлигини синаб кўриш учун бундай дебди:
— Эй йигит, мен унчалик чиройли эмасман, опамнинг гўзаллигини бир кўрсанг эди…
Йигит қизнинг опаси қандай экан, деб у ёқ, бу ёққа қараган экан, ишқи чин эмаслиги фош бўлиб қолибди.
Абдул-Мажид ибн Одам Саноийнинг “Ҳақиқат боғлари” асаридан Маҳкам Маҳмуд тайёрлади.