Бир шогирд ўз устозидан сўради:
– Устоз, айтинг-чи, нега Одам жаннатдан қувилди?
Устози деди:
– Одам жуда олийгуҳар зот эди, у жаннатга кирганда, ҳотифдан бир баланд овоз келдики, эй, жаннат, сени юз хил банд билан боғлаган, кимки икки оламда Биздан ташқаридадир, Биздан паст турадиган арзимас нарсани бошпана қилиб олади. Биз зоҳирий кўринган жамъи нарсани яксон қилурмиз. Чунки Дўстдан ўзгага эътибор қилмагаймиз. Жонон олдида юз мингжоннинг нима қиймати бор, Жононсиз жон ҳеч нарсага ярамайди. Кимки Жонондан бошқа нарса билан боғланиб қолгандир, гарчи у Одам бўлса ҳам, забун бўлди. Жаннат аҳлига у ерда бериладиган дастлабки таом жигардир, деб хабар бердилар. Жаннат ахли сиру асрор аҳли эмаслар, шу боис жигар ейишдан тўхтамайдилар*.
Фаридуддин Атторнинг “Мантиқут-тайр”идан.