Ўзини телба кўрсатган оқил

Бир кимсанинг “Ақлли одам излаяпман, муаммо чиқиб қодди. Ундан маслаҳат олмоқчи эдим”, деб сўраётганини эшитган бир киши унга:
“Бизнинг шаҳарда ўзини телбаликка солиб юрган бир киши бор. Таёқни от қилиб минади, болалар билан ўйнайди. Энг оқил одам шу. У телба қиёфасига кирган
олим бир кишидир”, деди. Бу гапни эшиттан ҳалиги киши ўша шаҳарга кетди. Сўрай сўрай ъТелба” ни топди:
— Эй “от” минган одам. Бир дақиқага “от”ингни бу ёққа ҳайда,  деб чақирди. Телба югуриб келди:
— Тезроқ гапир “От”им жуда асов, тепади
— Уйланмоқчи эдим. Қандай қизни танлаганим маъқул? Телба бундай деди:
— Дунёда уч хил аёл бор. Бири дард, иккинчиси меҳнат, учинчиси зийнат Биринчиси сенга асло ёр бўлмас. Иккинчисининг ярми сеники, ярми сендан айри қолади. Учинчиси эса сенга вафоли бўлади.
— Тўхта, шошма, Худо хайрингни берсин! Шуни яхшилаб тушунтир! Бу уч турли аёллар кимлар?
Телба “от”ининг “жилови”ни тортиб, бундай жавоб берди:
— Биринчиси, болали бева хотиндир. Эътиборини биринчи эридан бўлмиш фарзандига қаратади.Хаёлида боласи билан эри бўлади. Иккинчиси боласиз бева хотин. Ярми сеники, ярми олдинги эриникидир. Учинчиси бокира қиз. У тамомила сенга мулк бўлади.
Телба буларни айтгандан кейин “от”ини ниқтаб болалар орасига кетаётган эди. Ҳалиги одам уни тўхтатиб:Эй улуғ инсон! Яна бир саволим бор. Жавоб бер, сўнгра кетасан,  деди.
— Нима дейсан? Вақтим зиқ. Болалар билан ўйинга кечикяпман.
— Бу қадар ақл фаросат эгаси экансан. Нега ўзингни телбаликка солиб юрибсан?
Қари олим шундай жавоб берди:
— Ҳоким мени шаҳарга қози қилишга қарор берди. Рад этдим, қабул қилмадилар. Сендан оқилроғини тополмаймиз дедилар. Шунинг учун ўзимни телба, девона кўрсатяпман. Қозилиқдан кўра телба бўлиш афзалроқдир.

Жалолиддин Румийнинг “Маснавий”сидан